Кундалик хабарлар - 21 January 2014
- 20:08Қамоқдан яна бир маҳкумнинг ўлиги чиқди
Шу йилнинг 16 январь куни Тошкентдаги 64/18-сонли муассаса (Сангород)дан 2010 йилнинг 19 ноябрида жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасига (Гиёҳванд ва психотроп моддаларни қонунга зид равишда сақлаш ва тарқатиш) асосан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўктамжон Фозиловнинг ўлиги чиқди. Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ўктамжон Фозилов жигар циррози хасталиги туфайли оламдан ўтган. Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячиларига...
18:25Киевда ўзгариш йўқ, ҳукумат фавқулодда ҳолат киритмоқчи
Шаҳар марказида намойишчилар ва милиция кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Жароҳатланиб, докторларга мурожаат қилганларнинг сони мингдан ошди. Уларнинг ичида намойишчилар ҳам, миршаблар ҳам бор. Бундан аввалги хабаримизда ҳукумат вақт ўтказиб, кеча-кудуз майдонда турган намойишчиларнинг қаршилигини секин-аста синдириб, уларнинг талабларини йўққа чиқармоқчи, деб ёзган эдик. Бугун бу ҳақда мухолифатчлар ҳам гапиришмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, келаётган пайшанба куни Олий Радани...
16:14Терактлар ҳақидаги маълумотларни билдирмаслик энди жиноий иш ҳисобланади, Ўзбекистондаги режимнинг террористик фаолиятини очиқлаётганимиз бу қонунга мосдир
Жиноят кодексимиздаги қонунларга террористик актлар ҳақидаги маълумотлар ва фактларни билдирмаганларни ҳамда террористик ишларга ўқитилганларни жазолашни кўзда тутган янги моддалар киритилибди. Ислом Карим бу ўзгаришларга доир қонунларни 20 январда имзолабди. Бу ўзгаришлар тўғри қилинган. Аммо, Ўзбекистонда террористик акт нималигини тўғри ифодалайдиган нормалар киритиш ва керакли қонунлар ҳам қабул қилиш керак. “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларидан маълумки, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб б...
- 08:30Киевда ўзгариш йўқ, мухолифат ҳам, ҳукумат ҳам, чекиниш ниятида эмас
Шаҳар марказидаги Мустақиллик майдони ва атрофида минглаб ҳукуматга қаши намойишчилар билан милиция кучлари ўртасида тўқнашувлар кечаси билан давом этди. Ҳозир Киевда эрталаб 5:30. Президент Янукович тузган махсус гуруҳ мухолифат вакиллари билан учрашди, у ерда ҳам натижа йўқ. Кўринишидан, ҳукумат совуқ шароитда кеча-кундуз майдонда турган намойишчиларнинг қаршилигини секин-аста руҳан синдириб, уларнинг талабларини йўққа чиқармоқчи.
- 23:16Болаларни касал қилаётган Ислом Карим улар учун Кореянинг пулига ҳашаматли шифохона қурмоқчи
Дарвоқе, шундай , дейди мухбиримиз. Иқтисодиётни чўктириш орқали миллатга кулфат келтираётган, оилаларнинг қашшоқлашуви туфайли болаларни дардман қилаётган Ислом Карим Жанубий Корея томонидан ажратилаётган 103 миллон АҚШ долларига поссовет мамлакатлари орасида ўхшаши бўлмаган, халқаро стандартлар бўйича тўртинчи даражали шифохона қурмоқчи. Мазкур махсус болалар шифохонасининг қулайликлари ҳақида маҳаллий матбуот тинмай ёзиб ётибди. Бу кредит Жанубий Кореянинг Иқтисодий Ривожланиш ва Ҳамкорлик Ж...
- 22:32Британия элчихонаси қўриқчисига АҚШ бошпана берди
Буюк Британия фойдасига жосусликда гумонланиб, қийноқларга солинган собиқ ҳарбий Қаюм Ортиқов ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти кўп марта ёзган ва унинг озод қилиниши шубҳасиз жамият номи билан боғлиқдир. Аммо Ортиқов озод қилингач ҳам уни тинч қўйишмади ва у бола-чақаси билан Украинага кетди. БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Комиссарлиги Ортиқовлар оиласига ҳадеганда бошпана топиб беролмади. Матбуотда кўп марта номи тилга олинган, ҳатто унинг воқеаси бўйича Британия Парламен...
21:46Гулнора отаси билан ярашибди. Улар уришганмиди, ёки махарабозлик қилишган? Ярашишни “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ўрганмадиларми?
Uznews.net сайти саволларига жавоб берган Фуҳуша лақабли Гулнора Карим отаси Ислом Карим билан 2 январь куни ярашагани ҳақида маълумот берибди. Ҳеч шубҳа йўқки, масхарабоз Фуҳуша бу ҳақдаги маълумотни масхарабозларнинг Uznews.net сайтида ўз ташаббуси билан чиқартирган. Шунинг ўзи яна бир масхарабозликдир. Нимамиш, унинг бошига хуфяларимиз томонидан солинган ташвишлар ва “қора булут” ота билан алоқаларнинг ёмонлашгани ҳосиласи бўълиб, ота ва қиз ўртасига нифоқни эса Татъяна Карим ва ...
21:19Тошкентга ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Патриция Флор келар экан, у нимага келмоқда ўзи?
Эртага, 21 январда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича махсус вакили Патриция Флор Токентга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Вазирлика кўра, Флор хоним Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари вакиллари билан учрашади. Патриция Флорнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз. Қолаверса, патриция хоним Тошкентга серқатнов ...
20:54Ўзбекистон манзаралари: ҳақсизликка чидай олмаган ўсмир ўз жонига қасд қилди
Шу йилнинг 18 январ куни Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Уч қаҳрамон” қишлоғида яшовчи 19 яшар Маъмур Йўлдошев ўз жонига қасд қилди. Унинг жасади осилган ҳолда топилди. Суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, Маъмур ўткир асфикция (кислород етарсизлиги) натижасида оламдан ўтган. Марҳум кеча тупроққа берилди ҳам. Гулистон тумани ИИБ томонидан ўтказилган суриштурв натижаларига кўра, 2013 йилнинг 20 декабрида Маъмур Йўлдошев тумандаги “Кунчи” бозорида паттачи Қаҳрамон Ми...
20:30Ҳиллари Клинтон президентлик сайлови кампанияси бошладими?
АҚШ собиқ Президенти Билл Клинтоннинг хотини Ҳиллари хоним 2008 йилда Демократик Партия номидан президентликка номзод бўлиш учун кампания бошлаб, уни барак Обамага ютқазган эди. Шундан кейин у Обаманинг биринчи президентлик даврида (2009-2013) Давлат Котиби вазифасини ҳам бажарди. Сўнгра ўзи истеъфога кетди. Ўша пайтдаёқ, у 2016 сайловларида президентлик курсиси учун кураш ниятида эканлиги гапириларди. Ҳозир Ҳиллари Клинтоннинг одамлар шу йўналишда иш бошлашганга ўхшайди. Шу кунларда муқоваси...