Кундалик хабарлар - 05 January 2014

  • 23:15Ўзбекларнинг кўпчилиги суданлик.ва эритрерияликлар даражасига тушиб қолгани билан ҳам иши йўқ

    Исроилда чиқадиган The Jerusalem Post газетаси хабар беришича, Африкадан бу ерга келиб ноқонуний равишда яшаётган ва ишлаётган меҳнат муҳожирларидан 10 мингларча киши бугун Тель-Авив шаҳри бўйлаб юриш қилишган ва Ицхак Рабин майдонида норозилик митинги ўтказишган. Уларнинг талаби - қочқин мақоми олиш. Исроил ҳукумати эса, уларни катта шаҳарлардан чиқартириб, Исроилнинг жанубидаги вақтинчалик яшаш лагерларга жойлаштирмоқчимиш. Асосан Судан ва Эритреядан келган африкаликлар 3 кунлик иш ташлаш ният...

  • 20:04Tethys Petroleum компанияси Ўзбекистонни тарк этти, табиий, Фуҳуша туфайли

    Нефть/газ қидириш ва қазиб олиш ишлари билан шуғулланадиган Tethys Petroleum Ltd (Нормандия оролларида рўйхатга олинган) компаниясининг расмий сайтида шу йил 2 январь куни эълон қилинган расмий хабарда, компания Ўзбекистонни тарк этиши айтилган. Ўзбекистонни бутунлай тарк этиш жараёни 3 ойгача чўзилиши ҳам билдирилган. Хабарда айтилишича, компания Гуржистонда иш бошлади, аммо Ўзбекистондаги фаолиятларини тугатади. Бунинг сабаби сифатида, Ўзбекистонда “бизнесс иқлими ва сиёсий муҳитдаги ўз...

  • 10:48Ўзбек генетиклари ўзбеклардан чиқадиган келажак чемпионларини эмас, миллат хоинларини аниқлаш билан шуғулланишлари керак

    Ўзбекистонда рус тилида чиқадиган “Правда Востока” газетасининг 3-чи январдаги сонида эълон қилинган мақолада айтилишича, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биорганик Кимё Институтида биология фанлари доктори, профессор Рустам Муҳамедов раҳбарлигида молекуляр-генетик текширувлар ўтказилиб, бўлғуси буюк спортчиларни аниқлаш усуллари ишлаб чиқарилаётган эмиш. Ишлар яхши натижа берса, келажакда Ўзбекистон буюк спортчилар давлатига айланлса керак. Аммо, ўйлаб кўринг, ўзбеклар миллат сифат...

  • 09:55Нарпайда “Ҳазрат Али” жомъе масжиди ёпилди

    Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси қарори билан вилоятнинг Нарпай туманида жойлашган “Ҳазрати Али” жомъе масжиди ёпилди. Нарпайликларга кўра, тумандаги энг йирик масжид Адлия органи томонидан ноқонуний равишда ёпилган. Чунки, масжид қонунда белгиланган тартибда барча солиқларни тўлаб келаётган, ёнғин хавфсизлиги, санитария ҳолати ва бошқа қоидаларга амал қилиб келаётганди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасига шик...

  • 09:04Қаҳратонда совуқ хабар: Ўзбекистонда жисмоинй шахсларга солиқ миқдори оширилди

    Янги йилдан Президент Ислом Каримнинг қарорига мувофиқ, жисмоний шахсларга тегишли мулклар учун солиқ (мулк солиғи) миқдори 1,04 фоиздан 1,2 фоизга оширилди. Шунингдек, бинолар ва автотранспорт воситалари учун ижара ҳақининг минимал миқдори ҳам икки баробарга оширилди. Яшашга мўлжалланмаган бинолар ижара ҳақи 1 квадрат метрга Тошкентда 6000 сўм, Нукус ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларда 4000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида 2000 сўм қилиб белгиланди. Аҳолининг реал даромадлари ошмаган айни пайтд...

  • 08:14Навоийда ногирон журналист тазйиқ остида қолди

    Навоий вилоятида бир ногирон ва бева журналистга нисбатан бир сиқим амалдорлар томонидан кучли тайзиқ ўтказилиб, болалари оч-юпун қолгани ва ҳатто коллежга қатнай олмаётгани билан ҳеч ким қизиқмаяпти, деб ёзди “Ҳаракат” ўқувчиларидан бири бизга юборган хатида. Унинг таъкидича, республика юқори турувчи идораларидан қонуний текширув талаб қилаётган журналистнинг мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмоқда. Мауллифнинг таъкидича, вилоятдаги “Кармана овози” газетасида 8 ходим нафар ходим ишлайди ва ул...

  • 07:47Наманганда бир миршаб жиноятчини қўлга тушириш пайтида қурбон бўлди

    Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари Нозиржон Шокировнинг билдиришича, аввалдан қидирилаётган жиноятчини қўлга туширишга қасдланган милиция кинологи Абдурашид Умрзоқов янги йилнинг илк куни фожиали шаклда ҳаётидан айрилди. Қидирилаётган жиноятчи Наманганннинг Чорсу даҳасида миршабнинг кўксига пичоқ санчиб ўлдирган. “Нозиржон 34 ёшда эди. унинг 3 нафар фарзанди етим қолди. Жиноятчи шу кечанинг ўзида ҳибсга олинди”, дейди миршаббоши.

04 January 2014
  • 18:50Туркияда сиёсий зилзила – исломчилар ҳукумати кенг кўламли коррупция билан қўлга тушди

    “Ҳаракат” Ахборот Агантлигининг фаолияти ярим йил аввал тўхтатиб қўйилгани сабабли, биз ўзбеклар учун муҳим бўлган Туркиядаги дунёнинг эътиборига тушган сиёсий зилзила каби воқеаларни ёритолмадик. Бугун шундай воқеаларнинг асосийси билан ўвуқчиларимизни таништиришга бошлаймиз. Ҳамма нарса 2013 йилнинг 17 декабрь куни бошланди. Айнан шу куни Истанбул прокуратураси ва хавфсизлик хизмати маълум бир муддатдан бери “коррупцияга қарши” деб ном олган яширин текширув олиб борга...

03 January 2014
  • 21:12“Бирлик”чи Васила Иноятнинг акаси оламдан ўтди

    1 январь куни “Бирлик” Партияси Бош қотиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятнинг акаси Ҳасан Юнусов оламдан ўтди. Тошкентдаги “Юнусобод Оқтепа” қабристонида тупроққа берилган Ҳасан ака 61 ёшда эди. Сафдошимиз, дўстимиз Васила Иноят ва унинг яқинларига Оллоҳдан сабр-бардош тилаймиз. Марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин.

  • 20:35Ҳуқуқ ҳимоячиси Набижон Жўрабоев амнистия билан қамоқдан озод қилинди

    Янги йил арафасида Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББнинг Навоийдаги 64/36-сонли муассасасидан ҳуқуқ ҳимоячиси Набижон Жўрабоев озод қилинди. У жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани суди томонидан 2013 йилнинг 23 августида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Аммо Набижон Жўрабоев озод қилинган куни унинг аёли Феруза Маматовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 2-қисм...