Кундалик хабарлар - 05 February 2014

  • 22:24Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий марказининг янги сайти: қиёфа янги, моҳият ўша-ўша...

    Маҳаллий газеталарнинг ёзишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази янгича дизайндаги веб-сайтини ишга туширди. Мазкур сайт «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори молиявий кўмаги асосида ишлаб чиқилибди. Хабарларда баён этилишича, сайт мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсати, инсон ҳуқуқларига оид янгиликлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари борасидаги тарғибо...

  • 21:44Нурсултон Назарбой ядровий энергетикани ривожлантирмоқчи, аммо, Ислом Карим каби сиёсатда заиф эканлиги кўриниб қолмоқда

    Бугун Остонада чет эллик элчилар ва халқаро ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган вакиллари билан учрашганда, анъанавий энергетика кўмир, нефть ва газ каби табиий бойликларга асосланганини айтган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Қозоғистон уран қазиб олиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда эканлигини эслатибди ва Россия Федерацияси билан биргаликда атом электростанциялари қуриш масаласини муҳокама қилинаётганини урғулабди. Шундай қилинса, дейди мухбиримиз, Қозоғистонни замонавий давлатга айла...

  • 20:19Термизда қаҳратон рекорд кўрсаткични қайд этди

    Кеча, 4 февралда Ўзбекистоннинг энг иссиқ шаҳри бўлган Термизда совуқ ҳаво 42 йил аввалги рекордни ортда қолдирди. 1972 йил Термизда Цельсий шкаласи бўйича совуқ -17,5 даражани қайд қилган экан. Кеча эса термометрларнинг симоб устуни бу шаҳарда -21,7 даражага тушиб кетди. Синоптикларнинг таъкидича, айни дақиқаларда Қаршида ҳам -21 даража совуқ. Хуллас, ҳамма ерда йўллар музлаган, бунинг устига, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам табиий газ таъминотида оқсашлар бор. Мухбирларимизга боғланаётган қора...

  • 18:05Мисрнинг собиқ исломчи президенти Муҳаммад Мурсий устидан суд март ойигача қолдирилди, Исломда ислоҳатлар ўтказилмаса, исломчиларнинг ҳолига вой

    Бу мамлакатда узоқ йиллар диктаторлик қилган Президент Ҳусни Муборак Араб баҳори номли инқилоблар вақтида йиқитилгандан кейин, унинг ўрнига 2012 йил 30 июнда сайланган ашаддий исломчи, Мусулмон-қардошлар ташкилотининг норасмий лидерларидан бири  Муҳаммад Мурсий орадан бир йил ҳам ўтар-ўтмас, аниқроғи 2013 йил 3 июлда ҳарбийлар тарафидан ағдарилган ва ҳибсга олиниб, устидан жиноий игш очилган эди. Сабаб сифатида Муҳаммад Мурсий 2011 йилда бошланган инқилоб даврида 120 киши билан биргаликда Ҳ...

  • 13:43Туркияда бир сиёсатчи лаганбардорлиги ва тўйда пул қистиргани учун партиядан ҳайдалди, ўзбекларнинг пул қистириш одатини эса тақиқлаш лозим

    Бугун Туркиянинг энг машҳур “Миллиёт” гезетасида берилган хабарга кўра, бу мамлакатнинг ўрталарида жойлашган Испарта вилояти Янгисарбодом туманидан яшайдиган Ёлчин Соғлом 2009 йилда бир маҳаллар Отатурк тарафидан тузилган сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясининг Испарта Вилоят Кенгашига аъзо этиб сайланган экан. У Янгисарбодом туманининг ҳокими, ҳозир Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг аъзоси Яшар Генчарнинг ўғлини уйланиш тўйида куёвга пул бергани ёки ўзбекча...

  • 01:18Қизиқ: Нурсултон Назарбой каби Илҳом Алиевни ҳам ядровий хавфсизлик саммитига таклиф қилишибди

    Ўтган кунги хабаримизда расмий ташриф билан Остонга келган Голландия ташқи ишлар вазири Франс Тиммерманс Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойни Голландия қироли номидан шу йил март ойида Голландия пойтахти Гаагда бўладиган ядровий хавфсизлик саммитига расман таклиф қилганини бидирган эдик. Озорбайжон оммавий ахборот воситаларинг кечаги хабарларидан маълум бўлишича, бу мамлакатга ҳам келган Голландия ташқи ишлар вазири Франс Тиммерманс Илҳом Алиевни ҳам ядровий хавфсизлик саммитига таклиф ...

04 February 2014
  • 23:35Дунёда рак касалига дучор бўладиганлар сони 70% га ортади, аммо келажакка умид билан қараш керак

    Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг охирги ҳисоботига кўра, келаётган 20 йил ичида рак/саратон касалига дучор бўлганларнинг сони 70 фоизга ортади. Саратон билан касалланганларнинг сони ҳозирги 14 миллиондан 25 миллионга юксалади. Бундайларнинг асосий қисми паст ва ўртча даражали ҳаёт бўлган мамлакатларга тўғри келади. Жаҳон хабар агентликлари тарқатган хабарларда жуда кўп рақамлар келтирилади. Аммо, дейди мухбиримиз, бу хабарга катта фожеа аломати сифатида қарамаслик керак. Чунки, медицина ўт...

  • 22:49Брюссалдаги элчихонамиздан ёлғон хабар: Ўзбекистонни роса мақтаган ғарблик иқтисодчи мамлакатимизда 500 та лойиҳани молиялашга тайёр эканлигини билдирибди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Брюсселдаги элчихонамизда Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларига ва 2014 йилнинг улкан режаларига бағишланган брифинг бўлибди. Хабарда брифингда кимлар қатнашгани, ким уни бошқаргани, у қачон бўлгани ҳам айтилмайди, фақат Европа Энегетик Хартиясининг Бош котиби Урбан Руснак ва БМТ Саноий Тараққиёт Ташкилотининг (UNIDO) Европа Иттифоқидаги доимий вакили Кристофе...

  • 22:13Ўзбекистон қаҳратоннинг забтига тушди

    Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, цельсий шкаласи бўйича айрим кунлари ҳатто пойтахт Тошкентда термометр -20 даражани қайд этаётгани кузатилмоқда. Кўп қаватли уйлар, муассасаларнинг истилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Шаҳарда автомобиль йўлларининг яхмалаги боис йўл транспорт ҳодислалари кўпайтган. Шунингдек, вилоятларга элтувчи трассаларда йўловчи автобусларнинг тунда ҳаракатланиши таъқиқланган. Наманган, Фарғона, Термиз ва Андижон аэропортлари ёпилган. Си...

  • 21:34Миллатнинг юзига доғ солувчи воқеа: Хоразмда ўқувчи қиз туғишган акасидан фарзанд кўрди

    “Озодлик” радиосининг хабарида айтилишича, Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар қизалоқ ўз туғишган акасидан фарзанд кўрган. Синглисининг номусига тегиб, уни ҳомиладор қилган 25 яшар йигит ҳозирда МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси изоляторида сақланаятган, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг номусга тегиш моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида терговлар бораётган экан. Радио қиз ва йигитнинг исми-шарифини очиқламабди. Аммо қиз ўқиган 38-сонли мактаб д...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону