Кундалик хабарлар - 14 November 2016
22:54Масхарабозлик: Ўзбекистондаги қўғирчоқ партияларнинг бир-биридан фарқи бор эмиш
“Ижтимоий фикр” Жамоатчилик Фикрини Ўрганиш Маркази Ўзбекистон сиёсий партияларининг асосий фарқлари - уларнинг мафкураси, илгари сураётган ғоялари ва электоратини ўзида акс этган инфографика тайёрлгани хабар қилинди. Расмда ўша инфографика келтирилган. Инфографикадаги матнларнинг кўпчилиги майда харфлар билан ёзилгани учун уларни ўқиб бўлмайди. Аммо, бу партияларга сиёсий майдонда берилган ўринларни ўқиш ва роса кулиш мумкин. Қаранг, 4 та партияга қандай ўринлар берилган: Ўзбекис...
20:42(Қамоқдаги) СОЛИЖОН АБДУРАҲМОНОВ: “ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР - ДАВР ТАЛАБИ!” (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 23, 14.11.2016)
2016 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/61-сонли муассасада “Инсон ҳуқуқлари халқаро қўмитаси” вакили, журналист Солижон Абдураҳмонов билан учрашдилар. Учрашувда “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова, журналист Абдураҳмон Ташановдан ташқари муассаса вакиллари ҳам иштирок этишди. Суҳбат маҳкумнинг ўз ҳамкасбларига бироз таъномуз эътирозлари билан ...
02:07Доналд Трам президент бўлишини башорат қилолмаган дунё лидерлари шок ичида, улар "Ҳаракат"ни ўқишлари керак
Балки, ҳамма шокда эмас, Россия, Хитой ва Исроил раҳбарлари бундан мустасно бўлиши мумкин. Чунки, Доналд Трамп Россия билан алоқаларни яхшилашга ваъда берган, Исроилни тўла қўллаб-қувватлашини айтиб бўлган. Хитой эса, АҚШда янги президент сайланишига қарамасдан, икки мамлакат ўртасидаги ўрта миён барқарор муносабатларда ҳеч нарса ўзгармаслигини яхши тушунади. Трамп Россия ва Путинга нисбатан ҳам АҚШ олиб бораётган сиёсатда катта ўзгаришлар қилмайди. Бечора Европа (Туркия ҳам унинг ичида) ва Лот...
- 01:12Ўзбекистон сайлов арафасида, аммо пичоққа илинадиган биронта хабар йўқ
Бу хабар сарлавҳасидаги фикрни қўполроқ қилиб қайтарсак, диктаторлик даражаси бўйича дунёда Сомалиядан кейин иккинчи ўринда турган Ўзбекистонимизда ҳеч нарса ўзгарадиганга ўхшамайди, сиёсий майдонда масхарабозлик, иқтисодда чўкиш давом этаверади, 4 декабрга тайинланган президентлик сайловлари навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА хабар агентлиги ўтган куни учтагина хабар тарқатган бўлса, кеча умуман ишлагани йўқ, дам олди. Ўша 3 та хабардан бирида “Миллий тик...
19:26Москва ва Санкт-Петербургда терактлар уюширишга тайёрланаётган Тожикистон фуқароси ўзбек йигитча қўлга олинибди
Бир қатор Россия ва Тожикистон ахборот воситалари хабар беришича, Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ, собиқ КГБ) Тожикистон фуқароси бўлган ўзбек (расмда) ва яна 10 кишини Москва ва Санкт-Петербургда терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрилаётган пайтда қўлга олган. Баъзи сайтларда ўша ўзбек йигитча терговчиларнинг саволларига жавоб бераётганида ФХХ тарафидан олинган ва ФХХнинг сайтига қўйилган видеонинг нусҳалари ҳам бор. Кўринишидан ҳам ўзбекка ўхшаб турган бу йигитча русчани яхши билмаса ҳ...
12:33Кеча Ўзбекнинг тарихида қоладиган кун - “Бирлик” халқ ҳаракатига асос солинган кун эди
Бутун дунё алғов-далғов ичида бўлгани сабабли бўлса керак, бундай тарихий кунни кечаги хабарлармизда эслашни ҳам унутибмиз. Ҳа, айнан шундай, 1988 йил 11 ноябрда тахминан 15 киши ўша пайтдаги машҳур хонанда Дадахон Ҳасаннинг уйида тўпланиб, “Бирлик” халқ ҳаракати деб аталадиган оммавий ташкилотнинг Ташаббус гуруҳини туздилар. Ўша пайтда бутун СССРда бўлаётган воқеалар нуқтаи назаридан бу йиғилиш жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳам мумкин эди, дейди бу хусусда Абдураҳим ...
- 22:27Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли ўзи йўқ ташкилот ҳақидаги баёноти ва “Ҳаракат”нинг таҳлили
“Эзгулик” курашнинг ҳар қандай радикал йўлини қоралайди! (“Эзгулик” жамиятининг баёноти, 09.11.2016) Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли ташкилотнинг интернетдаги веб саҳифасида унинг етакчиси сифатида кўриладиган Салой Мадаминовнинг “Энди бироз ёмон бўлайлик” номли чакириғи чоп қилинди. Салой Мадаминов мазкур чақириқда мамлакатимиздаги вазиятни таҳлил қила туриб, унинг хотимасида Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукумати билан курашнинг радикал йўлидан бошқа тури қолмаган...
06:13Вой-дод, ҳаммаёқ масхарабозлик: Президентликка номзод Наримон Умаров Навоий вилоятида гўёки 2500 сайловчи билан учрашув ўтказибди
Gazeta.uz сайти (у сўнги ойларда фақат рус тилида ишлайди) “Адолат” Социал-Демократик Партиясининг президентликка номзоди Наримон Умаров 8 ноябрь куни Нурота ҳокимиятининг биносидаги бир залда Навоий вилоятининг ҳамма еридан келган тахминан 2500 сайловчи билан учрашганини 9 ноябрда хабар қилар экан, биз бу хабаримизга илова қилган расмни ҳам берган. Хабарда айтилишича, Наримон Умаров “Мамлакат келажаги – инновацион технологияларда” номли нутқ сўзлабди, инновацион в...
01:00“Абдулла Ориф” таҳаллуси билан танилган шоир - “Абдулла Орипов” номи остида кўмилди
Бир неча кун аввал 75 ёшида АҚШда оламдан ўтган Абдулла Орипов кеча пешинда Тошкентдаги машҳур “Чиғатой” қабристонида дафн этилди. Мавжуд режимнинг қўғрчоқ ахборот воситалари шоирни сўнгги манзилга кузатиш учун қариндошлари, дўстлари, шоирлар, ёзувчилар, маданият ва санъат олами вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимлари тўпланишгани, дафн маросимида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этгани ва марҳумнинг Дўрмондаги ҳовлисида таъзия билдириш учун к...
22:23Барак Обама Доналд Трампни қабул қилди, ҳамма нарса Абдураҳим Пўлат башорат қилгандек бўлмоқда, Dow Jones индекси юксалмоқда
Reuters Агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарида айтилишича, жорийдаги Президент Барак Обама Оқ Уй қароргоҳида кечагина сайланган, аммо ҳали расмий мақомга эга бўлмаган Доналд Трампни қабул қилиб, тахминан 90 дақиқалик учрашув ўтказибди. Бир неча кун аввал бу икки сиёсатчи сайлов олди кампанияси доирасида бир-бирининг онасини фалон қилишга тайёр эди. Барак Обама эса, янги президент Ҳиллари Клинтон бўлишига америкаликларнинг кўпчлиги каби ишонар эди. “Бирлик” Партияси лидери Абдур...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...