Кундалик хабарлар - 07 January 2014
07:06Яшасин, Ўзбекистон бу йил Chevrolet Orlando ишлаб чиқармоқчи
Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситалари “Ўзавтосаноат” 2014 йилда Chevrolet Orlando автомобили чиқариш режасини тасдиқлаганини айтмоқдалар. Chevrolet Orlando - АҚШнинг General Motors компанияси тарафидан яратилган ўрта ўлчовли, етти ўринли минивендир. У 2008 йили Париждаги кўргазмада намойиш қилинган ва 2010 йилда сотишга чиқарилган. АҚШлик ширкат иш ҳаққи арзон бўлган Ўзбекистонда ҳам бу автомобилни йиғишга қарор қилгани ҳаммамизни хурсанд қилиши керак. Қозоқларга бориб дворникли...
06:41АҚШ Марказий Банкига янги раис тайинланди, ўзбеклар ҳам Dow Jones индекси билан яшашга ўрганишлари керак
Кеча АҚШ Сенати бу мамлакатда Марказий Банк вазифасини бажарадиган Федерал Резерв раҳбарлигига Президент Барак Обама тарафидан кўрсатилган Жанет Йелленнинг (Janet Yellen) номзодини тасдиқлади. У Федерал Резерв раҳбари лавозимидаги 4 йиллик муддатнинг иккинчисини 31 январда тамомлайдиган Бен Бернанке (Ben Bernanke) ўрнига ўтиради. Бутун дунё АҚШнинг молиявий ва иқтисодий кўрсатгичларига қараб саф тортишини ҳисобга олсакгина, Жанет Йеллен эгаллаётган лавозимнинг муҳимлигини тушунамиз. Бен Бернан...
22:46Туркияда сиёсий зилзила давом этмоқда, қаерга қараманг порахўрлик ва ўғрилик
Коррупция, порахўрлик ва ўғрилик нодемократик ўлкаларнинг касаллиги эканини ҳали ҳамма ҳам тушуниб етмагандир, аммо ҳақиқий мусулмончиликда порахўрлик ва ўғрилик бўлмайди деб ишонганларнинг ҳозир Туркия мисолида ҳаёли паришон бўлаётгани шубҳасиздир. 4 январдаги хабаримиздан маълумки (қаранг: http://www.harakat.net/news/?id=14181), катта коррупцион ишлар ва порохўрлик билан қўлга тушган амалдорлар туфайли обрўси бир пул бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси ва унинг раҳбарияти талва...
21:38Ёзувчи Аҳмад Аъзам вафот этди, у ким эди, адабий маҳорат эгасими ёки миллат хоини?
4 январи куни оламдан ўтган ёзувчи Аҳмад Аъзам кеча Тошкентдаги Камолон қабристонида тупроққа берилди. Қарийб 3 йилдан бери буйрак етишмовчилиги билан гемодиализга боғлиқ бўлган Аҳмад Аъзам 64 ёшда эди. Мухбирларимизга кўра, Аҳмад Аъзамнинг маъракасига унинг дўстлари, шогирдлари ва жамоатчилик вакиллари тўпланган. Расмий ахборот воситалари унинг ёзувчи ва журналист сифатида ишлаб келган лавозимларини санаб чиқиш билан чекланар экан, интернет тармоғида чоп қилинаётган мақолаларда, унинг асарлари...
- 21:19Ўзбекистон божхоначилари Тожикстонга кетаётган ўғирликни қўлга туширгани ҳақиқатми ёки...
Ўғирликлар қўлга туширилгани Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси томонидан тарқатилган баёнотдан маълум бўлди. У ердаги иддаога кўра, Ўзбекистон ҳудудидан Тожикистонга ўтувчи юк вагонлари текширилганда, мазкур мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган 20 дан ортиқ транспорт воситаси топилган ва тутиб қолинган. Буларнинг барчаси Европа мамлакатларидан ўғирланган қимматбаҳо автомобиллар экан. Божхоначиларимиз баёнотида Тожикистон фуқаролари тарафидан Болтиқбўйи мамлакатлари орқали жўнатилг...
- 20:35Google тармоғи Ўзбекистон Ахборот Агентлигининг UZA.UZ сайтини хавфли деб топди
Маълумотлари ёлғонлиги, сохтакорлик ва масхарабозлиги билан таниқли бўлган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг (ЎзА) расмий нашри бир тийинга қиммат нарса бўлиб, ўз ўқувчиларни алдаш билан шуғулланиб келиши ва шу маънода ўзига яраша хавфли экани ҳақида “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида кўп марта ёзилган эди. Аммо энди Google ширкатига доир Интернет браузери ҳам Ўзбекистонннинг биринчи рақамли расмий ахборот тармоғига ишончсизлик билан қарабди. Ҳозир Google қидирув системасига кириб, Uza.u...
19:15Исо пайғамбарнинг туғилиш ва чўқинтирилиш куни муносабати билан Истанбулда ҳам насронийлар совуқ сувга кирдилар
Маълумки, насронийларда бу динга киришнинг биринчи ва асосий қадами чўқинтириш маросимидир. Бу маросим – гуноҳларни ювиш учун сувга кириш сифатида кўрилади. Лекин, гуноҳи бўлмаган Исо пайғамбар ҳам чўқинтирилганидан тушуниш мумкинки, бу маросим гуноҳларни ювишдан ҳам кўпроқ, насроний бўлишнинг асосий рамзий белгиси ҳисобланса керак. Насронийликнинг баъзи оқимлари чақалоқни сувга чўмдириш маросимини тан олсалар, баъзилари фақат катталар онгли равишда сувга киришлари тўғри эканлигида қатъий...
17:14Ўш шаҳрининг янги ҳокими ким бўлса ҳам, ўзбекларнинг аҳволи ўзгармайди
Маълумки, 2013 йил 5 декабрь куни, Қирғизистон Бош вазирининг қарори билан қирғиз фашистларининг ғоявий раҳбари Мелисбек Мирзакматов Ўш шаҳар ҳокими вазхифасидан озод этилганди. Ўша пайтда “Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг фаолияти феълан тўхтатиб қўйилгани сабабли, бу ҳақда хабар бермаган эдик. Ҳозир янги ҳоким танлаш учун бошланган сайловолди жараёни давом этмоқда. Янглишмасак, ҳоким Шаҳар Кенгаши тарафидан сайланади. Қирғиз хабар воситаларининг хабарига кўра бугун ҳокимликка 2 ном...
14:12АҚШ шу йилнинг ўртасидан Ўзбекистонни хавфли мамлакатлар рўйхатидан чиқаради
Хавфсизлик Департаменти тарқатган пресс-релизда айтилишича, 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб, бир қатор мамлакатлар ва ҳудудлар АҚШ ҳарбийларига ортиқча маош тўлаш назарда тутилган хавфли зоналар рўйхатидан чиқарилади. 1 июндан бошлаб хавфли ҳисобланмайдиган мамлакат ва ҳудудлар қуйидагилар: - Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Гаити, Жанубий Тумор, Рванда, Либерия, Бирлашган Араб Жумҳуриятининг ерлари. - Бахрейн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Сербия ва Черногориянинг эса, ери билан бирга...
08:02Ўзбеклар ҳавас қиладиган воқеа: Қишки Универсиада-2017 ўйинлари Олмотада ўтади
Бу ҳақда қарор 2011 йилда қабул қилинган, ҳозир тайёргарлик ишлари кетмоқда. Аммо, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой янги йилнинг биринчи куни Олмотага келиб, Универсиадага тайёрланиш доирасида қилинаётган ишлар билан танишиши – бу воқеага эътиборларни яна бир марта тортти. Айтиш керакки, Қишки Универсиада ўйинлари собиқ СССР мамлакатларида биринчи марта Олмотада ўтказилмоқда. Ёзлик Универсиада ўйинлари эса, 1973 йили Москвада, ўтган йили Қозонда ўтказилганди. Қозоқлар бу ўйинларни ...