Кундалик хабарлар - 24 January 2014
18:41Туркия жанжал-тўпалонлар билан маҳаллий сайловларга қараб кетмоқда
Ўтган йили 17 декабрда Туркияда бошланган сиёсий зилзила ва бўрон каби воқеаларниннг мақсади - 2014 йил 30 март ойида бўладиган маҳаллий сайловларда ҳокимиятдаги Бош вазир Ражаб Эрдўғон лидерлигидаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясига (АТПга) зарба бериш эканлиги ўша кунлардан бери айтилар эди. 17 декабрдан аввал Ражаб Эрдўғоннинг ўзи бу сайловларда АТП 52 фоиздан кўп фоиз овоз олишини урғуларди ва аслида шундай бўладиганга ўхшарди. Аммо, 17 декабрда Эрдоғон ҳукуматидан 3 вазирнинг ў...
- 16:28Хабарчилиги ўлган Ўзбекистонда оламшумул хабар
Нима эмиш? Венесуэлада ижтимоий тармоқлар билан шуғулланувчи вазир ўринбосари лавозими ҳам киритилибди. Ўзбекистоннинг хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган хабар воситаларида айтилишича, аҳолиси 30 млн атрофида бўлган Венесуэлада (Ўзбекистон била сал кам тенг – “Ҳаракат) 2,7 млн давлат мулозими бор эмиш. Яқинда ўлган диктатор Чавес 1999 йилд ҳокимиятга келган бу рақам икки баравар кам бўлган эмиш. Ўзбек хабарларида бу рақамлар Ўзбекистон билан солиштирилмайди, биронта таҳлил берилмайди. Х...
16:05Украинада ўзгариш йўқ: ҳукумат-мухолифат музокаралари натижасиз
Ўзгариш йўқ деганда, Украина собитқадамлик билан портлаш нуқтасига кетаётганини назарда тутмоқдамиз Аслида, жузий янгиликлар жуда кўп. Масалан, кеча намойишчилар тарафидан бюосиб олинган Черкеск вилоят ҳокимлигининг биноси бугун милиция тарафидан қурбонсиз озод қилинди. Аммо, Киевда намойишчилар Агросаноат вазирлигининг биносини босиб олдилар, Черновци вилояти ҳокимлигини эса, шу дақиқаларда штурм қилмоқдалар (расмда). Волин вилоятининг ҳокими воқеаларнинг давомини кутиб ўтирмасдан истеъфога кет...
14:24Пекиннинг доимий аҳолиси 21 миллиондан ошди
Синьхуа Агентлигининг русча сайтида Хитой Статистикa Бошқармасига асосланиб берилган хабардан маълум бўлишича, 2013 йилнинг охирида Пекиннинг доимий аҳолиси 21 млн 148 мингга етди. 2013 йилда доимий аҳолининг сони 2,2 фоизга ортган. 2010 ва 2012 йиллари ортиш 2,9% ва 2,5% бўлгани ҳам хабарда айтилади. Пекин аҳолисининг 2 миллиони 0-14 ёшдагилар, яъни 9,5%. 15-59 ёшдагилар 16 млн (76,6%), 60 ёшдан катталар – 3 млн атрофида (13,9%). Пекин маъмурияти 2014 йилда аҳоли ўсишининг фоизини камай...
02:31Украинада мухолифатчилар яна 2 та вилоят ҳокимлигини босиб олдилар
Охирги хабарларга кўра, Ровно ва Львов вилоятларидан кейин Тернополь ва Черкаскда (расмда) ҳам сони 1-2 минг ўртасида бўлган намойишчилар вилоят ҳокимликларни ортиқча қаршиликсиз босиб олдилар. Экспертларнинг фикрича, агар милиция ва унинг “Беркут” исмли махсус отрядлари намойишчиларга қарши ўқ отса, катта уруш бошланиб кетиши мумкин. Айнан шу сабабдан, ҳукуматнинг ўзи намойишчиларга қарши куч ишлатмаслик кўрсатмасини бермоқда. Аммо, воқеалар шундай давом этса, ҳукумат тезда истеъф...
- 22:22Ўзбекистон яна 10 та энг ёмон диктаторликлар ичида
АҚШдаги дунёча машҳур Фридом Хаус (Freedom House – Озодлик Уйи) ташкилоти 2013 йил натижалари бўйича “Дунёда озодлик - 2014” рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга кўра, қўйидаги давлатлар сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаровий эркинликларнинг бўғилиши бўйича дунёнинг энг ёмон 10 та давлатидир: Марказий Африка Жумҳурияти Экваториал Гвинея Эритрия Шимолий Корея Саудия Арабистони Сомалия Судан Сурия Туркманистон Ўзбекистон. Бу рўйхат биз учун янгилик эмас. Йиллардан бери шу ўнталикдамиз. Демак, қ...
22:06Мардикор юбориш бўйича Россияда, узум юбориш бўйича Қозоғистонда лидермиз
Миллионлаб ватандошларимизни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган ҳолда мардикор қилиб чет элларга юборамиз. Табиий, энг кўп мардикорларимиз Россияда. Шу билан фахрлансак қандай бўларкин? Фақат мардикорлар билан фахрланиб қолмаймиз, бошқа нарсалар ҳам бор. Қозоқларнинг билдиришича, 2012 йили уларга 72 минг тонна узум сотган эканмиз, 2013 йилда эса, бор-йўғи 19 минг тонна сотибмиз. Шундай бўлса ҳам қозоқларни узум билан таъминлашда биринчи ўринда эканмиз. 2013 йилда бу халқнинг узумга бўлган э...
21:13Ўзбекистонда навбатдаги масхарабозлик тадбири: Миллий дўппилар кўргазмаси
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан” деб номланган кўргазма очиибди. Давлатнинг расмий хабар агентлиги ўз хабарига илова қилган расмга қаранг. Шу расмдаги нарсалар Ўзбекнинг миллий ғурурига мос келадиган буюмларми? Тўғри, ўзбеклар ичида шунақа дўппиларни кийиш одати ҳали бор. Аммо, шу дўппилар, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов айтгандек, “Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида миллий ў...
20:19Нурсултон Назарбой ва Буюкбританиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр “Казахстан-2050” стратегиясини муҳокама қилдилар
Маълум бир даврда Нурсултон Назарбойнинг маслаҳатчиси ҳам бўлган Тони Блэр бугун Остонда Қозоғистон Президенти билан учрашди, улар яқинда қабул қилинган “Қозоғистон-2050” стратегиясини муҳокама қилдилар, дейилади Казинформнинг хабарида. Маълумки, бу стратегия амалга ошса, Қозоғистон дунёнинг энг кучли 30 та давлати қаторига киради. Ўзбекистон бугун бундай стратегияларни ҳаёл ҳам қилолмайди. Тони Блэр каби сиёсатчиларнинг Тошкентга келишини эса орзу ҳам қилиб бўлмайди.
- 17:06Киев портлаш арафасига келди, Ровно ва Львов портлади - намойишчилар вилоят ҳокимиятларини босиб олдилар
Украина ҳукумат ва мухолифат умумий тил тополмаптилар. Тополмаслар ҳам керак, чунки, мухолифат компромисс истмаяпти ва президент, ҳукумат, парламентнинг истъфосини талаб қилмоқда. Ҳукуматнинг эса, чекиниш нияти йўқ, чунки мухолифат майдонларга олиб чиқолган намойишчиларнинг сони баъзида ўнг мингларга чиқса ҳам, юз минг ва миллионларга чиқмаяпти. Балки, қишки совуқда кўп одам майдонларга чиқиши нореалдир. ЕИ сўзда мухолифатчилар тарафида бўлса ҳам, воқеаларга аралашиш имконияти йўқ, маънавий қ...