Кундалик хабарлар - 09 April 2014
- 18:20Ўзбекистонда яна қор ёғиши мумкин
Ўзбекистон Гидрометеорология бошқармасининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда 10-12 апрель кунлари ёғадиган ёмғир қорга айланиши, эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Синоптикларимиз мамлакатнинг тоғли туманларида қор кўчиши, тоғолди районларда эса сел келиш хавфини тахмин қилишмоқда. 13-15 апрель кунлари ҳаво ҳарорати ҳатто -1 даражагача пасайиши кузатилиши мумкин. Бу эса уйғонган дов-дарахтлар, ўсимликлар учун ката хавфдир.
07:42Россияни Европадан “ҳайдаш” йўлида биринчи қадам қилинди
Сал кам ҳамма Европа мамлакатларини бирлаштирувчи Европа Кенгаши номли халқаро ташкилотнинг Парламент Ассамблеясида (ЕКПА) Қримни босиб олган Россияни жазолаш мақсадида уни вақтинчалик овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш йўналишида иш бошланди. Аввал шу масала бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди ва кеча ЕКПАнинг Мониторинг Комитети бу лойиҳани тасдиқлади. Энди бу лойиҳа ЕКПАнинг сессиясида тасдиқланиб, қонуний кучга киради. Бу каби қонунларни Чеченистонда уруш кетаётган йиллари ҳам Россияга қарши ...
23:34Ўзбеклар ҳавас қилсин: Украина парламенти Олий Радада аёл депутат эркак депутатга мушт урди
Украинадаги воқеалар қандай шиддатли кетаётгани ҳақида кўп ёздик, ўзбеклар ҳавас қиладиганлари ҳам йўқ эмас. Расмда кўриб турганингиздек, Олий Раданинг аёл депутати эркак депутатга мушт урмоқда. Бу аёл – миллатчи руҳдаги “Озодлик” Партияси рўйхати бўйича сайланган депутат бўлиб, мушт еган депутат эса, руспарастлиги билан танилган Коммунистик Партиянинг лидери Петр Симоненкодир. Петр Симоненко парламентдаги ўз чиқишида Украинанинг ҳозирги аҳволга тушишида мухолифатнинг айби бор, деган эка...
23:04Марказий Банк: “5000 талик купюрамизда камчилик йўқ”
Аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан ўтган йил ярмидан муомалага киритилган 5000 талик купюранинг синиши, унинг истеъмолдан чиқарилиши ҳақидаги узунгқулоқ гаплар шунчалик кенг тарқалдики, банк юу масалага ойдинлик киритишга мажбур бўлди. Одамлар орасида мазкур купюранинг сифатсизлиги, хусусан, унинг ҳимоя қатламига эга эмаслиги ва бу банкнотнинг бекор қилиниши ҳақида миш-мишлар тарқаган, ҳатто кўпчилик савдо муассасалари бу пулни олишдан эҳтиёткорроқ бўлишаётганди. ...
22:24Малайзиянинг йўқолган “Боинг”ини ўзбекистонлик фолбинлар ҳам қидирмоқда
Ўзбекистон тожиклари тарафидан чиқариладиган “Даракчи” газетасида ғайриоддий хабар эълон қилинди. Унга кўра, Малайзия авиакомпаниясига тегишли бўлган ва 2 ойча аввал Тинч океани устида йўқолган “Боинг” самолётини ўзбекистонлик фолбинлар ҳам қидиришмоқда. Тақдири номаълумлигича қолаётган самолётни “Даракчи”га кўра, ҳамюртимиз Гулноза Шомаҳмудованинг топиб бериш эҳтимоли катта. “...бу истеъдодни ўз бувисидан мерос қилиб олган Гулноза йўқолган буюмларни топиш ҳамда келажакни олдиндан кўра билиш бор...
21:55Қорақалпоғистонда дунёдаги энг узун зовур қазилди, бу рекорд билан кулгига қолмаймизми?
“Правда Востока” нашрининг ёзишича, Қорақалпоғистонда узунлиги 193 километр бўлган коллектор қазилди. Қорақалпоғистоннинг 3 жанубий тумани - Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъани кесиб ўтувчи бу зовур (коллектор) ерлари шўрланиб бораётган ўлка иқтисодиёти, аграр сектор учун муҳим иншоот ҳисобланади. Бир неча миллард сўм ҳисобига қазилган зовур ва унга туташ дренажлар 2004 йилдаги Ўзбекистон ҳукумати қарори асосида яратилган. 2017 йилга қадар тўлиқ битказиладиган мазкур иншоот узунлиги борасида д...
- 21:24Ўзбекнинг аҳволи: Элнура элга фириб берди, байналмиллал жангчиларни чув туширди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолларига кўра, ўзини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қошидаги Байналмиллал Маркази етакчиси, капитан деб таништирган Элнура Мирзаева сирдарёликлардан бир гуруҳининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди. Хусусан, ҳукуматнинг эътиборсизлигидан кўнгли ярим афғон уруши иштирокчиларини тўплаб, уларнинг хизматлари инобатга олиниши кераклиги, уларнинг ҳар бирига 5000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари берилиши лозимлигини айтиб, ширин орзу-...
20:44Украинада аҳвол ўша-ўша, аммо қизиқ, Украина учун ижобий, тенденциялар бор
Украинанинг жанубидаги Луганск, Донецк ва Ҳарьков вилоятларида, тўғрироғи бу вилоятларнинг марказларида Россия махсус хизматлари тарафидан бошқарилаётгани иддао қилинаётган маҳаллй рус сепаратист гуруҳлар билан ҳукумат орасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда. Аввал хабар қилганимиздек, Донецк ва Харьков вилоятларида қандайдир кучлар ўзларини мустақил республикалар деб эълон қилишди, Россиядан армия киритишни талаб қилишди, маҳаллий ҳокимия биноларини босиб олишди. Охирги хабарларга кўра, Харь...
18:52Қизиқ: Ислом уламоларининг фатвоси чиққан экан: Ўлимчи-террористларнинг иши ҳаромдир
Авваламбор иккита таъриф берамиз. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, Фатво – шариат, дин қонун-қоидалари асосида руҳонийлар (муфти, шайхулислом, қози) томонидан бирор диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масала юзасидан чиқариладиган ҳукм , қарор, изоҳ ёки бирор ишнинг шариат нуқтаи назаридан амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги кўрсатма ёки буйруқдир. Ўлимчи-террорист - “Ҳаракат” тарафидан киритилган ўзбекча атама - ўзи ишонган ғояларга душман деб ҳисобланадиган одамларга қа...
- 17:31“Бу қандай конституциявий тузумки, унга ҳамма тажовуз қилаверса?!” ( “Эзгулик” жамиятининг прес-релизи, № 11, 07.04.2014)
Маълумки, қиш ойларида Россия Федерацияси ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирлари учун иш камайиб, уларнинг кўпчилиги қайтиб келади. Аэропорт, вокзал ва чегара постлари олдида юрт кириб келаётган ўзбек мигрантлари қўлида ўзга юртларда бирмунча арзон бўлган техник воситаларини кўриш мумкин. Бу табиий бир ҳол, чунки ёшлар бу ашёларга қизиқади, қолаверса, ул-бул орттиришнинг ёмон ери ҳам йўқ. Бироқ ана шу техник воситаларни хусусий шахслар ёки танишларидан олган мардикорлар унинг ичид...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Комилов Рухиддин
Добавить сведенияЧитать дальше...
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...