Кундалик хабарлар - 10 March 2014

  • 18:42Украина Бош вазирининг АҚШ Президенти билан учрашуви ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида чиқиши кутилмоқда

    Россия Қримни босиб олиш жараёнини тезлаштирар экан, Ғарб Россияни бу йўлдан қайтариш мақсадида унга мисли кўрилмаган босимлар ўтказмоқда. Ростдан ҳам мисли кўрилмаган. Ич-ичидан титраётган Путин ўзини ҳеч нарсага қарамасдан ишини охирига етказадиган лидер қилиб кўрсатиш билан овора. Бу ишнинг бадали Россия учун оғир бўлади, тўғрироғи, Россия Федерацияси худди СССР каби парчаланиб кетади. Хабаримизнинг сарлавҳасида айтилганидек, Украина Бош вазири Арсений Яценюкнинг АҚШга таклиф қилиниши ва 1...

  • 07:06Ироқ вазири ўғлининг арзимаган иши учун кечирим сўради, нега Ислом Карим Фуҳуша лақабли қизининг жиноят даражасидаги ишлари учун кечирим сўрамайди?

    Жаҳон ахборот агентликлари тарқатган хабарда айтилишича, Ироқнинг Транспорт вазири Ҳади ал Амирий йўловчи учоғига кеч қолган ўғли туфайли учиб кетаётган учоқ орқага қайтарилганига, ҳаммадан кечирим сўрабди, керак бўлса, ўғлини судга ўзи оборишга, учоқнинг орқага қайтиши билан боғлиқ ҳаражатларни қоплашга тайёр эканлигини билдирибди. Хўш, Ўзбекистон Президентининг Фуҳуша лақабли қизи мамлакатимизни порахўр ва ўғрилар юртига айлантириш учун нималар қилмади. Халқдан ўғриланган пуллар эвазига Европ...

09 March 2014
  • 19:49МДҲ даражасидаги масхарабозлик: Ёшлар Парламентлараро Ассамблеяси ўз эмблемасини яратмоқда

    Ҳозир собиқ Совет жумҳуриятларидан 9 тасини бирлаштирадиган Мустақил Ҳамдўстлик Ташкилоти ва унинг Парламентлараро Ассаамблеяси кундан-кунга ўлиб бораётган бўлса ҳам, уларнинг ўтиш даврида ўзига яраша ижобий роли бор. Аммо, МДҲнинг Ёшлар Парламентлараро Ассамблеяси масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Шу масхарабозлар ўз эмблемаларини яратиш бўйича халқаро конкурс эълон қилишганига нима дейсиз. Бу Ассамблеянинг матбуот-хизмати тарқатган хабарга қараганда (қаранг, бу масхарабозларнинг матбуот-хи...

  • 16:34Аёлларимизнинг ҳавас қилса бўладиган фоторасмлари ва ҳақиқий аҳвол

    ЎзАнинг хабарига кўра, 7 март куни Тошкентдаги “Туркистон” саройида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилибди. Йиғилишда сенаторлар, депутатлар, турли соҳаларда ишлаётган аёллар, хотин-қизлар комитетларининг фаоллари, диний маърифат ва маънавий тарбия бўйича маслаҳатчилар, ҳукумат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофаатининг лауреатлари иштирок этишибди. Хабарга илова қилинган расмга қаранг, “Туркистон” саройида йиғилган ўзбек аёллари...

  • 15:44Явлинскийнинг таклифи рус демократлари шокдан чиқабошлаганини кўрсатади, ўзбек миллати ҳам тезроқ бошлаши керак

    “Яблоко” Партиясининг асосчиси Григорий Явлинский Украинанинг ички сиёсий ҳолатини муҳокама қилиш учун халқаро конференция чақиришни таклиф қилди, дейилади бу партиянинг сайтига асосланиб тарқатилган хабарларда. Биз, дебди Явлинский, партия ва жамоат ҳаракати сифатида эксперт имкониятларимиз ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги имкониятларимиздан фойдаланиб, Россия ва Украина ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тикланиши учун керакли бўлган ҳамма нарсани қиламиз. Украинаниннг жанубидаги иқтисо...

08 March 2014
  • 21:37Россия в панике (Харакат): Экспертов ОБСЕ отпугнули предупреждающими выстрелами на крымской границе

    Миссию Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе вновь не пустили на территорию Крыма, сообщает Agence France-Presse со ссылкой на источник в организации. При попытке экспертов пройти на территорию республики со стороны границы были произведены предупреждающие выстрелы. По словам источника, предположительно, было произведено три выстрела. В ведомстве также отмечают, что они не были направлены в сторону экспертов. Ранее в ОБСЕ сообщили, что миссия снова попробует войти в Крым в ...

  • 19:20Ўзбек жамиятининг аҳволи: Зоминда “Минг бир кеча” эртаги бир кунлик ҳақиқат бўлди

    Жиззах вилоятида донғи кетган Тўрабой Ярлақабов 2014 йил 6 март куни шахсий хайдовчисининг туғилган куни муносабаати билан Зомин туманида катта улоқ берди. Улоққа камида 500 от ва 1000 га яқин чавондоз келди.Кўпкарига 10 та тана, юқори маррага 5 000 000 сўм пул, 500 000 сўмлик 20 та гилам ва бошқа қимматбаҳо буюмлар қўйилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили берган улоғида Бойтўра полвон Сардоба тумани Жомъе масжиди имом хатиби Абдурахмонхожига бир дона шампань виноси рангидаги “Ласетти” автомашинаси...

  • 17:29Путинни ҳеч нарса тўхтатолмайди, Венеция Комиссияси ҳам. Қримтатарлари нима қилади?

    Ҳозирча гап Қримда ўтказиладиган Қримни Россияга қўшиш бўйича референдум ҳақида кетмоқда. Ҳеч кимнинг шубҳаси йўқки, Қримдаги ҳокимият Россиянинг қўғирчоғи ва унинг ҳар бир қадами Кремль тарафидан бошқарилмоқда. Кўриниб турибдики, бу босқичда Кремль-Путин Ғарбнинг босимига ҳам кўз юмиб, Қримда рефрендумни ўтказмоқчи. Референдумдан кейин нима бўлиши, Россия Қримни ўзига қанчалик тез қўшиб олиши ҳақида ҳозирча тахминлар қилиш ҳам қийин. Бугун маълум бўлишича, Белорусия ва Косовдан ташқари ҳамма ...

07 March 2014
  • 23:07Туркияда исломчилар ҳукумати орқага чекинмоқда, армия Бош штабининг собиқ бошлиғи озод қилинди

    12 йил аввал биринчи марта ҳокимиятга келган Бош вазир Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси ўтган вақт ичида ҳокимиятнинг бир-биридан мустақил бўлиши керак бўлган ҳамма тармоқларини, жумладан, суд тизимини ҳам тўла қўлига олгани ҳаммага маълум. Айнан шундан кейин исломчилар ҳокимияти дунёвийчиларга қарши уруш бошлаган эди. Шу уруш доирасида жуда кўп миллатпарварлар ва ҳатто юқори лавозимли ҳарбийлар Эргенекон ҳамда Балёз номлари билан танлаган махсус операциял...

  • 20:16Ўзбекистонда янги авлод ЎзА айтаётгандек кучли, билимли, доно ва бахтлими?

    Давлатнинг расмий ахборот агентлиги бўлган ЎзАнинг мухбири Абу Бакир Ўрозов “Кучли, билимли, доно ва бахтли авлод” номли мақола эълон қилди. Мақола “Фарзандларимиз биздан кўра кучли...”, “Биздан кўра билимли...”, “Биздан кўра доно...”, “...ва албатта бахтли” деб номланган бўлимлардан иборат. Абу Бакир Ўрозов исмли оддий масхарабоз геббельсча усуллар билан “Фарзандлар камоли ва иқболини кўзлаб, эзгу ниятлар билан яшаш халқимизга хос улуғ фазилат. Авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келаётган б...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону