Кундалик хабарлар - 13 January 2014

  • 19:23Истанбулда ўзбек аёлларини зўрлаб фоҳишалик қилдирган банда қўлга тушди, улар зўрланганларига шубҳамиз бор

    Ўзбекистонда ҳукумронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими Москванинг топшириғи билан Ўзбекни миллат сифатида, Ўзбекистонни давлат сифатида йўқ қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда. Айнан, шу режимнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича, демак, одамларнинг ўртача ойлиги бўйича ҳам, қозоқлардан 8 баравар орқада қолдик. Қозоғистондага катта шаҳарларда ишлайдиган дворниклар Тошкентдаги профессорлардан 2-3 баравар кўп маош олишади. Ўзбекистоннинг Да...

  • 08:44Бутун умр ярим яланғоч юрган машҳур турк хонандаси Булент Эрсой ҳижобга ўралди

    Бутун умр саҳналарга ярим яланғоч шаклда чиқиб келган Туркиянинг машҳур 62 ёшли хонандаси Булент Эрсой иккижинслиларга тоқатли бўлиш тарафдори ҳам эди. Аммо, у кеча Туркия телеканалларидан бирида ўзи олиб борадиган Bülent Ersoy Show программасига ҳижоб билан чиққани ва Мавлуд Қандили муносабати билан дуолар ўқигани ҳаммани ҳайратга солди, дейилади Турк матбуотининг хабарларида. Маълумки, ҳозир ҳокимиятда бўган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси жамоат жойларида ҳижоб билан юришни ...

  • 01:19Эрон Ғарб билан ўз ядровий дастурларини тўхтатиш хусусида келишди

    Кеча Эрон ва ЕИнинг ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг ўринбосарлари Женевада бу ҳақда келишишган. Аслида, АҚШ, ЕИ ва яна 4 мамлакатнинг вакиллари ўтган йили 24 ноябрда бу хусусда умумий шаклда келишиб олишганди. Ўша учрашувда АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам бўлган. Келишув 20 январдан кучга киради, Эрон ўз ядровий дастурларини қадамма-қадам тўхтатади, бошқа келишувларга етишиш учун музокаралар давом этаверади.Ғарб эса, ўз навбатида, 20 январдан...

12 January 2014
  • 22:14Киевнинг Мустақиллик Майдонида бугун мухолифат навбатдаги Халқ Йиғилишини ўтказди

    “Ҳаракат” Агентлигининг фаолияти ярим йилча тўхтатиб қўйилгани сабабли, Украинада портлаш каби бўлаётган катта воқеалар ҳақида ўзбек ўқувчилари тўла маълумотга эга эмаслар. Ваҳоланки, собиқ Совет жумҳуриятларидан бирида бўлаётган бундай воқеаларни ўзбеклар билиши, ундан сабоқ олиши шарт. Маълумки, Европа Иттифоқи ва НАТО Россиянинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан жанубга қараб кенгайиш борасида изчиллик билан иш олиб бормоқда. Шу йўналишдаги ишлардан бири ўтган йилнинг декабрь ойи бошларида Брю...

  • 20:13Тожик-қирғиз чегарачиларининг тўқнашувида 8 киши яраланди, давлатлараро жанжал бўлмоқда, қирғизлар ўзбек чегарачисини отиб ўлдирганда Ўзбекистон оғзини ҳам очмаган эди

    11 январь куни қирғизлар икки давлат ўртасида баҳсли бўлган ҳудудларда йўл қуриш ишлари олиб бораётган пайтда чиққан жанжалда икки тарафнинг чегарачилари аввал сўкишибдилар, сўнгра қурол ишлатибдилар. Расмий ҳабарларга қараганда, Қирғизистон тарафидан 6, Тожикистон тарафидан 2 киши ярадор бўлган. Икки томон ҳам ўзининг ҳақлигини гапириб, қарши тарафни айблаш билан овора. Табиий, 8 кишининг яраланиши оддий ҳол эмас, воқеа ҳар томонлама ўрганилиши, айбдорлар топилиши керак. Аммо, бир неча ой ав...

  • 18:06АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича янги ёрдамчиси Туркманистонга келади, у ким ўзи?

    Ўтган йилнинг 21 ноябрида Конгресс тарафидан тасдиқлангандан кейин бу лавозимдаги Роберт Блейкнинг ўрнини эгаллаган Ниша Десаи Бисвал 13-15 январь кунлари Туркманистонда бўлади ва бу ерда йиллик АҚШ-Туркманистон икки томонлама маслаҳатлашув учрашувларида иштирок этади. Маълумки, Ниша Десаи Бисвалнинг асосий лавозими - АҚШ Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари Бюросининг раҳбаридир. У, айни замонда, Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси (ўринбоса...

  • 10:33“Ҳаракат” ҳар доимгидек яна ҳақ чиқди, Ўзбекистон инқирозга кирмоқда

    Аниқ маълумотларга асосланган бизнинг хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкмоқда, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича, 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлсак, 2012 йилда 8 баравар орқада эдик. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олишади. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий кризиси аввал ривожланган давлатларни урди. Кризис снекин-аста ривожланмаган...

11 January 2014
  • 23:30Из почтвого ящика “Харакат”: «Моральные уроды узбекской оппозиции»

    В нашем мире очень много обычных, нормальных людей, которые живут в общем-то по одинаковым правилам, у них общие идеалы: семья, друзья, любимая работа и так далее. А есть, к сожалению, и некая прослойка отбросов общества, у которых нет никаких идеалов, и даже святой понятие семьи для них всего лишь пустой звук. Типичный пример таких людей – Ойдин Салих, жена Салая Мадаминова, известная, как восточная целительница, автор книг и прочее и прочее. Но мало кто знает, что ее на самом деле зовут...

  • 21:32Ислом Карим куч ишлатувчи хизматларнинг ходимларга қайси ишлари учун орден ва медаллар берибди?

    Мамлакатимизнинг хабар воситалари бугун ягона бир янгиликни тилга олмоқдалар. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ислом Карим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳига орден ва медаллар берибди. Тўғрироғи, берибди эмас, бериш тўғрисидаги Фармонни кеча имзолабди. Мукофотланганларнинг сони 120 га яқин. Масалан, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари биттадан одамга, ...

  • 17:44Исроилнинг собиқ боша вазири Ариэл Шарон 8 йиллик комадан кейин оламдан ўтди

    Ариэл Шароннинг боболари Россияда яшаган ва ўша йиллардан бери яҳудий халқини ўз тарихий юртида бирлаштирш ва қайтдан оёққа қўйиш мақсадида қурилган сионизм ҳаракатининг фаол иштирокчилари бўлишган, кейинчалик Филистинга кўчишган. Ариэл Шарон 1928 йилнинг 28 февралида шу ерда туғилди. У 1948 йилда Исроил давлати тузилгандан бери армияда хизмат қилди, яҳудийлар билан араблар ўртасида бўлган ҳамма урушларга қатнашди. Армияда катта лавозимларга кўтарилди. Ариэл Шарон 1973 йилда сиёсий фаолият...