Кундалик хабарлар - 10 November 2016
20:39Абдураҳим Пўлат: "Туғилган куним билан табриклаганларга ташаккурларим, Ўзбек халқига мурожаатим!"га Ислом динига оид сатрлар қўшдим.
Абдураҳим Пўлат: "Туғилган куним билан табриклаганларга ташаккурларим, Ўзбек халқига мурожаатим!"га Ислом динига оид сатрлар қўшдим. Очиғини айтса, бундай мурожаат ёзиш ниятим аввалдан бўлмаган эди. Бир неча сатрлик ташаккурнома ёзаётган пайтимда мурожаат ҳам ёзиш фикри туғилди ва у экспромт билан ёзилди. Сўнги йилларда кўп эътибор бераётганим мавзу - дин мавзуси қандай қилиб эсимдан чиқиб қолганини ўзим ҳам билмайман. Ҳозир буни тузатдим ва Ислом динининг аҳволига доир фикрларимни қўшдим. Илтим...
23:10Абдураҳим Пўлат: Туғилган куним билан табриклаганларга ташаккурларим, Ўзбек халқига мурожаатим!
7 ноябрда туғилган куним билан телефон, э-почта ва скайп орқали табриклаган дўстларимга чексиз миннатдорлигимни билдираман. Ҳамма тилакларингиз амалга ошса, чексиз бахтиёр бўлардим. Тўғри, оилам билан бахтиёрман, севимли турмуш ўртоғим Саида бор, шириндан ширин қизим Сайёра ва ўғлим Шуҳрат бор (Расмга қаранг, ҳавас қилинг). Аммо, ... Аммо, ҳар қандай ҳақиқий инсоннинг катта оиласи ҳам бор, бу – унинг миллатидир. Менинг миллатим – Ўзбекдир. Бу миллат билан бахтли эканлигимни айтолмай...
- 20:52Самарқандда икки ҳоким янгиланди
Кеча халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирза шаҳар ҳокимни ишдан олдириб ташлади. Сабаби – шаҳар ҳокими Шуҳрат Раҳмон Президентликка номзод Шавкат Мирзиённинг сайловолди учрашувини яхши ташкил қила олмагани, шунингдек шаҳардаги бунёдкорлик ишларига бефарқ қарагани бўлибди. Унинг ўрнини Баҳодир Саъдулла деган киши эгаллади. Худди шу куни Шавкат Мирзиёнинг ғазабига дучор бўлган бошқа бир мулозим - вилоятнинг ...
- 20:25Ўзбекистонга Хитой ҳукумат делагацияси келмоқда
Ноябрнинг иккинчи ўн кунлигида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги мазкур мамлакат делагацияси Ўзбекистонга келади. Бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Хитой орасидага ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ҳудудий ва ҳалқаро муаммолар муҳокама қилишади. Ташриф давомида Хитой делегацияси Самарқандга бориб, Ислом Каримнинг гўрини зиёрат қилиши ҳам кутилмоқда. Таъкидлаш керак, Хитой делегациясининг ташрифидан асосий мақсад...
- 19:14АҚШ элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар взирлигига келтирилди. Бечора Абдулазиз Комил!
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Қўшма Штатларнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар қилинмоқда. Хабарга кўра, суҳбат давомида АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэнноннинг 27-29 октябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари ва музокаралари натижалари муҳокама қилинган. Ҳеч шубҳа йўқки, Томас Шэнноннинг Ўзбекистонга ташрифи д...
15:34Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: “Ҳаракат” башорат қилганидек, Доналд Трамп АҚШнинг янги президенти этиб сайланди
АҚШда бу йилги президентлик пойгаси бошланишининг бошланғич босқичидаёқ биз АҚШнинг навбатдаги президенти шу кунгача кўпчликка маълум бўлмаган, аммо бу давлатнинг олдига чиққан янги чақириқ ва муаммоларини тушуниб етган, уларни ечмасдан туриб олға кетиб бўлмаслигини шок терапияси усуллари билан айтаётган Доналд Трамп бўлишини башорат қилган эдик. Ҳозир АҚШда саҳар пайти. Бу мамлакат оммавий ахборот воситалари билдиришича, шу даққиқаларгача сайлов бюллетенларининг 93 фоиз саналган, сайловчилар...
- 06:09БОШ ВАЗИРНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ: НАТИЖА ҲАМ “ВИРТУАЛ”ГА ЎХШАЙДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 22, 09.11.2016)
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг ўзи томонидан асос солинган Виртуал қабулхонага мурожаат қилувчилари сони бир неча юз мингга етгани айтилади. Фуқаролар мурожаатларининг геометрик прогрессия шаклида ўсиб бораётгани эса мамлакатдаги давлат ҳокимяти органларининг аллақачон фалаж ҳолга келгани, суд ҳуқуқ тизимининг коррупция ботқоғидан чиқолмаётгани ифодасидир. Бу қанчалик аччиқ бўлмасин, виртуал қабулхона-ю, ана шу давлат ҳокимиятнинг...
- 23:24Ҳуқуқ ҳимоячилари ЕИ парламентини Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари шартномасини имзоламасликка чақирмоқда
Таниқли Human Rights Watch ташкилоти Европа парламентини ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик алоқалари шартномасининг имзоланишига қарши туришга чақирмоқда. Ташкилотнинг расмий сайтидаги баёнотга кўра, ЕИ-Ўзбекистон политконсультацияларидан сўнг тўқимачилик протоколининг қабул қилиниши кутилмоқда ва бундай келишув Ўзбекистон томонининг мажбурий меҳнатдан фойдаланишни давом эттираётгани боис ЕИ қадриятларига зиддир. "Биз, сизни Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларига барҳам бе...
- 22:51Ўзбекистон 5 йилдан сўнг ўз пахтасини тўла қайта ишлар эмиш, “Бирлик”нинг иштирокисиз буни қилиб бўлмайди
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, мамлакат 2021 йилга келиб ўзи етиштирган пахтани юз фоиз қайта ишлаш салоҳиятига эга бўлади. Вазирлик иддаосича, кейинги 5 йил давомида текстиль ва тикувчилик-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2016 йилга нисбатан 2,2 баробарга, экспорт қилиш 2 баробарга кўпайтирилиши кутилмоқда. Бу мақсадга эришиш учун 2019 йилгача умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган 77 лойиҳани, 2021 йилгача 2, 2 миллиард долларлик 140та лойиҳани ам...
- 22:29Андижон - Урганч йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу билан иш битмайди, Тожикистон ҳудудларида қолиб кетган йўллар Ўзбекистонга қайтарилиши керак
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг маълум қилишича, шу ойининг 10-санасидан Андижон-Урганч йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади. Ҳозирча ҳафтада бир марта амалга ошириладиган рейслар кейинчалик кўпайтирилиши мумкин. Поезд дастлабки манзилдан сўнгги бекатгача 24 соатда етиб боради. Шунингдек, худди шу куни Тошкент-Андижон йўналишида тунги тезюрар поезд қатнови ҳам йўлга қўйилади. 7 соатда Тошкентга кириб келадиган поезд Қамчиқ довони орқали ўткан янги темир излар орқали келади...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...