Кундалик хабарлар - 06 February 2014
23:15Тошкентда газ баллони портлади ва бир киши нобуд бўлди
Pressnews интернет нашрининг ёзишича, бугун Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган мебель цехида пропан газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок этган. Маълумотларга кўра, анчадан бери ишламаётган мебель цехини панжара билан темир панжара билан ўраётган пайвандчилар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишмаган. Воқеа жойига дарҳол ўт ўчирувчилар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари етиб келишган. Ҳодиса юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
- 22:50Ишониш қийин: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири аҳоли билан он-лайн мулоқот қилмоқчи
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида пайдо бўлган хабарда айтилишича, вазир Анвар Алимов бундан кейин фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўймоқчи. Ишониш қийин, аммо Ўзбекистон ҳукумати вакиллари орасида илк ташаббус билан чиқаётган вазирнинг саъй-ҳаракати таҳсинга сазовор. Боз устига энг қолоқ соҳалардан бири бўлган соғлиқни сақлаш тизими раҳбарининг аҳоли маломатларига дучор бўлишини кўз олдимизга келтирсак. Сайтда ёзилишича, вазир соғлиқни сақлаш борасида...
22:11Ўзбекэли, Қозоқэли ва ҳоказолар. Қандай гўзал! Яшаворинг, Нурсултон Назарбой жаноблари!
Бир вақтлар “Ҳаракат” журналига мақола ёзган бир турк тадқиқодчиси Марказий Осиё мамлакатларининг номларини айнан шу шаклда тилга олганди. Яъни, “-истон”лар ўрнига “эли”. Бугун ўз мамлакатининг жанубидаги Атирай вилоятига сафар қилган Президент Нурсултон Назарбой жамоатчилик вакиллари билан учрашар экан, айнан шу мавзуга тўхтагани қизиқ. У айнан шундай дебди: “Мамлакатимз номининг охирида “стон” бор, худди Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлар...
- 21:24Киевдаги инқилобни қўллашга уринган ўзбекистонликларни украин диаспораси қоралади
Шу йилнинг 29 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Ҳамза тумани суди кинооператор Умида Аҳмедова бошчилигида Украинадаги инқилобларни қўллаб, намойиш қилишга уринган 7 кишининг 2 нафарига йирик миқдорда жарима солган, қолганларини эса 15 суткага қамаган эди. Бугун Тошкентдаги украин диаспораси Ўзбекистон Байналмиллал марказида мазкур гуруҳни провакациячилар деб атаб, уларнинг бебошликларини кескин қоралади. Шу муносабат билан украинларнинг «Славутич» маданий маркази директори Владим...
20:52Олимпиада боис мардикорлар юртга қайтмоқда, Мардикорбоши эса Сочига кетади
Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, 7 февраль куни Президент Ислом Карим 22 қишки олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашиш учун Сочига учиб кетади. Аввал хабар қилганимиздек олимпиада ўйинларида атиги уч нафар, боз устига, ўзбек бўлмаган юртдошларимиз иштирок этишади. Айни кунларда эса олимпиада ўйинлари ўтаётгани муносабати билан ўрнатилрган хафвсизлик чоралари туфайли минглаб юртдогшларимиз Россиядан турли баҳоналар билан депоратция қилинмоқда. Бу мамлакатда кучга кирган қоидал...
19:18Илҳом Алиев ўз мухолифларини шарманда бўлганликда айблабди, тўғри қилибди, Ўзбекистондаги мухолифатни ўшандай шармандачиликдан “Бирлик” қутқаради
Озорбайжон матбуотида, хусусан, мухолифатга яқин хабар воситаларида айитилишича, бу мамлакатнинг Президенти Илҳом Алиев минтақаларнинг ижтимоий иқтисодий ривожаланишига бағишланган конференцияда нутқ сўзлаб, Озорбайжон ҳали Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) кириш ниятида эмаслигини, бунга тайёрмаслигини, мамлакатда коррупция борлигини, унга қарши шафқатсиз кураш, тўғрироғи, жазолашлар давом этажагини гапиришдан ташқари, мухолифатни сотқинликда айблаб ва охирги президент сайловларида шарманда бўлгани...
18:46По делу об убийстве узбека после «Русского марша» задержаны еще два жителя Петербурга
По делу об убийстве гражданина Узбекистана после «Русского марша» в Петербурге задержаны еще два человека, сообщает «Фонтанка.Ru». Таким образом, число задержанных по этому делу достигло девяти человек. Ранее сообщалось, что семеро участников петербургского «Русского марша», в том числе пятеро несовершеннолетних, задержаны по подозрению в убийстве гражданина Узбекистана. По данным следствия, «30-летний Андрей Косников, 18-летний Сергей Бондарь, а также 5 подростков возрастом от 15 до 17...
- 17:24Латвия русча мактабларни бекитиши Россиянинг ғазабини келтирди, қўшниларимиз ўзбекча мактабларни бекитар экан, нега Ўзбекистон жим?
Бугун русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Латвияда 2018 йилгача бу мамлакатдагаи ҳамма русча мактабларни бекитиш режаси қабул қилганини ва Россия ташқи ишлар вазирлиги бу режаларни танқид қилганини хабар қилди. Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Александр Лукашевич бу масалага халқаро тизимлар ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ўз баҳоларини берадилар деб умид қилибди. Унинг айтишича, ЕХҲТ, Европа Кенгаши ва Венеция комиссиялари мактабларни бекитмаслик ҳақида маслаҳат беришган, лекин Латвия уларга қ...
07:54Михаил Саакашвилидан кейин Гуржистон қўғирчоқ театрига айланмоқда, Қўғирчоқбоши - Бидзина Иванишвили. Ўзбекларга нима?
2004 йили “атиргул инқилоби” деб аталган воқеалар натижасида Президент Эдуард Шеварнадзенинг ўрнини эгаллаган Михаил Саакашвили Гуржистонни дунё танийдиган давлатга айлантирди. Демократияни ривожалантириш ва чет эл ёрдамларидан фойдаланиб иқтисодни ривожлантириш соҳаларида собиқ СССР ҳудудида Болтиқбўйи жумҳуриятлардан кейин биринчи ўринга чиқди. Михаил Саакашвили раҳбарлигида тузилган ва ҳокимиятда бўлган УмумХалқ Ҳаракати Гуржистонни бундан ҳам юксакроқ нуқталарга олиб чиқиш йўлидан олиб ке...
- 23:04Яхши хабар: Жиззахда цемент заводи ишга туширилади
Маҳаллий газеталарнинг ёзишича, Жиззах вилоятида яқин орада қиймати 114,2 миллон АҚШ долларига тенг цемент заводи қуриб битказилади. Мазкур корхона «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» ширкати томонидан қурилмоқда. Пудратчилар Туркиянинг Dal Teknik Makina ҳамда Германиянинг Gebr Pfeiffer SE компанияларидир. Заводнинг шу йил ёзда тўла қувват билан ишлай бошлаши айтилмоқда. Завод ишга тушса йилига 760 минг тонна портландцемент ва 350 минг оқ цемент ишлаб чиқарилади. Цемент истеъмолчилар учун...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...