Кундалик хабарлар - 20 January 2014
18:36Ўзбекистоннинг ташқи ишлар вазири армани эди, ЕИдаги вакили тожик бўлди
Ҳеч қандай сир эмаски, ўзи тожик бўлган Ислом Каримнинг ишонган одамлари ҳам тожиклар. Ҳозир гап Владимир Норов ҳақида кетмоқда. У 2005-2010 йиллари аввал Ташқи ишлар вазири ўринбосари, кейин вазир бўлган эди. Ислом Карим уни 2010 йилда яна вазир ўринбосарлигига туширди, ўтган йили Бельгияга элчи қилди. Мана энди у айни замонда Европа Иттифоқидаги элчимиз вазифасини, тўғрироғи, Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари вазифасини ҳам бажарадиган бўлибди. Владимир Норов 15 январь куни ЕИнинг Пре...
17:40Ислом Каримнинг Вазир Маҳкамаси номидан имзолаган навбатдаги қарори ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас
Президент Ислом Карим тарафидан гўёки 17 январда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори бугун тушдан кейин ЎзА тарафидан эълон қилинди. Узундан-узоқ Қарорнинг биринчи ярмида 2013 йилда эришилган оламшумул ютуқлар санаб чиқилади, иккинчи ярмида эса, “Мамлакатни узоқ муддатли ривожлантиришнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланади”. Йиллик иқтисодий дастурнинг энг муҳим ваз...
16:30Кечаси Киевда катта ўзгаришлар бўлмади, мухолифат-милиция тўқнашувлари давом этмоқда
Ҳозир Киевда куннинг ўртаси – соат 13:30. Кечаси Евромайдон ва атрофида президент ва ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ва беркутчилар (“Беркут” – милициянинг махсус отрядлари) ўртасида тўқнашувлар давом этди. Намойишчилар қарши тарафга Молотов коктейллари (қўбола гранаталар) ҳам отмоқдалар, “Беркут” эса, шовқин чиқарувчи гранаталар отиш билан бир қаторда босим остида сув ва кўз ёшартирувчи газлар сепмоқда. Икки тарафдан ҳам ярадорлар бор. П...
09:23Малайзияда насронийларга “Оллоҳ” сўзини ишлатиш тақиқланди
Бундан бир неча кун аввал Малайзиянинг суди насронийларга “Оллоҳ” сўзини ишлатишни тақиқлаган эди. Кеча Малайзия қироли Абдул Ҳалим Муадзам Шоҳ ҳам буни қўллаб-қувватлабди. Аҳолиси 30 млн атрофида бўлган бу мамлакатда насронийлар, сони бўйича, мусулмонлар ва буддачилардан кейин учинчи ўринда турадиган йирик жамоадир. Улар шу пайтгача “Оллоҳ” сўзини худо, тангри, парвардигор маъносида ишлатиб келар эдилар. Худони ягона деб биладиган мусулмонлар Оллоҳ сўзини ишлатишни таш...
08:30Киевда кечаси билан намойишчилар ва милициянинг махсус отрядлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
Ҳозир Киевда эрталаб 5:30. Кечаси билан милициянинг “Беркут” номли махсус отрядлари Евромайдон ва унинг атрофидан намойишчиларни чиқиб чиқариш учун жуда эҳтиётлик билан ҳаракат қилмоқдалар. Қарши тараф ҳам бўш келмаяпти. Тўғридан-тўғри муштлашишлар ҳам бўлмоқда. Мухолифатчиларнинг айтишича, шаҳар марказига 300 та автобусда беркутчилар келтирилган. Уларнинг маълум бир қисми бошқа вилоятлардан олиб келингани айтилмоқда. Одесса, Львов каби шаҳарлардаги Евромайдон тарафдорлари “Беркут” автобусларини...
23:09Қозоғистон Президенти Остонада Қатар амирини қабул қилди
Бугун Остонада Нурсултон Назарбой ўз мамлакатига расмий ташриф билан келган Қатар амири Тамим бен Ҳамид Ал Танини қабул қилди. Қозоғистон Президенти 22 йил ичида Қозоғистон ўз иқтисодини 2,3 млрд доллардан 230 млрд долларга олиб чиққанини таъкидлади. Тарафлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги даражага олиб чиқиш стратегияларини муҳокама қилдилар. Қатар Амирининг ташрифи пайтида бир қатор иккитарафлама ҳужжатлар имзоланди. Шуни алоҳида урғулаш керакки, Қатар ҳудуди ва аҳолисини...
22:40Украина мухолифати ҳокимиятни қўлга олмоқчи
Бугун Киевнинг марказидаги Мустақиллик Майдонида (уни Евромайдон ҳам дейиш одат тусига кирмоқда) мухолифат Халқ Йиғилиши деб аталган оммавий митингларнинг 8-чисини ўтказди. Милиция 10 минг киши йиғилганини айтса, мухолифатчилар 100 минг одам тўпланганини айтишмоқда. Расмга қараганда, мухолифатчиларнинг гапи ҳақиқатга яқинроқ. Украина Президенти Виктор Янукович 17 январь куни намойишчиларга қарши репрессияларни кучайтиришга мўлжалланган бир қатор қонунларни яшин тезлигида имзолагандан кейин, м...
10:57Қримтатарлар машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Зампира Асанова билан видолашдилар
Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, Қримтатaр халқ ҳаракатининг ветерани Зампира Асанова 72 ёшида узоқ давом этган касаллик сабабли, шу йил 16 январда вафот этди. У 17 январь куни жума нaмозидан кейин Оқмасжид (Симперофоль) шаҳрида дафн этилди. Табиий, марҳума билан видолашиш ва дафн этиш маросимда марҳумани яқинларидан ташқари, қримтатарларнинг лидери Мустафа Жамилўғли ва миллатнинг кўзга кўринган намояндалари қатнашдилар. Жаноза нaмозини Қрим муфтийси Эмирали Аблаев қилдирди. Расмда, чап тарафда Эми...
08:42Бош масхарабоз Ислом Каримнинг Вазирлар Маҳкмаси мажлисидаги нутқидан хулоса: Ўзбекистоннинг аҳволи “Ҳаракат” айтганидан ҳам даҳшатлироқ
Президентнинг узундан узоқ нутқи Бош вазир ўрнига қилинган ҳисоботдан бошқа нарса эмас. Нутқ юзлаб рақамлар билан тўлатилган, уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон илғор қадамлар билан олға кетаётгани, халқнинг фаровонлиги оламшумул суръатлар билан ортиб бораётганини кўрсатиш ниятида айтилган. Масалан, мустақиллик йилларида картошка истеъмол қилиш 2 баравар ортибди. Телеэкранлар олдида ўтирган ўзбеклар бу рақамларни эшитиб, тўппиларини осмонга отган бўлсалар ажаб эмас. Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотн...
06:12Украина Президенти мухолифатни бўғишга қаратилган қонунларни имзолади, у Путиннинг йўлидан кетмоқчими?
Президент Виктор Янукович Олий Рада тарафидан16 январда муҳокамасиз қабул қилинган бир даста антидемократик қонунни яшин тезлигида 17 декабрдаёқ имзолаши – хабаримиз сарлавҳасидаги саволнинг туғилишига сабаб бўлди. Аввал айтиш керакки, мухолифатнинг ҳар қандай норозилик тадбирини куч билан тарқатиб юборишга ва уларнинг ташкилотчилари ҳамда иштирокчиларига қарши жиноий иш очишга асос бўладиган қонунлар Ғарб давлатлари, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва Европа Кенгаши тарафидан қораланди, аммо бу ҳам Ян...