Кундалик хабарлар - 12 August 2014
- 22:11Вой-дод, мустақиллик куни: Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, “келгинди”лар ҳайдалмоқда
Истиқлол тантаналари муносабати билан Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига интервью берган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Ўктам Раҳматов бу борада маълумот тарқатган. Бундан ташқари йўл четлари, бозорлар ва жамоат жойларида пойтахтда рўйхатдан ўтмаган шахсларни овлашга шай патруль машиналари турибди. Улар пайдар-пай истиқлол жамолига доғ туширувчи “мардикор”ларни, вилоятлардан келган меҳмонларни келган жойларига қайтармоқдалар. ...
- 21:25Тошкентдаги Чинни бозорига ўт кетди, “Эзгулик” давлатни ёрдамга чақирди
Тошкент вилояти Занги ота туманининг пойтахтга туташ ҳудудида жойлашган Чинни бозорига кеча тунда ўт кетди. Йирик бозорда жойлашган савдо расталарининг қарийб ярми ёниб кул бўлди. Ҳозирда бозорга қасддан ўт қўйилган деган версия кўпроқ ўрганилмоқда. Чунки унинг 20 нафардан зиёд раҳбари бозор қурилишидаги фирибгарлик боис маҳкамага тортилган эди. Тун ярмидан оққанда бошланган ёнғин маҳаллий ўт ўчирувчилар томонидан 1,5 соатда ўчирилган, аммо бунгача бозорнинг ярмидан кўпи култепага айланган. Кўп...
- 20:34“Ҳаракат” хатқутисидан: “Шукрулло домланинг ҳасратлари”
Чорлагаймиз бирликка халқни, Лек, ўзимиз тарқоқ ва қолоқ. Шеърларимиз шул сабаб мужмал Сўзимизга эл солмас қулоқ. Дилда ният эъзгу бўлса гар, Воз кечайлик ғийбат-вабодан. Шундай мардлик, тантилик билан Уялтирган ёвни боболар. Хўш, не кетди Абдулла Ориф Рауф Парфи зўр деса ғоят. Эркин Воҳид бундан суюнса, Шуҳратига етмас талофат. Нима кетди Пиримқул Қодир Одил Ёқуб буюкдир деса. Стальский улуғвор., чунки - Сиғинади унга Цадаса... Нима кетар сал ўзни тийсак, Ҳар хил унвон,...
19:25Совет даврида ҳам ўрисдан ортса ўзбекка эди, ҳозир ҳам шундай
Ўтган кунги хабарларимизда "GM-Uzbekistan" AҚШ-Ўзбекистон қўшмa корхонaсидa ишлaб чиқaрилгaн aвтомобиллaр Ўзбекистонда сотишни кўпайтириш йўлида қадамлар қилинаётганини ёзгандик. Маълум бўлишича, автозаводимизнинг муруввати ортида бошқа нарса бор экан. Яъни, шу йилнинг дастлабки ярим йиллигида Ўзбекистоннинг Россияга автомобиль экспорти 14 фоизга камайибди ва ана шу фоиз ўзбекларни ўз юртида бахтиёр қилаётган экан. Европa бизнес уюшмaсининг aвтомобиль ишлaб чиқaрувчилaр қўмитaси тарқатган ма...
17:42Поплик Мавлонхон Тўраев Ўзбекистонни ногиронлар аравачасида айланиб, миллатни ногиронлар тўдасига айлантиришга хизмат қилмоқчими?
Наманганнинг Поп туманидан шу йилнинг 1 августидан ногиронар аравачасида йўлга чиққан 42 ёшли Мавлонхон Тўраев Ўзбекистон мустақаллигининг 23 йиллигини ногиронлар аравачасида айланиб нишонлашга бел боғлабди. “У ногирон бўлишига қарамай, аравачада Тошкентдан Самарқанд вилоятигача бўлган ҳудудни босиб ўтишни ният қилган” дейди Жиззах шаҳар ҳокимлиги оммавий ахборот воситаларига. Афтидан, марафончимиз ҳозир Жиззахда. «Бу хайрия марафонимизнинг иккинчи босқичи саналади. Дастлаб ‘2010 - Баркамол...
16:14Сенсация: Янги Халифаликнинг Халифаси Абубакир эл-Боғдодий АҚШ Сенатори МакКейин билан учрашганми?
Ироқ ва Сурия суннийларининг “Ироқ Левант Исломий Давлати” номли қуроллаган ташкилоти ўз назорати остидаги ҳудудларни Халифат деб эълон қилгани ва Абубакир эл-Боғдодий Халифа этиб тайинлангани ҳақида июнь ойининг охиридаёқ биз ҳам хабар берган эдик. Шуни айтиш керакки, Интернтдаги энциклопедияларда ҳам, хабарларда ҳам, Абубакир эл-Боғдодийни расми берилмаганди. Шу кунларда баъзи исломий сайтларда АҚШ Сенатори, охирги президент сайловларида Барак Обамага рақиблик қилган Жон МакКейн Сурияда Баш...
- 15:05Жуда ҳам қизиқ: Олмотада қозоқларнинг қўлидан 15 нафар хитойлик қозоқ озод қилинди
Олмота вилоятидаги ғишт заводида Хитой таркибидаги Уйғуристондан келган ва бу заводда қуллардек ишлатилаётган 15 қозоқ озод қилингани давлатнинг расмий Казинформ агентлиги тарафидан хабар қилинди. Ёшлари 20 билан 25 ўртасида бўлган бу қозоқларни шу йилнинг апрель ойидан бери чидаб бўлмас оғир шартлар остида ишлатишаётган экан. Уларга ўша пайтда арзимаган аванс берилибди, холос. Улардан бири заводдан қочиб, полицияга мурожаат қилгач, бошқалар ҳам бу қулликдан қутқарилибди. Улардан бирининг тан...
14:13Қизиқ: Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан Москвага эмас, Сочига келди
Бу ташриф оддий эмас, расмий эканлигини урғулаган рус ахборот воситалари Абдул Фаттоҳ ас-Сисини бугун эрталаб Сочи аэропортида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кутиб олгани, улар ерда фахрий қоровул олдидан ўтганлари, икки мамлакатнинг гимнлари ижро этилганини билдиришди. Шу кунларда Россия президенти Владимир Путин Сочида дам олаётгани туфайли Миср президенти бу ерга келгани тушунарли, аммо расмиятчилик талаблари бундай осонликча бузилаётганини тушуниш қийин. Абдул Фаттоҳ ас-Сисини...
11:51Россияда автоҳалокатда 5 ўзбек ҳалок бўлди, ўзбекнинг аҳволи ва тақдири ҳақида саволлар кўп
Россия Ички ишлар вазирлигининг Яҳудийлар автоном вилояти бўйича бошқармасининг сайтида айтилишича, бу вилоят ҳудудидан ўтадиган “Амур” федерал автойўлида икки автмобилнинг тўқнашиши натижасида 7 киши ҳалок бўлди. Тўқнашган автомобиллардан бирида 7 ўзбекистонлик бор экан, уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган. Иккинчи автобилдаги хабаровскли ота ва қиз ҳам ҳалок бўлибди. Хабарда миллати айтилмасдан ўзбекистонликлар ўлгани айтилса ҳам, ҳеч шубҳа йўқки, улар ўзбеклардир. Ҳар қандай одамнинг ўлими хабар...
01:24Ироқда янги Бош вазир тайинланди, Олланд ва Эрдўғон қандай миллий бирлик ҳукумати ҳақида гапиришди?
Кеча Ироқнинг яқинда парламент тарафидан сайланган янги президенти, курд аслли Фуад Маъсум янги ҳукумат тузишни муддати тамом бўлган жорийдаги Бош вазир шиа Нурий ал-Маликийга эмас, шу пайтгача вице-спикер бўлган бошқа шиа Ҳайдар ал-Абадийга (расмда чапда) топширди. Буни аввалдан билган Нурий ал-Маликий учинчи марта Бош вазирликка даъвогар эканлигини айтиб, давлат тўнтариши қилиб юборишига ҳам оз қолди. Аммо, у бундай қилмади. Ҳайдар ал-Абадий ўта қилтис бир даврда янги ҳукумат тузишга тушди. ...