Кундалик хабарлар - 29 January 2014

  • 23:04Украинада ўзгариш йўқ: тўпалонлар давом этмоқда

    Мухолифат-ҳукумат ўртасидаги уруш каби жанжал тингани кўқ. Кеча Президент Янукович ҳукуматни истеъфога жўнатди, Олий Рада эса, мухолифатнинг талаби билан 16 январда қабул қилинган репрессив қонунларни бекор қилди. Шундан кейин келишув жараёни тезлашади, деган умид бор эди. Бўлмади. Бугун жиддий ўлчовда олдинга силжиш йўқ. Олий Рада амнистия қонуни масласида келишолмаяпти. Жойларда мухолифат тарафидан янги ҳокимият яратиш жараёни давом этмоқда. Масалан, Одессада намойишчилар тарафидан яратилга...

  • 22:15Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг ташқи сиёсат концепциясини ҳам яратибди, Ислом Карим эса инидан чиқмайди

    Кечаги хабарларимизда Нурсултон Назарбой Қозоғистонни дунёнинг энг ривожланган 30 давлати қаторига олиб кириш Концепциясини тасдиқлаганини билдиргандик. У Концепция 17 январда тасдиқланган экан. Казинформ Агентлигинг бугунги хабарига кўра, Нурсултон Назарбой 21 январь куни “Қозоғистон Жумҳуриятининг 2014-2020 йиллар учун Ташқи Сиёсат Концепцияси”ни ҳам имзолабди. Хабарда, бу Концепция ҳақида ҳеч бир маълумот берилмаган. Лекин, бу концепциялар қуруқ қоғоз деб уларни камситиш учун ҳам...

  • 21:23Ражаб Эрдўғон голограмма тасвири билан митингда қатнашибди

    Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бу мамлакатнда юз берган қаттиқ сиёсий зилзиладан камроқ талафот билан чиқиш учун ҳар куни қандайдир баҳона билан ўтказилаётган митингларда қатнашиб, ўз ҳукумати аъзолари ва ҳатто ўзининг ўғли коррупция ва порахўрлик воқеаларга аралашиб қолгани ҳақидаги иддаоларни ёлғонлаб, бу сиёсий зилзила унинг ўзи, партияси ва ҳатто Туркияга қарши фитна эканлигини гапирмоқда. Аммо, унинг обрўсига тузатиб бўлмайдигоан шикаст етказилгани шубҳасиз. Шунинг учун бўлса керак, Турки...

  • 19:41Суриялик 3 минг 500 қочқин туркман Туркияга жойлаштирилмоқда, Ўзбекистон ҳукумати эса, қирғизистонлик ўзбек қочқинларини тезда ҳайдаб чиқарган эди

    Сурияда ҳукумат ва мухолифат гуруҳлари ўртасида узоқ вақтдан бери давом этаётган уруш натижасида юз минглаб сурияликлар қўшни мамлакатларга, жумладан Туркияга қочиб келаётганларини ҳамма билади. Аммо, шу ҳам маълумки, Суриядаги мухолифатнинг турли гуруҳлари, масалан ал-қоидачилар билан дунёвий мухолифат гуруҳлари ўртасида ҳам уруш кетмоқда. Айнан Ал-Қоидага тегишли Шом Ислом Давлати гуруҳи ва дунёвийларнинг Эркин Сурия Армияси ўртасида Туркия билан чегараларга яқин жойларда бўлаётган уруш туфай...

  • 18:49АҚШнинг элчиси Ташқи ишлар вазирлигига келиб-кетди, аммо, нимага келиб-кетди?

    Ўзбекистоннинг масхарабоз хабар воситаларидан бири, АҚШэлчиси Жорж Крол бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани ҳақидаги навбатдаги хабарга айнан шундай сарлавҳа қўйибди. Хабарга кесатиш каби сарлавҳа қўйилиши тасодифан бўлса керак. Аммо, Ўзбекистонда ташқи ишлар вазирлиги ҳар куни дасталаб элчиларини қабул қилади, бироқ, хабарларда қабул қилишнинг сабаби нималиги, нима масалалар тилга олингани умуман айтилмайди. Шу сабабли, Жорж Кролнинг ТИВга келиб, кейин кетганини гапириш жуд...

28 January 2014
  • 22:54Ислом Карим раҳбарлигида Болалар Спортини Ривожлантириш Фондининг Ҳомийлар Кенгаши йиғилди

    Яқин орада Ўзбекистон Президенти бу каби йиғилишларда қатнашгани ҳақида хабар бўлмаган эди. Бунга ўхшаш йиғилишлар унинг Фуҳуша лақабли қизи иштирокида оламшумул воқеа сифатида ўтказилар ва бу ҳақда хабарлар бериларди. Балки, Ислом ака Фуҳушанинг ўрнини олмоқчидир. Болалар спорти муҳим нарса. Ислом Карим раҳбарлигида ўтказилган хабарда унинг расми берилмаган бўлса ҳам, спорт объектлари қуриш ва эскиларини таъмирлаш учун Фонд тарафидан 107 млрд сўм ажратилгани айтилади. 2013 йилда 112 дона бол...

  • 20:05Украина ҳукумати истеъфога жўнатилди

    Бугун тушдан кейин Украина Президенти Виктор Янукович Бош вазир Николай Азаровнинг эрталаб берилган истеъфо аризасини қабул қилди. Украинада Бош вазирнинг истеъфоси қабул қилиниши, бутун ҳукуматни истеъфога жўнатишдир. Бош вазир вазифасини вақтинча бажариб туриш вице-премьер Сергей Арбузовга топширилди. Қонституцияга кўра, янги ҳукумат Президент тарафидан Олий Раданинг кўпчилиги қўллаб-қувватлаган ҳолда тайинланади. Айни замонда, вилоятларда ҳокимиятларни босиб олиш, баъзи жойларда халқ ҳо...

  • 19:43“Ҳаракат” хатқутисидан: Навбатдаги кризисга тайёрланинг! (Ҳаракат”дан жавоб: Ўзбеклар кўзингизни очинг!”)

    Иқтисодда бир гап бор. Агар АҚШ иқтисоди аксиришни бошласа, жаҳон иқтисоди шамоллаб қолади. Сўнги вақтларда АҚШ иқтисоди кризисдан чиқаётгани ва иқтисод ўнгланаётгани, ДОУ ЖОНЕС хам рекордлар қўяётгани ҳақида кўп ва хўп ёзилди. Реаллик ҳам шундайми? Камина бошқачароқ фикрда. 2008 йили Леман Брозерс банки касодга учраб бутундунё молиявий бўхрони бошлангандан сўнг, бу кризисдан чиқиш йўли ўлароқ Бен Бернанке (АҚШнинг Шавкат Муллажонови) пул "печат" қилишни ва бу пулларни иқтисодга пу...

  • 17:34Ўзбекистонда хусусий қўриқлаш агентликлари ёпилади, ҳамма нарса қароқчи-мирашблар қўлига ўтади

    Ўзбекистон матбуотига кўра, 1 февралдан бошлаб хусусий қўриқлаш агентликларнинг фаолияти тўхтатилади, шу пайтгача уларнинг хизматидан фойдаланиб келганлар бундан буён фақат ва фақат Ички ишлар вазирлигининг, яъни мавжуд режим қароқчиларининг “Қўриқлаш” бирлашмаси билан ишлашга мажбурлар. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси шу йил 24 январда қарор чиқарибди. Хусусий қўриқлаш агентликлари қанчалик яхши ёки ёмонлиги хусусида баҳслашиш, уларнинг фаолиятини яхшилаш устида ишлаш керакдир, аммо бу соҳада ҳа...

  • 17:15Ўзбекистон масхарабозликларга тўла: Бизда мустақил ахборот воситалари бормиш, миллатга хоинлик қилиш билан шуғулланаётган партия ва унинг депутатлари халқимизнинг ҳаёт сифатини янада ошириш ҳақида ўйлаётганмиш

    ЎзА бераётган масхарабоз хабарлар ичида масхарабозлик чўққиларини кўриш мумкин. Биринчи хабар. Бугун Тошкентда оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича давлат олиб бораётган ислоҳотлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтибди, унда депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, босма ва интернет нашрларининг журналистлари, олий ўқув юртларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этишибди. Давра суҳбатида нутқ сўзлаган Муста...