Кундалик хабарлар - 09 August 2014

  • 08:13Қозоғистонда ҳасан-хусан фотма-зуҳрага уйланди

    Бу мамлакатниннг Европа қисмидаги Атирау шаҳрида кеча антиқа тўй бўлибди. Эгизак Юрий ва Александр исмли йигитлар Ксения ва Анастасия исмли эгизак қизларга уйланишган. Бу эгизаклар битта микрорайинда яшашган, аммо бир бирларини кўришмаган ҳам танишмаган ҳам. Кейинчалик уларни умумий танишлари таништиришибди. Қизиғи шундаки, бу икки жуфт ер сотиб олиб, умумий ҳовлили иккита уй қуриб, бирга яшашмоқчи, дейилади Қозоғистон ахборот воситаларининг хабарида. Яхши ният, аммо эҳтиёт бўлишгани яхши...

  • 05:38Варшавада ўзбекча масхарабозлик ёки ошхўрлик: Элчихонамиз Ўзбекистоннинг инвестицион потенциалини тақдим қилган эмиш

    Ўзбекистонда фақат рус тилдаги саҳифага эга бўлган қўғирчоқ сайтлардан бири UzDaily.uz тарқатган хабарга кўра, Варшавадаги элчихонамиз иқтисоднинг турли соҳаларидаги инвестицион потенциалимизни польшаликларга кўз-кўз қилибди. Хабар умумий гаплардан иборат бўлиб, нима кўз-кўз қилингани айтилмайди ҳам. Аслида, нимани ҳам айтиш мумкин? Аҳолиси 30 млн бўлган Ўзбекистондек давлатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти 50 млрд доллардан ҳам кам, солиштириш учун, аҳолиси биздан икки марта кам бўлган Қозоғистонда ...

08 August 2014
  • 13:10“Эзгулик” фаоли Бобомурод Раззоқов манзил колонияга чиқарилмади

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан тарқатилган пресс-релизда айтилишича, Тошкент вилоятининг Товоқсой посёлкасидаги 64/3-сонли зонада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқов Ўзбекистон Республикаси ЖИК ва Амнистия тўғрисидаги Сенат қарори талабларига мувофиқ, шу йилнинг 12 июлида манзил колонияга чиқарилиши лозим эди. Жазо муддатининг 4/1 қисмини ўтаган ҳуқуқ фаоли бунга тўла ҳақли, қолаверса, Амнисти...

  • 12:39Тошкент автосалонларида ур-тўполон навбатлар юзага келди

    GM-Uzbekiston ширкатининг янги автомобилларга шартномалар тарқатиш ҳақидаги хабаридан сўнг автосалонлар олдида мисли кўрилмаган навбатлар юзага келди. Қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанида уйидан чиқмаган ўзбеклар автомобил хариди учун бир-бирларини бўғизлашга тайёр эканлигини ижтимоий тармоқлардаги суратлардан ҳам кўриш мумкин. Ур-йиқит, тўполонлар орқали шартнома олишга эришаётганлар автоулов нархларининг 85 фоизи миқдорида салонга пул тўлайдилар ва навбатлари келишини бир йилдан ор...

  • 10:33Андижонда “Бирлик”чи Мусажон Бобожон таъқиб остида

    “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилояти ташкилотларининг раиси Мусажон Бобожонов миршаблар таъқиби остида экани ҳақида хабар олдик. Мухбирларимизга кўра, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Ювош» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро III-гуруҳ ногирони Шаҳноза Мирзахонованинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган Мусажон Бобожонов коррупциянинг халқаларидан бирига талофат етказган чоғи унга нисбатан таъқиблар тўхтамаяпти. Хус...

  • 02:03Юсуф Жума: Дунё ақлдан озганга ўхшайди. Инсоният ақлдан озганга ўхшайди.

      Оламнинг саноқли энг тоза одамларидан бири Гуржистон собиқ президенти Михаил Сакакашвилини қамоққа олиш ҳақида суд қарори чиқди. Оламнинг энг нопок ноодами Ислом Каримов ҳамон Ўзбекистон президенти. Дунё оёғини яламоқда. Бир олишда қарийб ярим миллиард пора олган. Ўзбекистон сўмида эмас долларда! Тағин Европадан! Қизи олган дейсизми?! Қизи олганми, ўзи олганми?! Агар Ислом Каримов рухсат бермаса четдан бориб Чойхона очиб кўрингчи?! Очолмайсиз! Чойхона нари турсин, ўз уйимга бор...

  • 01:24Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридори яратиш лойиҳаси қоғозда қолиб кетмайдими?

    Шу йилнинг 6 августида Уммон пойтахти Маскатда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транскоридорини ташкил этиш бўйича ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув ўтказилиши, унда қатнашиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси учрашувга жўнаб кетаётганини 4 августда хабар қилгандик. 2011 йилнинг апрелида Туркманистонда мазкур лойиҳани яратиш бўйича Меморандум имзоланганини ҳам билдириб, 3 йил аввал Меморандум имзоланганига қарамасдан, амалий иш...

07 August 2014
  • 22:13НАТО Россия билан ҳамкорликни тўхтатди, АҚШ эса янги санкциялар киритишни ўйламоқда

    Аввал хабар қилганимиздек, НАТО Бош Котиби Андерс Фог Расмуссен Украинани сиёсий қўллаб-қувватлашини намойиш қилиш мақсадида Киевга келган эди. У бугуноқ Украина президенти, Бош вазири ҳамда парламентнинг спикери билан учрашди ва НАТО Россия билан ҳамма соҳаларда ҳамкорликни тўхтатиб, Украинани қўллаб-қувватлаш ва у билан ҳамкорлик қилишни кучайтиришга қарор қилинганини билдирди. Агар, Россия Украинага интервенциясини тўхтатмаса, деди НАТО Бош Котиби, унга қарши янада чуқурроқ ва қаттиқроқ иқти...

  • 20:36Ислом Карим Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэги билан учрашибди

    Давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА Ўзбекистон президенти Ислом Карим кеча Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэги билан учрашганини хабар қилди. Умумий гаплардан иборат қисқа хабарда айтилишича, Режимбошимиз бу учрашув ўзаро манфаатли ҳамкорлик, авваламбор, иқтисодий соҳадаги алоқалар ҳолатини баҳолаш ва уни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият бўлишини қайд этибди, меҳмон эса, самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатд...

  • 19:24Қирғизларнинг биринчи космонавти Солижон Шарипов 50 йиллиги олдидан интервю берибди, ўзбеклар билан иши ҳам йўқ

    “Қирғизистоннинг биринчи космонавти Солижон Шарипов 24 августда 50 йиллигини нишонлайди. Яқинда бу машҳур ватандошимиз, Россия ва Қирғизистон қаҳрамони Бишкекда 24.kg Ахборот Агентлигига эксклюзив интервью берди”, дейилади бу агентликнинг бугунги хабарида. Хабарга интервьюнинг тўла матни илова қилинган. Суҳбат икки қисмдан иборат деса бўлади. Унинг иккинчи қисми асосан космонавтика билан боғлиқ мавзулар бўйича бўлса, биринчиси ижтимоий-сиёсий масалаларга бағишланган. Айнан суҳбатнинг биринчи...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону