Кундалик хабарлар - 20 February 2018

  • 19:15Шавкат Мирзиё вазирларни пайпоқдан ҳам тез алмаштирмоқда, асл мақсад бутун умр тахтда ўтириш

    Статистикага кўра, ўртача ҳамёнга эга бўлган шахс бир ойда 4-5 та пайпоқ алмаштираркан, дейди мукбиримиз. Президент Шавкат Мирзиёнинг ҳукуматга вазирларни алмаштириши ҳам ўрта ҳисобда шунга тўғри келади. Вилоят ва туман ҳокимларини алмаштиришни ҳам инобатга олсак, бу миқдор яна-да катталашади. Бугун у Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазирлигига Азим Аҳмадхўжани тайинлади. Бош вазир ўринбосари, инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисод...

19 February 2018
  • 21:38Ўзбекистонда ўтган йили жиноятлар 15,7 фоизга камайибди, яшасин тангримиз Шавкат Мирзиёми?

    Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонга кўра, ўтган йили мамлакатда 73 минг 692 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 13 минг 720 тага ёки 15,7 фоизга камдир. Вазирга кўра, қотиллик 22 фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 7,1 фоизга, номусга тегиш 21,8 фоизга, босқинчилик 22,8 фоизга, талончилик 21 фоизга, ўғирлик 6,6 фоизга, фирибгарлик 5,7 фоизга, безорилик 37,9 фоизга, транспорт воситаларини олиб қочиш 6,2 фоизга камайган. Вояга етмаган...

  • 20:21Фрибгар Аҳмадбой устидан ҳукм ўқиш кечиктирилмоқда, Ислом Карим ва унинг тақими устидан қачон ҳукм ўқилади?

    Бир қанча оммавий ахборот воситалари ўтган йилнинг августида бери фуқароларнинг миллиардлаб пулларини ўзида тўплаб, пирамида яратган чинозлик Аҳмадбой (Турсунбоев) устидан бугун суд ҳукми ўқилиши ҳақида хабар қилинганди. Аммо, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судья Дилшод Комил раислигидаги маҳкама ҳукм ўқилишини кечиктирибди. Ўтган ҳафтанинг жума кунги сўнгги сўзида Аҳмадбой ҳеч кимни алдамагани, одамларнинг ўзи унга пулларини олиб келиб топширгани ва қамалмаганида ҳамма пулларни кўп...

  • 19:32Ҳазил эмас, чин: Алишер Усмонов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

    Ҳа, ростдан ҳам чин, Россияда истиқомат қилувчи ўзбек аслли миллиардер Алишер Усмоновнинг адаши Алишер Усмонов президент Шавкат Мирзиёевнинг фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар президент халқ қабулхонасининг Наманган вилояти бўлимига раҳбарлик қилган. Қизиғи, иккала Алишер Усмонов ҳам Наманган вилоятилда туғилган экан. Президент дево...

17 February 2018
16 February 2018
  • 20:21Тожикистоннинг Тошкентдаги янги элчихонаси учун шаҳар марказидан ер ажратилади. Бухоро нима бўлади?

    Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги бино қуриш учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилади. Ажратилган ерда элчихона биносидан ташқари, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарномасида. Барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Бу - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг шу йилнинг март ойи бошида Тожикистонга расмий ташрифидан аввалги...

  • 19:15Юсуф Жума. Янги шеърлар

    Тангри -- қўйгувчидир кулбаларга ўт, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Сенингча кошонанг осмон бикин бут, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Улидан томгача ёнмоқда қасринг, Ёнди ота онанг -- юрагинг, бағринг. Ёнди болалигинг, сўнг ўсмирлигинг, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Уйинг билан куйди ёшлигинг, эвоҳ, Умид ишончларинг куйдику, гумроҳ, Оллоҳ, Оллоҳ дейсан, ўт қўяр Оллоҳ, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Суратинг қолибди, ёнмоқда у ҳам, Оташдаги расим мисоли илдам...