Кундалик хабарлар - 10 February 2014

  • 15:26СССРдан қолган мерос: Сурхандарёда фаоллар йиғилиши бўлиб ўтибди

    СССР замонида ҳар йилнинг бошида ҳамма минтақаларда “партия-хўжалик активи” деб аталадиган масхарабоз йиғилишлар ўтказиларди. Ҳамма йиғилишларда ҳамма бир овоздан улкан ютуқлар, коммунизм яқинлашиб келаётгани, янги йилда бажариладиган ишлар ҳақида одамларни алдашга қаратилган режалар ҳақида гапирарди. Натижа нима бўлди? СССРдек буюк давлат иқтисодий тушкунлик натижасида ҳалок бўлди. СССР йўқ бўлгандан кейин йиллик партия-хўжалик активлари ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлди. Ҳамма ерда эмас. Ўзбекистонда...

  • 08:13Русларнинг бунақа ҳуқуқ ҳимоячиларидан худо асрасин ҳаммамизни, энг тўғри йўл - “Эзгулик” танлаган йўлдир

    Кеча Киев аэропортида, қандайдир халқаро конференцияда қатнашиш учун бу шаҳарга келаётган москвалик ҳуқуқ ҳимоячиси, Россия Президенти қошидаги Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг аъзоси, машҳур Москва Хельсинки Гуруҳининг эксперти Андрей Юровни Украинага киритишмапти. Сабаб сифатида Андрей Юров Украинанинг тегишли идоралари тарафидан персона нон грата қилинганини айтишибди. Бу ҳуқуқ ҳимоячиси ўзини оқлаш учун бўлса керак, “Мен ҳеч қандай мухолифат билан учрашишни режалаштирмаганман. Мен сиёсат б...

09 February 2014
  • 22:08“Ўзавтойўл” компанияси: “Қамчиқ довони ёпилмаган”

    Мамлакатимизнининг асосий қисмини Фарғона водийси билан боғловчи ягона Қамчиқ довони ёпилмаган. Бу ҳақда “Ўзавтойўл“ акциядорлик компанияси маълум қилди. Гап шундаки, мамлакатда кунларнинг меъёридан ортиқ совуши натижасида йўллар музлама бўлгандан кейин, одамлар ўртасида ўзаро ва ҳатто айрим оммавий ахборот воситаларида, Қамчиқнинг ёпилгани ҳақида миш-мишлар болалаганди. “Ўзавтойўл”нинг иддаосича, ҳаммаси жойида, одатий қатнов давом этмоқда. Аммо Қамчиқдаги йўл ёпилиши билан боғлиқ гапларда ҳ...

  • 21:11Совуққа қарамасдан Евромайдонда 20-40 минг кишилик Халқ Йиғилиши бўлди, Ўзбекистонда бундай нарсани кўча чангитиш дейишган бўларди

    Аввалги хабарларимизда ҳам айтганимиздек, баъзи истиснолардан ташқари ҳар якшанба куни Киевнинг марказидаги Мустақиллик майдонида (ҳозир уни Евромайдон деб ҳам аташади) Халқ Йиғилиши деб номланган митинг-намойишлар бўлмоқда. Бу кун ҳам шундай бўлди. Совуққа қарамадан 10 мингдан ортиқ одам Евромайдонда тўпланди. Намойишчиларнинг мақсади ўша-ўша - мавжуд президент ва парламентни истеъфога жўнатиш, янги сайловлардан кейин янги Конституция қабул қилинишига эришиш. Совуққа қарамасдан, турли ха...

  • 20:18Президент Ислом Карим Сочида Туркия ҳукумати раҳбари Эрдўған билан учрашди

    8 февраль куни Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кўзга ташланмайдиган даражадаги лавҳалар орқали Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг Сочида Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашгани маълум бўлди. Ўзбекистон ТВнинг “Ахборот” дастурига кўра, Ислом Карим Эрдўған билан икки малакат ўртасидаги алоқалар, халқаро миқёсдаги муаммоларни муҳокама қилибди. Аммо турк матбуотида Ислом Каримнинг Эрдўған билан музокаралари ҳақидаги маълумотлар учрамади. Шунингдек, Ислом Карим 7 феврал к...

  • 19:50Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари Швецияда учрашувлар ўтказди

    Техник сабаблар туфайли бу хабар бир оз кечикиб эълон қилинмоқда. Шу йилнинг 27 январидан 3 февралига қадар Швеция Қироллигида рўйхатга олинган Марказий Осиё Ассоциацияси раҳбари Пўлат Охун томонидан бир қатор тадбирлар ташкил қилинди. Хусусан, тадбирлар доирасида бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари Швециядаги ноҳукумат ташкилотлари, швед Рихстаги (Парламент) ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказди. Фуқаролик жамияти вакиллари орасида “Ҳаракат” агентлиги мухбири, журналист ...

  • 15:16Иқтисоди биздан 5 марта кучсиз бўлган Африка мамлакатида бир мусулмонни парчалаб ўлдиришди, бу мамлактининг номини Абдураҳим Пўлат ҳам тилга олган

    Ҳа, бу қашшоқ мамлакат киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Ўзбекистондан тахминан 5 баравар орқада. Биз ўз навбатида қозоқлардан 8 баравар орқада бўлсак ҳам, ҳукуматимиз Ўзбекистонни жаннатсимон ўлка сифатида тақдим этишга ҳаракат қилишади. Шубҳа йўқ-ку, Марказий Африка Жумҳириятидагилар ҳам ўзларини жаннатда яшамоқдамиз деб алдаб юрсалар керак. Аммо бу мамлакатнинг ҳозирги муаммоси - иқтисодий аҳвол эмас, 4,,6 млн аҳолининг 80 фоизини ташкил қилувчи насронийлар билан 15 фоизини ташкил қилу...

  • 07:17Ўзбек одам бўлмоқдами ёки аҳмоқлигини кўрсатмоқда?

    Русларнинг спорт бўйича телекомментатори Дмитрий Губерниев XXII Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини шархлар экан, Ўзбекистонни Тожикистон деб атаб, оддий техник хатога йўл қўйибди. Ҳеч қандай эътибога ҳам лойиқ бўлмаган нарса. Ўзбекистондек давлатнинг терма жамоси уч кишидан иборат бўлгани, уларнинг ичида ўзбек ҳам йўқлигини ҳисобга олсак, ўша очилиш маросимида мамлакатимизнинг номини тилга олинишидан олинмагани яхши бўлган. Ўзбекистондаги расмий бўлса ҳам, масхарабозликдан бошқа ...

  • 05:29Россия мухолифати яна парчаланмоқда: “Россия Республика Партияси – Халқ Озодлиги Партияси” уч раисдошга эга эди, иккита қолди

    Биз тарафимиздан оти бесўнақай деб аталган “Россия Республика Партияси – Халқ Озодлиги Партияси” 2012 йилнинг августида қандай ўйинлар натижасида регистрация қилинганини билиш учун шу хабарнинг тагидаги линк орқали ўша пайтга оид хабаримизни ўқинг. Ҳозир бу партияда яна бўлиниш бўлди. Россия матбуотидаги хабарларга кўра, бу партиянинг уч раисдоши – Россиянинг собиқ Бош вазири Михаил Касьянов, Давлат Думасининг собиқ раис ўринбосари, собиқ Бош вазир ўринбосари Борис Немцо...

08 February 2014
  • 20:20Япония Курил ороллари муаммосини келажак авлодларга қолдирмас эмиш, қандай қилиб?

    Маълумки, японлар ҳалигача 2-чи Жаҳон уруши давомида СССР тарафидан босиб олинган, ҳозир Россия таркибида бўлган Курил оролларини қайтариб олиш орзуси билан яшайдилар. Ельцин президенлиги пайтида бу муаммо бўйича бироз юмшоқ, японларга қандайдир умид берувчи гаплар гапирган бўлса, ҳозирги Президент Владимир Путин бу ерлар Россиянинг ҳудуди эканлиги, уларни қайтариб бериш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини такрорлаб келади. Япония Бош вазири Синдзо Абэ эса шу кунларда “Биз бу муаммони кел...