Кундалик хабарлар - 14 April 2014
- 22:11Шўрчида одамларнинг уйи бузиляпти
Бу ҳақда таҳририятимиз хатқутисига бир қанча фуқаролардан келган мактубдан маълум бўлди. Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани маркази ва унга яқин маҳаллаларда 93 та уйнинг бузилиши оқибатида кўпчилик бошпанасиз қолибди. Туман марказини ободонлаштириш ва реконструкция қилиш доирасидаги вайронагарчиликлардан одамлар норози. Уларга етарли даражада товон пуллари, ер участкалари ажратилмаяпти. Ҳокимият вакиллари Ўзбекистон Республикаси “Ер Кодекси”га кўра, ер ресурслари давлатга тегишли экани, аҳ...
- 21:47Совуқ уруш авжига чиқмоқда ҳам дейиш мумкин: АҚШнинг иккинчи ҳарбий кемаси Қора денгизга келмоқда
Табиий, гап Россияи Қримни босиб олгандан кейин бошланган, Украинанинг жанубида бўлаётган воқеалар таъсирида кучаймоқда бўлган Ғарб-Россия совуқ уруши ҳақида кетмоқда. Украинанинг жанубида жиддий ўзгаришлар йўқ. Руслар тарфидан яратилган ва бошқарилаётган кучлар секин-аста жанубни ўз қўларига ўтказмоқдалар. Украинадаги расмий ҳокимият Россиянинг янада агрессивроқ қилиб юбормаслик масадида жуда эҳтиёткорлик, ҳатто қўрқоқлик билан ҳаракат қилаётгани тушунарли ва ҳатто тўғридир. Бугун Украина...
20:20Туркиянинг жорийдаги муфтисини “динсиз” дейишгани, ўзимизнинг собиқ муфтийни “чўчқа” дейиш билан бир хил эмасми?
Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетасининг сайти хабар беришича, Қораденгиз соҳилидаги Ризе вилоятининг марказида жайлашган Ражаб Эрдўғон номли Университетда ўтказилаётган “Муборак туғилиш ҳафтаси” маросимларида Туркиянинг муфтиси ҳам қатнашган. Уч минг кишилик мажлисда унга сўз берилиши билан 96 ёшли мусулмон чол Мустафо Жабир “Тингламанг бу динсизни!” деб бақиришга бошлабди. Ҳеч ким сокинлаштиролмагандан кейин, уни расмда кўринаётганидек полиция ход...
19:42Ислом Карим БМТга янги доимий вакилимизни йўллади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, президент Ислом Карим бугунги қарори билан БМТга янги доимий вакилимизни тайинлади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган Музаффар Мадраҳимов ўтган йилнинг октябрида Тошкентга чақириб олинган Дилёр Ҳакимовнинг ўрнига кетди. У БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида мамлакатимизнинг доимий вакили сифатида фаолият олиб боради. Қизиқ, Ўзбекистон раҳбарлари иқтисодимизни ботиришаётганини қўйиб туринг, арзимаган...
- 18:20Собиқ “Бирлик”чи, собиқ “Эрк”чи ва собиқ инсон Зоҳир Аълам оламдан ўтибди, Оллоҳ уни раҳмат айласинми?
“Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, сўнгра ҳаракатга раисдошлик ҳам қилган таниқли ёзувчи Зоҳир Аълам кеча 71 ёшида юрак хуружи туфайли оламдан ўтди. Умрининг сўнги йилларини камтарин ўтказган бу ижодкор миллат ҳеч қачон кечирмайдиган жиноят даражасидаги ишлар ҳам қилган. У Совет КГБси тарафидан Ўзбекистон бошига ўтқазилган тожик аслли Ислом Каримнинг топшириғи билан “Бирлик” ҳаракатини парчалаш ишига бошчилик қилаётган Салой Мадаминнинг ўнг қўлларидан бири бўлга...
17:32Қримтатарлари қийин аҳволда: Фақат Қрим парламенти эмас, Украина Олий Радаси ҳам уларга ерли халқ мақоми бермаябди
Маълумки, Қрим ўзини мутақил деб эълон қилиш ва Россияга қўшилиш олдидан қабул қилган конституциясида қримтатарларининг ўзларга ерли халқ мақоми бериш талаби эътиборга олинмаганди. Қримтатар Халқ Мажлисининг расмий сайтида РБК-Украина агентлигига асосланиб айтилишича, Украинанинг парламенти Олий Рада ҳам қримтатарларга ерли халқ мақоми бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилмабди. Қонун лойиҳаси депутат Геннадий Москаль тарафидан киритилган бўлиб, 11 апрелдаги Олий Рада мажлистида унга...
15:39Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўзбекистонда янги вазир тайинлангани, ЭСЗ ва Ўзбекистон ўртасидаги имзоланган протокол Қозоғистон тарафидан тасдиқлангани маълум бўлди
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири қилиб Алишер Ваҳобов, Давлат тест маркази раҳбарлигига Жаҳонгир Исмоилов тайинлангани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ўз манбаларига асосланиб, 12 апрелда хабар берган эди. Ўзбекистон ахборот воситаларида эса, бу хабар бугун пешинга яқин пайдо бўлди. Буни Ўзбекистон ахборот воситаларида, бутун дунёдан фарқли ўлароқ, дам олиш куни қилишдек аҳмоқона одат борлиги билан изоҳлаш мумкиндир. Ўзбек хабарчилари хабарчилик нималигини ҳам тушунмайдиган аҳмоқлар...
- 08:23Кечагина ўткан кунларимиз: Абдураҳим Пўлат - Мақсадим ўзбек халқини ёппасига қорамоллашишдан тўхтатиш (Бу лавҳа 2010 йил 15 июнда, қирғизлар ўзбекларни қирғин қилаётган вақтда экспромт ёзилган ва ушбу сайтда эълон қилинган)
Бир неча энг яқин одамларим менга “юрт ташқарисидаги ҳамма ўзбекни ўзимизга душман қилмайлик, нозикроқ ифодалар ишлатинг” деб маслаҳат беришмоқда. Жавобим шундай бўлди: “Қани энди ўзбекнинг қорамоллари ҳеч бўлмаса менга қарши бирлашишса. Буюк мақсадлар йўлида бирлашолмаганлар, менга қарши бирлашадиларми? Бирлашсалар бахтли бўлардим. Лекин, бирлашсалар ҳам менга кучлари етмайди” Тоҳир Мирзаев исмли дўстим кеча бир гуруҳ ўзбек қорамол ёшларининг Оқ Уй олдидаги пикетига чиқиб, “Ўзбекистон армияс...
06:36Афғонистондаги президент сайловларининг илк натижаларида ўзбекларнинг роли борми?
5 апрелда ўтказилган сайловларда иштирок этаган 13 номзод ичида Абдулло Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани (расмда) фаворит эканлигини жаҳон агантликларига асосланиб биз ҳам хабар қилган эдик. Мана орадан бир ҳафтадан ҳам кўпроқ вақт ўтиб, ўша сайловларнинг илк натижалари эълон қилинди. Жаҳон агентликлари Афғонистоннинг Мустақил Сайлов Комиссиясига асосланиб хабар қилишларича, 10% фоиз бюллетенлар саналган. Биринчи ўринда 41,9% овоз олган Абдулла Абдуллоҳ (онаси тожик), иккинчи ўринда 37,6% овоз олган пу...
01:08Украина жанубида қон тўкилди, ҳукумат федерализм маскаси остидаги рус террористларига қарши куч ишлатмоқчи, БМТ нинг Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг талаби билан йиғилади
Луганск шаҳрида уч киши ўлдирилган, улар руслар экани аниқ, аммо ўқ отган тараф ҳали буни тан олгани йўқ. Ҳар ҳолда Украина ҳукуматига бўйсунадиган қуролли кучлар бўлса керак. Президент вазифасини бажарувчи Александр Турчинов террористларга, яъни ўзини федерализм тарфдорлари деб, шарқдаги вилятларда маҳаллий ҳокимият биноларини босиб олаётган русларга, душанба куни эрталабгача қуролларни ташлаб, тарқалишни талаб қилди. Шундай қилинса, уларга қарши жиноий иш очилмайди, акс ҳолда, армия ва Милл...