12 August 2014
15:05 - Жуда ҳам қизиқ: Олмотада қозоқларнинг қўлидан 15 нафар хитойлик қозоқ озод қилинди
Олмота вилоятидаги ғишт заводида Хитой таркибидаги Уйғуристондан келган ва бу заводда қуллардек ишлатилаётган 15 қозоқ озод қилингани давлатнинг расмий Казинформ агентлиги тарафидан хабар қилинди.

Ёшлари 20 билан 25 ўртасида бўлган бу қозоқларни шу йилнинг апрель ойидан бери чидаб бўлмас оғир шартлар остида ишлатишаётган экан. Уларга ўша пайтда арзимаган аванс берилибди, холос. Улардан бири заводдан қочиб, полицияга мурожаат қилгач, бошқалар ҳам бу қулликдан қутқарилибди. Улардан бирининг танасида жароҳатлар ҳам бормиш. Тегишли органлар текширув ишлари бошлашган.

Эслатиб ўтиш керакки, Хитой - аҳолиснинг сони катталиги, шунинг учун Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми буюк эканлигига қарамасдан, бу ерда киши бошига ЯИМ бор-йўғи 6,5 минг доллар атрофида. Ўзбекистондан 5 баравар катта, аммо, АҚШдан 8 баравар, ҳатто Қозоғистондан икки баравар кам.

Шундай экан, хабарни жуда қизиқ деган бўлсак ҳам, аслида, Қозоғистонда фақат ўзбеклар эмас, хитойликлар ҳам мардикорлик қилаётганига ҳайрон қолмаслик керак.