Кундалик хабарлар - 08 November 2016
- 22:01Ўзбеклар Супер Ой ҳодисасига гувоҳ бўлишади
Шу йилнинг 13-14 ноябрь кунлари агар ҳаво очиқ бўлса Ўзбекистон аҳолиси Супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин. Қизиқарли астрономик ҳодиса бўлган Супер Ой - бу Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади. Маълумки, Ой Ер атрофида эллипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади. Бу йилги...
16:42Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” тарқибига киритилди, бу ҳали ҳолва, ҳамма нарса баттар бўлади
Ўзбекистон Ҳукумати қарорига мувофиқ¸ Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамияти таркибига бириктирилди. Шу пайтгача жамоат транспорти саналиб, “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати бошқарувида эди, дейди мухбиримиз. Вазирлар Маҳкамаси қарорида шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” ташкилий тизими ва ижроия структураси ҳам тасдиқланган ва бошқарувдаги мулозимлар сони 120 нафардан 93 нафарга туширилган. Ислом Карим тарафидан қашш...
- 14:20Тошкентда олча гуллади
Бир неча кун аввалги хабарларимизда мамлакатимизга совуқ ҳаво оқими келиб, ҳароратнинг пасайиб кетганини хабар қилгандик. Аммо сўнгги ҳафтада ҳарорат анча кўтарилди ва ҳатто Тошкентда олча гуллади. Келаси ҳафта ҳам Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, лекин дам олиш кунларига яқин ҳаво ҳарорати 22 даражагача исийди, деб хабар қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати шу тариқа исиса дов-дарахтлар яна уйғониши ва кейин бўладиган совуқдан жиддий зарар кўриши мумкин.
23:14Абдулла Ориповнинг жасади Ўзбекистонга сешанбада олиб келинади. Ўзбекистонгадаги тожиклар режимнинг севимли шоири Абдулла Орипов ким ўзи? Ўзбекларчи?
АҚШнинг Техас штати Ҳьюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов 8 ноябрь куни Москвага етказилади. Шу куннинг ўзида Москвадан Тошкентга Ўзбекистон ҳукумати ажратадиган махсус самолётда жасад Тошкентга келтирилади ва чоршанба, 9 ноябрда тупроққа берилади. Абдулла Ориповни дафн этиш юзасидан Ўзбекистон Бош вазири ўринбсари Адҳам Икромов бошчилигида ҳукумат комиссиси ташкил қилнган. Комиссия ҳозирги пайтда шоир хонадони жойлашган Дўрмон боғи ат...
- 22:25“Ҳаракат” хатқутисидан: “Салой Мадамин ўзбекларни жиҳодга чорлади”. “Ҳаракат”: Бу ҳаромий аллақачон шу йўлга ўтган, аммо ҳеч нарса қилишга қодир эмас
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Салой Мадамин ўзбекларни жиҳодга чорлади” Бир неча кун авал сайтингизнинг мен каби ўқувчиси Расул Қўлдошнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталган гуруҳнинг қурултойи ўтказилиши ҳақида хабар-мақола чоп қилинганди. Ўша хабарга кўра, бугун Истанбулда қурултой ўтиши лозим эди. Мен интернетни кузатиб борувчи бир фаол сифатида жараённи кузатдим ва “Ҳаракат”нинг ҳақлигига яна бир карра ишондим. Мана эътибор беринг! Қурултой ўтиши керак бўлг...
22:12АҚШ президентлик сайловлари арафасида: Ким ғолиб чиқади, Дональд Трампми ёки Ҳиллари Клинтон? Мусулмонлар кимга овоз беради?
8 ноябрда АҚШ президентлик сайловлари бўлишини бутун дунё билади ва бутун дунёнинг фақат кўзи эмас, ақли-ҳуши ўша ерда. АҚШнинг бутун тарихи учун гапиролмаймиз, аммо сўнги ўн йилликларда АҚШ ичида ҳам, ташқарисида ҳам, президентлик сайловларига бунчалик эътибор кучли бўлмаган. Бунинг сабаби – Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди Дональ Трампнинг қўпол деса бўладиган даражада кескин гапириши ва бундан ҳам муҳими, АҚШнинг ичкарисида ҳам, халқаро сиёсатда ҳам, баъзи соҳаларда ...
- 21:20Самарқандда банк раҳбари 11 йилга қамалди
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” газетаси кечаги сонида “Қишлоқ Қурилиш Банки” Самарқанд минтақавий филиали бошқарувчиси Ғанишер Мамановнинг порахўрлик ва маблағларни талон-тарожлигида айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида ёзди. Маълум бўлишича, Ғанишер Маманов “Кристал Самарқанд” ва “Кристал Жомбой строй” фирмаларига 250 миллион сўм кредит ажратиш учун 4 минг доллар, “Фаровон” масъулияти чекланган жамиятига 100 миллион сўм кредит ажратиш учун 2 миллион сўм пора та...
20:39Тошкентга иккинчи Dreamliner келтирилди, бечора Шавкат Мирзиё бу билан мақтанолмайди
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати харид қилган иккинчи Boeing-787 Dreamliner учоғи бугун Тошкентга келтирилди. Маҳаллий нашрларга кўра, АҚШнинг Сиэтл шаҳридан парвоз қилган самолёт тонгда "Тошкент" аэропортига қўнди. Янги учоқ узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилиши ҳамда Тошкент-Нью-Йорк, Тошкент- Сидней-Тошкент йўналишлари бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш учун қўлланилиши айтилмоқда. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати 31 август куни илк “Boeing-787 Dreamliner”н...
- 20:06Ўзбекистонда вирутал футбол ассоциацияси тузилди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Киберфутбол ўйинлари ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини расман рўйхатга олди. Мазкур уюшма Ўзбекистон ҳудудида киберфутболни оммалаштириш, киберфутбол виртуал спорт турини ривожлантириш, шунингдек, виртуал спорт тадбирлари ва виртуал спорт мусобақаларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда жисмоний шахсларни киберфутбол спорт тури бўйича мусобақаларга тайёрлаш мақсадида тузилган. Киберфутбол - интернет тармоғи орқали онлайн режимида компьютер, PlaySta...
19:34Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориф оламдан ўтди
Бугун маҳаллий вақт билан тонгги 05.35 да АҚШнинг Техас штати Ҳьюстон шаҳри мемориал шифохонасида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориф оламдан ўтди. У пайшанба куни кечқурун қизи Мавлуданинг уйидан буйраги ишламай қолгани боис шифохонага ётқизилган эди. Шоирнинг рафиқаси Ханифа опанинг айтишича, Тошкент вақти билан асир намозидан сўнг жони узилган шоир 12 соат комада қолган. Миллий мадҳиямиз муаллифи Абдулла Ориф 75 ёшда эди. Уни Аллоҳ раҳматига олсин! Гуноҳларини мағфира...