Кундалик хабарлар - 11 January 2014
16:04Мурманскда қутб кечалари битди, мусулмонларга ўша атрофда яшашни тақиқлаш керакми?
Ҳа, шимолий қутбдан анчагина жанубда бўлган Мурманск шаҳрида қутб кечалари битди. Бир неча ой давом этадиган қутб кечалари пайтида унинг осмонига қуёш мутлақо чиқмас ёки жуда қисқа вақтга чиқар эди, бугун 33 дақиқага чиқар экан. Кейин куннинг узунлиги ортиб бориб, қуёш ботмайдиган давр келади. Шу сабабли, мусулмонларга бу кенгликларда яшашни тақиқлаш керакмасми? Чунки, бир неча ой қуёш чиқмаган сабабли, улар номоз қилолмайдилар. Бугун эса, 33 дақиқада 5 марта намоз ўқилмоғи лозим. Ёзда қуёш бот...
- 22:21Ўзбекистонда яна бир банк ёпилди
Ўзбекистон Республикси Марказий Банки ҳайъатининг қарори билан "Samarqand" акциядорлик тижорат банки ўз фаолиятини тўхтатди. Банк қонунчилиги талабларини бузганлиги ва қатор молиявий қинғирликларга йўл қўйгани боис тугатилган банк 13 йил давомида мижозларга хизмат кўрсатиб келганди. Ўтган йилнинг март ойидан бошланган текширувлар туфайли молия муассасаси қайта оёққа туролмабди. Самарқанд вилоятида чоп қилинувчи “Зарафшон” газетаси "Samarqand" банкининг мижозлари Халқ Банкига ўтказилгани ҳақид...
21:47Туркия Бош вазири: Юксалишимизни кўролмаётган ташқи кучлар давлатимизга, шахсан менга ва оиламга қрши иш қилаяптилар
Бош вазир Ражаб Эрдўғон расми ташриф билан Узоқ Шарқ мамлакатларига, хусусан, Японияга кетди. У кетишдан аввал ўзига яқин журналистлар билан учрашув қилиб (расмда), айнан шундай дебди: “Туркия олға кетмоқда бўлган бир кучдир. Иқтисодий, сиёсий, ҳарбий тарафлардан юксалмоқдамиз. Бизни тўхтатишни, йўлимни тўсишни исташмоқда. Буизни тўхтатишни истаганлар жаҳон миқёсидаги кучлар, уларнинг Туркия ичида қўллари ҳам бор. Бизни тўхтататиш учун бизга қарши операциялар қилмоқдалар. Аслида, коррупция, ...
- 21:20Ўзбекистонда бензиннинг яна нархи ошди
Ўзбекистон Ҳукуматининг 2014 йил 9 январдаги Қарорига асосан, 10 январдан бошлаб мамлакатда бензин ва дизел ёнилғи нархи 16-20 фоизгача кўтарилди. Шу пайтга қадар ҳар литри 1670 сўм бўлган Аи-80 маркали бензиннинг янги нархи 2005 сўм қилиб белгиланди. Вазирлар Мҳкамаси белгилаган янги тарифга кўра, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 маркали бензин 2210 сўм, Аи-95 маркали бензин нархи 2435 сўм бўлди. Дизел ёнилғиси эса 1975 сўм, ЭКО дизел ёнилғиси нархи 2050 сўм қилиб белгиланди. Ёнилғи гнархларининг ошири...
20:23Қозоқлардаки каби хабар Ўзбекистонда бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳозирча!
Қозоқларнинг расмий давлат хабар агентлиги “Казинформ”нинг билдиришича, Остонадаги Ҳукумат Уйида (расмда) Бош вазир Серик Аҳметов Президент Нурсултон Назарбой 2013 йил 11 октябрдаги ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида ҳукумат олдига қўйган топшириқлар қандай бажарилаётгани бўйича махсус мажлис ўтказибди. Қозоқларнинг ҳукумати борлиги, ишлаётгани ва унинг ишлаётганини халққа кўрсатувчи оддий бир хабар. Қозоқлар учун оддий хабар. Ўзбекистгнда бунақа хабар бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳук...
18:46Ислом чуқур ислоҳотларга муҳтож. Ислоҳотнинг асоси - дунёвийлик принципини ва ягона фарз Имон эканлигини тан олишдир
Бундан аввалги хабаримизда Англияда ислом террорризмига қарши кураш йўлида террорга тайёргарчилик машқларидан ўтганликда айблангалар учун жазо кучайтираётгани ҳақида хабар берган эдик. Тўғри, жазо механизмлари ҳам керак, бироқ, фақат жазони орттириш билан ҳамма жиноятларни, хусусан, терроризмни тўхтатиб бўлмайди, дейди “Ҳаракат” таҳлилчиси. Жиноятга қарши курашда асосий урғу жиноятга олиб келувчи ёки жиноятга судровчи омиллар билан кураш йўналишида бўлиши керак. Бундан бошқа самарали...
17:11Англияда мусулмонлар сони ортмоқдами, террористларнингми?
Машҳур "The Telegraph" газетасининг 9 январь сонида сарлавҳасини “Террористликка ўқитиш ва ўқитилиш учун умр бўйи жазо” деб номли мақола эълон қилинди. Газетанинг Сиёсий Муҳаррири Жеймс Киркупнинг билдиришича, Буюбританияда террорга тайёргарчилик машқларидан ўтганликда айбланаётганлар учун жазо мавжуд 14 йилдан умр бўйи қамоққа чиқариш бўйича қонун тайёрланмоқда. Шу пайтгача умр бўйи жазо террорда қатнашганлар учунгина берилар экан. Бутун дунёда террор билан боғлиқ қонунчилик жазола...
23:10Россиядаги мардикорларимиз бошида қора булут: эркинликни чекловчи янги тартиб амалга киради
Россия ҳукумати меҳнат муҳожирларининг Россияда бўлишини чеклашга қаратилган чораларни қатъийлаштирмоқчи. Янги йилдан кучга кирган тартибга кўра, Россия билан ўзаро виза тартиби амал қилмайдиган мамлакатлар фуқаролари, хусусан Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида 90 кунгина эркин бўлиши, аксинча, ишлашга бўлган махсус рухсатномани кўрсатиши лозим. “Новый регион” нашрига кўра, хориж фуқароси, жумладан, Ўзбекистон фуқароси ҳам, 1 январь куни Россияга кириб келса, у 90 кун бу малакатда бўлиши ...
- 22:21Собиқ ҳокимнинг 15 яшар қизи ўз жонига қасд қилди
Жиззах вилояти Зомин тумани собиқ ҳокими Ўскан Азимовнинг қизи Зиёда 3 кун аввал ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳақда таҳририятимизга хабар йўллаган жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 15 яшар қизнинг жонига қасд қилишига отасининг қамалиши билан боғлиқ таъна ва бошқа гап-сўзлар сабаб бўлган. Инсон ҳуқуқлари ҳмоячиси Зиёдилло Раззоқовга кўра, Зиёда Ўскан Азимовнинг энг кичик қизидир. Дадаси ҳам уни жуда қаттиқ эркаларкан, яхши кўраркан. Қизча дадасининг бугунги аҳволидан, қамоқда эканлигидан қаттиқ...
- 21:37Навоийдаги индустриал–иқтисодий зонада валютада ишлайдиганлар учун махсус шароит яратилади
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базаси хабарига кўра, эндиликда Навоий вилоятидаги “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида айрича валюта тартиби амал қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида бу ҳақда таъкидланиб, “Навоий” эркин индустриал–иқтисодий зонаси иштирокчилари алоҳида имтиёзларга эга бўлган банклардан фойдаланиши кўзда тутилган. Махсус ваколатланган банкларда ўша зонанинг иштирокчилари, яъни зонадаги инвестор-у ишбилармонлар хорижий валютада ҳисо...