Кундалик хабарлар - 16 April 2014

  • 17:33Яна “Ғишткўприк” чегара маскани, яна қопқон... (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №12, 13.04.2014)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг 11-сонли пресс-релизида Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшаб, Қозоғистонда мардикорлик қилган, янги йил арафасида уйига қайтаётиб, ноутбукидаги материаллар сабаб 5,5 йилга қамалган 19 яшар Ҳимоджон Абдураҳимов тақдири борасида ёзгандик. Худди шу чегара масканида қўлга олинган гулистонлик Ў. Асатуллаев бир амаллаб қамалмай қолди. Сал бўлмаса Ўзбекистон конститутциявий тузумига тажовуз қилганлар сони яна биттага кўпаяр, чегара маск...

  • 07:43БМТ ва унинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарлиги ҳам Украина масаласида Россияга қаршими?

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида Россиянинг Қримни босиб олиши қоралангани, Россияни 5-6 та майда-чуйда диктаторликларгина қўллаб-қувватлагани ҳаммага маълум. Ҳозир Украинанинг жанубидан бўлаётган воқеалар туфайли БМТ ва унинг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи органларининг диққат марказида айнан Украина турибди. Жаҳон ахборот воситалари хабар қилишича, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарининг Бошқармаси Украинадаги вазият бўйича махсус доклад эълон қилди. Россия та...

15 April 2014
  • 23:02Москвада Россия, Қозоғистон ва Белоусия ҳукуматлари раҳбарлари Евросиё Иқтисодий Бирлиги ҳақида гаплашдилар

    Бугун Москвада ўтказилган Россия, Қозоғистон ва Белоусия ҳукуматлари раҳбарларининг йиғилишида Евросиё Иқтисодий Бирлиги тузиш ҳақидаги Шартноманинг лойиҳаси муҳокама қилинди. Жумладан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва автомобилда юк ташиш соҳаларига оид масалалар тилга олинди. Бугун мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, ҳужжатга керакли тузатишлар киритилгандан кейин, у тезда давлат раҳарлари тарафидан имзоланишга тайёр бўлади, дебди Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов учрашувдан сўнг...

  • 22:27Нохуш хабар: Исириқ тутатишдан Чинозда бир хонадон ёниб кул бўлди

    Тошкент вилояти ИИБнинг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида истиқомат қилувчи хонадон соҳиблари тумовни даволаш учун исириқ тутатиб, ўз уйига ўт қўйиб юборди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келгунига қадар 90 квадрат метрли хонадон ёниб, кул бўлган. Бу воқеа борасида “Правда Востока” газетаси ҳам шапалоқдек мақола чоп қилди ва мақола орқали кишиларни ҳушёрликка чақирди. Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ўтган ҳафтада 157 та ёнғин ҳодисаси содир бўлибди...

  • 21:52Филлипин ҳукумати ўзбекистонликларга визасиз кириш рухсати берди

    Бугундан бошлаб Филлипин ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза олиш тартибини бекор қилди. Филлипин Тшақи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, энди ўзбекистонликлар бир ой давомида мазкур мамлакатда визасиз бемалол юришлари мумкин. Алоҳида айтиш керакки, Марказий Осиёнеинг бошқа мамлакатлари фуқароларига ҳам шундай имконият яратди. Мазкур қарор эса, аслида, Филлипинда туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётгани ҳам айтилмоқда.

  • 21:09АҚШ Давлат департаменти мулозими Тошкентга келди

    Бугун АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Эйлин О’Коннор Ўзбекистонга келди. АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги тарқатган хабарга кўра, айни пайтда Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил идорасининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича Бош директори ҳам бўлган Эйлин О’Коннор ўзаро муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ва минтақавий масалаларни, жумладан, таълим бўйича ҳамкорликни муҳокам...

  • 20:05Ниҳоят Украина армияси тишини кўрсатди, Краматорск аэропорти руслардан озод қилинди

    Ҳозиргина Донецк вилоятининг Крамотрск шаҳридаги аэропот ўзини Донецк республикасининг мадофаа кучлари деб айтаётган қуролли рус гуруҳларидан озод қилди. Бу шаҳарнинг 170 минг кишилик аҳолиси украинлар (65 % ), руслар (27 %), арманлар (1,6 % ) ва бошқалардан иборат бўлиб, аҳолининг 90% фоизи рус тилликдир. Украинадек давлатнинг армияси ҳеч бир талофатсиз бу шаҳардаги аэропортни озод қилгани ҳайрон қоладиган нарса эмас. Аммо, Украина армияси Россияга биринчи марта тишини кўрсатиши – жуда к...

  • 17:41Қозоғистоннинг аҳолиси 17,2 млн киши бўлди

    Қозоқ ахборот воситалари Статистика Агентилиги раиси Алихон Смаиловга асосланиб билдиришларича, 1 мартда мамлакат аҳолисининг сони 17 млн 207 минг бўлибди. Бир йиллик ўсиш 253 минг киши ёки 1,5%. Бу йилнинг 2 ойида 64 минг бола туғилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 % кам. Шу даврда 22 минг киши оламдан ўтган, бу рақам ўтгани йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 % камдир. Қозоқларнинг хабарида айтилмаган рақамларни эслаш ва солиштиришдан фойда бор. Аҳолининг ўртача умри (а.ў.у.), эр...

  • 07:44Ўзбекистонда хабарчиликнинг масхарабозлик даражасигина ортмоқда

    Мана, қаранг, қуйида Ўзбекистондек тарихи улуғ, келажаги буюк давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА кеча тарқатган хабарлардан бири. * * * Самарадорлик ортмоқда ЎзА, Тоҳир Истатов, 14.04.2014 16:03 Бухоро шаҳридаги "ОFS" масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган костюм-шимлар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. Ўтган йили корхона замонавий усулда жиҳозланган янги бинога кўчиб ўтди. Бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини...

14 April 2014
  • 22:36Сурхондараёдаги икки кўмир конини Хитой модернизация қилади

    Ўрисларнинг РИА-Новости ахборот агентлиги Хитойнинг Coal Technology & Engineering ширкати “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамияти билан Сурхондарёда кўмир қазиб олишни модернизация қилиш бўйича 88,5 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқатди. Шартномада Бойсун ва Шарғун кўмир конларини реконстуркция ва модернизация қилиш амалиёти акс этган. Умумий қиймати 101,3 миллион долларга тенг мазкур лойиҳа Хитойнинг “Эксимбанк”и томонидан молияланади. Молиянинг 89,5 миллион АҚ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону