12 August 2014
17:42 - Поплик Мавлонхон Тўраев Ўзбекистонни ногиронлар аравачасида айланиб, миллатни ногиронлар тўдасига айлантиришга хизмат қилмоқчими?
Наманганнинг Поп туманидан шу йилнинг 1 августидан ногиронар аравачасида йўлга чиққан 42 ёшли Мавлонхон Тўраев Ўзбекистон мустақаллигининг 23 йиллигини ногиронлар аравачасида айланиб нишонлашга бел боғлабди. “У ногирон бўлишига қарамай, аравачада Тошкентдан Самарқанд вилоятигача бўлган ҳудудни босиб ўтишни ният қилган” дейди Жиззах шаҳар ҳокимлиги оммавий ахборот воситаларига. Афтидан, марафончимиз ҳозир Жиззахда.

«Бу хайрия марафонимизнинг иккинчи босқичи саналади. Дастлаб ‘2010 - Баркамол авлод йили’нинг август, сентябрь ойларида биринчи босқични муваффақиятли адо этганмиз», - дебди марафончининг ўзи. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилаётган марафоннинг иккинчи босқичида Мавлонхон Тўраевга ўғли Нодирбек ҳамроҳлик қилмоқда экан.

Демократик мамлакатларда бу тоифадаги кишилар асасон оддий одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиб, миллат ва жамиятга хизмат кўрсатиш ниятида марафонлар уюштиришади. Мавланхон Тўраев ҳам шундай қилмоқчими? Минг афсуски, йўқ.

Маълум бўлишича, марафончимиз “Миллий тикланиш” партиясининг фаоли экан. Агар у ҳақиқатан ҳам миллий тикланишимизга хизмат қилмоқчи бўлсайди, Ўзбекистон кун сайин қашшоқлашиб бораётганига, юрт ташқарисдаги мардорларимизнинг ёрдами билан оёқда турган давлатга айланиб бораётганимизга ҳаммани диққат-эътиборини тортарди, мудраб ётган ўзбекларнинг тинчини бузарди ва ҳақиқатан миллий қаҳрамон бўларди, дейди мухбиримиз. У эса, миллатни ухлаб ётаверишга чақириб, Ислом Карим режимига хизмат қилмоқчи, Ўзбек билан иши ҳам йўқ.

Тўғрисини айтса, тўрт мучаси соғ бўла туриб, қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанида уйидан чиқмаган ўзбеклар турганида, табиий, Мавлон Тўраевдек ногирон бир одамга гина қилмасак ҳам бўларди. У 2010 йилдаги марафони сўнгида мамлакатни шу авҳолга туширган Ислом Каримга минг долларлик тож (расмда) совға қилишга ҳаракат қилганини ҳам кечириш керкмикан деб ўйлаб қоласан киши.

Аммо, биз бугун тўйда ҳам, азада ҳам, миллатни бугуни ва келажаги ҳақида гапиришга маҳкуммиз.