Кундалик хабарлар - 10 February 2014
22:24Тараққиётни тўсиб бўлмайди: Ўзбекистонда йиғилган янги смартфон сотувга чиқди
Ҳатто золим подшолар, диктаторлар замонида ҳам кашфиётлар, ихтиролар бўлган, яъни тараққиёт ўз тадрижий йўли билан ривожланган. Аммо унинг ўша замон ҳукмдорларининг шарофатига боғлаш калтабинликлан бошқа нарса эмас. Бугун Ўзбекистоннинг бир неча ахборот воситаларида тарқатилган хабар, яъни янги русумдаги смартфон воқеасига маҳаллий журналистлар “сийсий тус” берибди. Яъни, Смартфон P1 деб аталувчи матоҳ ҳукуматнинг одил сиёсати ва Президентнинг шарофати билан Сирдарёда йиғилаётган экан. Аслида...
- 22:17Ўзбекистонда “интерактив инқилоб”: Марказий Банк раиси ҳам фуқаролар билан мулоқот қилмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Файзулла Муллажонов фуқаролар билан интернет орқали тўғридан тўғри мулоқотга киришмоқчи. Фуқароларнинг шикоят ва аризаларига ўзи жавоб бермоқчи. Ўтган хабарларимизда Соғлиқни сақлаш вазирининг бундай ташаббус билан чиққани ҳақидаги хабарни истеҳзоли кулгига олгандик. Буни қарангки, фуқаролар билан мулоқот, яъни “интерактив инқилоб”га юқоридан кўрсатма берилганга ўхшайди. Шу боисдан ҳам вазирлар, ҳукумат раҳбарлари бирма-бир ўз идоралари сайтида б...
- 22:03Қаҳратон қурбонлари: Навоий ва Самарқаддаги хонадонларда газ портлади, қурбонлар бор
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Навоий халқаро аэропорти яқинидаги уйларнинг бири портлаб, натижада олти киши ҳалок бўлган. Дастлабки тахминларга кўра¸ газ келмагани боис газ плиталаридан бирининг жўмраги очиқ қолганга ўхшайди. 6 февраль куни эса Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида яшовчи ёш эр-хотин ва уларнинг икки гўдаги маиший газ баллонидан газ сизиб чиққани оқибатида заҳарланиб ўлган. Пайдар-пай келаётган бундай х...
21:52Биометрик паспорт олмаган шахс Ўзбекистондан чиқарилмайди
Ўзбекистон ҳукумати худди шундай анитқа қарорга келибди. Шу йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб амал қилинишга бошлайдиган бу тартибга кўра, биометрик маълумотлар акс этган паспорти бўлмаган шахсга хорижга чиқишга рухсат берилмайди. Қатор маҳаллий ахборот воситалари прогресс сифатида талқин этаётган бундай қарор аслида дунёнинг Ўзбекистон сингари давлатидагина бор, ва ҳатто Шимолий Кореяда ҳам фуқароларининг хорижга чиқишини чекламайди. Хабарларда айтилишича, 1 июлга қадар бундай паспорт олмаган ...
21:19БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тожикистонга келди, Ўзбекистонга қачон келади?
Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Душанбеда БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Хуан Мендез билан учрашибди. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Хабарларга кўра, махсус маърузачи ва вазир фуқароларнинг қийноққа солиниши, ноинсоний муносабатларни таъқиқлашга доир халқаро келишувларга қўшилиши масаласини муҳокама қилган. Вазир махсус маърузачи билан бирган Тожикистон ҳукумати томонидан ратификация қилинган “Қийноқ, шаън ва қадр қимматни камситувчи, но...
20:30Женевада Сурия бўйича музокараларнинг вақтни бекор ўтказиш деса бўладиган иккинчи раунди бошланди
Музокараларнинг биринчи раунди январь ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилиб, ҳеч қандай натижасиз тугаган, “Ҳаракат” Агентлиги у музокараларни ёритишни ҳам лозим топмаган эди. Аввалига АҚШ, Россия, БМТ, Араб давлатлари лигаси (АДЛ), Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари иштирокида ўтказилиши келишилган бу музокараларда Эроннинг қатнашиши ҳам кўп гаплашилди, аммо натижа чиқмади. Охир-оқибатда бу музокаралар БМТ ва АДЛ соясида бўлаётган феълан Сурия ҳукумати ва мухолифат форматига айланди. Буг...
19:31Қоплон 21 асрда ҳам қоплон: Бир қоплон Ҳиндистонда 10 кишини ўлдирди
Бу мамлакатнинг шимолий-жанубидаги ўрмонларда шу пайтгача одамларга ортиқча муаммо яратмасдан яшаб келаётган урғочи қоплон сўнги пайтда одам ови бошлагандек ҳаёт кечирмоқда. Ўша ердан келаётган хабарларга кўра, бу қоплон шу кунгача 10 кишини ўлдирибди. Уларнинг охиргиси Уттаркаханд ва Уттарпрадеш вилоятлари ўртасидаги ўтин йиғиш билан шуғулланадиган 50 ёшли одам бўлибди. Мамлакт аҳолиси узлуксиз ортиб бораётгани, одамлар анъанваий ёввойи ҳайвонлар яшайдиган ўрмонларни ҳам секин-аста забт этаё...
18:41Саакашвили: Российская империя прекратит свое существование на Майдане
По словам экс-президента Грузии Михеила Саакашвили, если Украина преодолеет диктатуру в своей стране, то это перекинется на Россию. В будущих учебниках истории напишут о том, что Российская империя прекратила свое существование на Майдане в Киеве. Соответствующее заявление Михеил Саакашвили сделал во время встречи в США с главой Украинской православной церкви Киевского патриархата Филаретом, сообщает пресс-служба УПЦ КП. "Я имел очень много встреч и меня часто спрашивают: что это происходит с...
- 17:33Япониянинг давлат қарзи $9,94 трлн, АҚШники $17,3 трлн, Ўзбекистонникичи?
Бугун Япониянинг Молия вазирлигига асосланиб тарқатилган жаҳон хабарларида бу мамлакатнинг давлат қарзи 2013 йилнинг декабрь ойи сўнгида $9,94 трлн бўлгани айтилди. Яъни, қарз бу мамлакатнинг Ялпи Ички Маҳсулотдан ($4,65 трлн) 2,1 баравар кўп. АҚШнинг қарзи $17,3 трлн, бу ЯИМнинг 105 фоизи. Қаранг, дунёнинг энг бой мамлакатлаида қарз ҳам энг катталардан. Ўзбекистонимиз қандай аҳволда? Шу йилгача Ислом Карим қарзимиз йўқлиги билан фахрланиб гапирар экан, қашшоқ мамлакатга ким ҳам қарз бе...
16:40Хабарчиликда Тожикистондан ҳам орқадамиз: Жаҳон Банки вице-президенти Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлди, Тошкентда уни масхарабоз қилиб кўрсатишмоқчи
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Лора Такни қабул қилгани бу мамлакт ахборот воситалари тарафидан бугуноқ хабар қилинди. Маълум бўлишича, Лора Так 7-8 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлган экан. Ўзбек хабар воситалари эса, бу ҳақдаги хабарни Жаҳон Банкининг Тошкентдаги ваколатхонасига асосланиб бугунгина тарқатдилар. Мана бизда хабарчиликнинг аҳволи. Бу лавозимига ўтган йилнинг кузида ўтирган Лора Так хонимнинг Тошкентда ай...