Кундалик хабарлар - 13 April 2014
20:41Ўзбекистонда режим маддоҳларининг (блоггерларнинг) биринчи мусобақаси бўлибди
Ўзбекистонда бўла туриб асосан рус тилида хабар тарқатадиган тожикларнинг 12news.uz сайтида бугун тарқатилган хабарда айтилишича, кеча UZINFOCOM марказида ўзбек тилида ёзадиган блоггерларнинг, яъни Интернетда блог деб аталувчи саҳифа очиб олиб, қандайдир мақсадларда асосан пропагандик мақола ва хабар тарқатувчиларнинг, йил бошидан бери давом этаётган конкурси ниҳоясига етибди. Аниқ айтилмаган бўлса ҳам, қисқа хабардан тахминий хулоса қилиш мумкинки, бу конкурсни тожиклар режимининг топшириғи бўй...
18:17Украинада аҳвол ўша-ўша, Россия мухолифати эса “Путинсиз Россия ва Украина учун” шиорини кўтарди
Украинада ҳокимиятни тиклаш, мамлакат жанубидаги рус сепаратистларини жиловлаш учун ҳаракатлар давом этмоқда. Рус сепаратистлари ҳали-бери таслим бўладиганга ўхшамайди. Аксинча, уларнинг агрессивлиги ошмоқда. Улар ҳозир Украинадан ажралиш эмас, Украинани федераллаштириш, яъни жанубдаги вилоятларни мустақил субъектларга айлантириш ва шу шаклда Украинага кириш масаласини кўпроқ гапирмоқдалар. Бу ҳам русларнинг янги тактикасидир. Бугун сепаратист-федералистчилар Донецк вилоятининг Қора денгиз со...
07:38Озорбайжонда мухолифатчи “Мусават” Партияси маҳаллий сайловларда қатнашмоқчи, ўзбек мухолифати нима қиларди?
Маълумки, Озорбайжонда бир-биридан принципиал фарқи бўлмаган бир қатор мухолифатчи партиялар бор. Улар доим бир-бирлари билан жанг қилишади, турли сайловларга ҳам ҳеч бўлмаса коалиция сифатида киришмайди. Ўтган йили бўлиб ўтган президент сайловлари арафасида демократик мухолифат бирлашди ҳам, умумий нозод кўрсатди ҳам, аммо кўзга кўринадиган натижага эришолмади. Чунки, бирлашиш қоғоздагина бўлиб, кўрсатилган номзод сиёсат билан жиддий шуғулланмаган, ҳеч қайси партияга аъзо бўлмаган тарихчи олим ...
03:16Украина жанубида вазият кескинлашмоқда, Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши йиғилди, АҚШ вице-президенти Украинага келмоқчи
Очиқғини айтса, Украинада вазият кескинлашмоқда, Россия ҳаддан ошмоқда, у қуроллантирган ва бошқараётган кучлар тўғридан-тўғри босқинчилик қилмоқдалар, Украинанинг Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши “нима қилиш керак?” саволига жавоб қидирмоқда, АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Украинага келмоқчи, дейиш керак. Украинанинг Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши Президент вазифасини бажарувчи Александр Турчинов раислигида фавқулодда йиғилишини ҳозиргина тамомлагани ҳақида ўта қисқа хабар тарқат...
- 21:39Таълим тизимида кадрлар ўзгарди, сифат ўзгарадими?
10 апрель куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди: Баҳром Исмоилов ўрнига Жаҳонгир Исмоилов ўтирди. Агар собиқ Исмоилов хатолари, ишдаги сусткашлиги эвазига ишдан олинганида унинг ўрнига Жаҳонгир Исмоилов тайинланмаслиги керак эди. Боиси бу одам Президентнинг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида Тест маркази фаолиятига ҳам бевосита жавобгар, маъсул эди. Демак, Давлат Тест марказининг ишлари зўр ёки нафақат фами...
20:29“Оҳангаронцемент”ни прокуратура босди, айб эса ҳукуматда
Мухбирларимиз йўллаган маълумотларга кўра, «Охангаронцемент» очиқ турдаги акциядорлик жамиятини прокуратура босди. Россия Федерациясининг «Евроцемент групп» ширкати таркибига кирувчи мазкур жамиятнинг акциялари Ўзбекистонга ҳам тегишли бўлгани боис прокуратура бу корхонани жиддий тафтиш қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ширкат маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан сотишга уринган 10 та офшор фирма устидан жиноят иши қўзғатилган. Умуман, прокуратура маълумотларидан ...
- 13:41Қрим Республикасининг конституцияси қабул қилинди, Қримтатар Халқининг Мажлиси уни тўғри ҳисобламайди
Кеча Қрим парламенти ўта тезликда тайёрланган ва Қримни Россиянинг бир қисми деб тан оладиган Қрим Республикасининг Конституциясини қабул қилди. Унинг матни бугун газетада эълон қилинди ва шу кундан бошлаб Конституция кучга кирди. Жаҳон Қримнинг Россия тарафидан босиб олиниб, Россиянинг бир қисми деб эълон қилинишини тан олмагани каби, бу конституцияни ҳам тан олмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, биз ўзбеклар учун қримтатр халқининг бу конституцияга муносабати қандай эканлиги муҳимдир. Қримта...
08:25Еще четыре страны присоединились к санкциям ЕС против чиновников России и Крыма
Как сообщает собственный корреспондент УНИАН в Брюсселе, об этом говорится в заявлении Верховного представителя ЕС по внешней политике и безопасности Кэтрин Эштон. Она напомнила, что 17 марта 2014 года Совет ЕС на уровне глав государств и правительств 28 стран-членов принял решение наложить запрет на поездки и заморозить активы на территории ЕС лиц, ответственных за действия, которые "подрывают или угрожают территориальной целостности, суверенитету и независимости Украины". В заявлении отм...
07:40“Озодлик” радиосининг тожик хизмати муҳим мавзуни муҳокама қилибди, ўзбек хизматига МХХ рухсат бермайди
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мамлакатда қолган оилаларига бир йилда $10 млрд атрофида пул юбораётганлари, Давлат Бюджетимизнинг ҳаражат қисми эса, бор-йўғи $11 млрд эканлиги ҳисобга олинса, Ўзбекистондек давлат чет элдан келаётган пул билан оёда турганини биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агентлиги аниқлади. Ўзбекистон мустақил давлат сифатини йўқотганини камида 1 йилдан бери айтиб келмоқда. Ниҳоят, бу мавзу тожикларни ҳам қизиқтириб қолибди. “Озодлик” радиосининг тожиклар учун бериладиган русча пр...
01:37Нью-Йорк фондлар бозори ҳам алғов-далғов бўлаётгандек кўринмоқда, аммо ундай эмас
Нью-Йорк фондлар бозорида нималар бўлаётгани ҳақида ҳар ҳафта сўнгида хабар бериш анъанамиз ҳам бироз бузилди. Бугун уни тикламоқчимиз. Бу ҳақда уч ҳафта аввал, яъни 22 мартда берилган сўнгги хабаримизда Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўша ҳафтада асосан ўсиб боргани ва ҳафтанинг охирги иш куни бўлган 21 мартда 16303 да тўхтаганини билдиргандик. Хўш, ўтган 3 ҳафтада нималар бўлди? Март ойининг охиригача ва ҳатто 3-4 апрелгача Dow Jones ортиб борди ва ҳатто тари...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...