Кундалик хабарлар - 31 October 2016
19:24Шавкат Мирзиёнинг Виртуал қабулхонасига келаётган аризалар натижасида бир қатор раҳбарлар жазоланибди, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам жазоланадими?
Ўзбекистоннинг муваққат президенти томонидан очилган Виртуал қабулхонага келган шикоятлар натижасида бир қанча амалдор ва раҳбар ходимлари ишдан бўшатилиб, каттароқларига ҳайфсан эълон қилинмоқда. Хусуан, Виртуал қабулхона эгаси Шавкат Мирзиёнинг Фейсбукдаги саҳифасида пайдо бўлган хабарга кўра, Республика Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармаси ижрочи директори, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳокими, Наманганнинг Поп тумани ҳкоимлари фуқароларнинг мурожаатларига шунчаки расмиятчилик билан ...
- 16:11Андижонлик ўзбек Чикотеллоси устидан тергов бошланди
Авваламбор, билмаганлар учун айтиш керакки, Россияда 1978-1990 йиллари 30 кишини ўлдирган Андрей Чикатило исмли сериал қотил 1994 йили суднинг қарори билан отиб ўлдирилгандан кейин, бу каби қотилларни “Чикотелло” деб аташ одатга айланган эди. Мана ҳозир ўзимизда, аниқроғи Андижон вилояти Избоскан туманида “Чикотелло” деса бўладиган Ўткир Амонов устидан тергов ҳаракатлари бошланди. Дастлабки терговлар давомида 28 яшар бу йигит совуққонли билан 5 нафар шахсни айнан кетмон билан чопиб ўлдирган...
05:11Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёга тупирди ва Рўғун ГЭСи учун тўғон қуришни бошлади, аммо ҳамма нарса “Бирлик” айтгандек бўлади
Рўғун ГЭСи қурилиши атрофида гап-сўзлар кўп. Уларнинг пичоққа илинадиган охиргисини эслатмоқчимиз. Шу йил 21 июлдаги хабаримизда шундай дейилади: * * * * * Ҳукуматимиз раҳбари Шавкат Мирзиё Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодага яна Роғун ГЭСи қурилишининг тузатиб бўлмас оқибатлари зикр этилган мактуб йўллабди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган мазкур мактубга гидроиншоот қурилиши бўйича “Роғун ГЭСи” очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва Италиянинг Salini Impregilo ...
- 13:26Фин парламенти депутатлари ҳукуматнинг Ўзбекистонга қурол сотганидан норози эмишлар. Улар Марказий Осиёдаги режимлардан норози бўлишлари керак
Финляндия парламенти ҳукуматга Ўзбекистонга қурол сотгани учун норозилик билдирмоқда. Депутатлар назарида инсон ҳуқуқлари топталувчи мамлакатларга қурол-яроғ сотиш мақсадга мувофиқ эмас. Депутатлар мамлакат ҳукуматидан бу борада изоҳ талаб қилишмоқда. Айни пайтда Финляндия ҳукумати ўзи ўрнатган экспорт сиёсатини бузмаганини таъкидламоқда. Можарога Хельсинкида чоп этиладиган Helsingin Sanomat газетасида чоп этилган мақола сабаб бўлган. Мухбирлар ўтган йилнинг июнь ойида финнларнинг Sako заводлар...
07:17АҚШ Абдураҳим Пўлатнинг башорат ва таклифлари билан яшашга ўрганмоқда, Ўзбекистон ҳукумати буни қачон ўрганади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 2012 йили ўша замоннинг Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга ёзган хатида Кубани 60 йилдан бери изоляция қилиш сиёсати хато бўлганини тилга олганидан кейин, АҚШ Куба билан дипломатик алоқаларни тиклади ва уни изоляция қилиш сиёсатидан воз кечди. Яна айнан Абдураҳим Пўлатниннг таклифидан келиб чиққан АҚШ ҳукумати Мисрда қамалиш хавфи остида АҚШнинг Қоҳирадаги элчихонасига яшириниб олган америкалик гўёки ҳуқуқ ҳимоячиларини, Мисрга қарши...
06:36БМТнинг Тошкентдаги вакили яна масхарабозлик қилди, унинг ақлини киритиш ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг вазифасидир
Кеча кўплаб маҳаллий нашрларда чоп қилинган хабарда айтилишича, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Стефан Приснер Ўзбекистонда демократиянинг асосий жиҳатларидан бири муваффақиятли амалга оширилаётгани хусусида баёнот берди. Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, БМТга аъзо Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизими яхши йўлга қўйилган. Ўзбекистонда мустақилликка эришилгач, ҳукумат томонидан инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш механизми фаол ривожлантирилган. Миллий...
22:45Шавкат Мирзиё АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди
21 октябрдаги хабарларимиздан бирида АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон аввал Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлиб, кейин Тошкентга келишини билдирган эдик. Кеча Томас Шеннон Самарқандга келиб, ҳаромий Ислом Каримнинг ахир бир кун муқаддас ўзбек тупроқларидан отиладиган қабрини зиёрат қилибди. У бугун Тошкентда Ўзбекистоннинг вақтинча президенти Шавкат Мирзиё билан учрашди. Бу ҳақда хабар берган давлатниннг расмий ЎзА агентлиги учрашувга доир ҳеч қандай расм берм...
- 20:31Яхши хабар: Россиянинг шимолий пойтахтида ҳамюртимиз ўз боласини сотувга қўйди
Ҳозирча тергов сири сифатида исми очиқланмаётган ҳамюртларимиздан бири шу йилнинг мартида ўз боласини сотмоқчи бўлгани Санкт-Петербург полициясига маълум бўлди. 820 минг рублга ўз боласини пуллаётган бу 34 яшар жувон ҳозир полицияда сўроқ бермоқда экан. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Терговчилар октябрь ойи сўнгида барча далиллар базасини тўплашган. Унга кўра, аёл айбдор деб топилиб, барча ҳужжатлар прокуратурага оширилган. Ҳа, бу хабар ростдан ҳам яхши хабардир. Ўзбекистонда инқти...
- 19:08Ўзбекистонлик олимпиадачининг медали бекор қилинди
Ўзбекистонлик таниқли полвон Сослан Тигиевнинг 2008 йилги Пекин Олимпиадасида қўлга киритган кумуш медали Халқаро Олимпия Қўмитаси тарафидан бекор қилинди. Халқаро Олимпия қўмитаси сайтида ёзилишича, Жаҳон Антидопинг Агентлиги ўтказган сўнги текширувларда Сослан Тигиев 2008 йилда олинган ва ҳали ҳам сақланаётган қонидан допинг топилган. Аввалроқ курашчимиз допинг можароси билан 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасидаги кумуш медалидан ҳам маҳрум қилинганди. Таъкидлаш керак, мазкур текширувлар ...
22:33Ўзбекни машҳур қилган Гулчеҳра Бобоқулова ўзини Ўзбекистонга қайтаришни сўрамоқда
Москвада шу йилнинг февралида 4 ёшли қизчани ўлдиргани учун қўлга олиниб, бутун дунёга ўзбекни танитган Гулчеҳра Бобоқулова ўзини Ўзбекистонга мажбурий даволаниш учун юборишни сўради. “Аммо мен бунинг амалга ошишига ишонмайман. Қонунчилик амалиётига кўра, Россияда жиноят амалга оширган шахслар шу ерда жазони ўтайди. Агар суд прокуратура талабига рози бўлса, Бобоқуловага маълум муддатга мажбурий даволаш белгиланади. Бироздан кейин эса ҳуқуқни сақлаш органлари даволашни давом эттириш ёки уни тўхта...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Кушматов Эргашали
Добавить сведенияЧитать дальше...
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...