Кундалик хабарлар - 03 October 2014
01:37Яхши хабар: ЕИ Ўзбекистон билан савдо ва сармоя кенгашини тузмоқчи
Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штэрк европалик тадбиркорларининг мамлакатга сафари якунлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашаётганида бу ҳақда маълум қилди. Ҳар ҳолда, элчининг гапи шунчаки гапмас, балки расмий характерга эга баëнотдир. ЕИ расмийсига кўра¸ бундай кенгашнинг тузилиши Ўзбекистон билан иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги интеграцияни ривожлантиради. ЕИ вакили Ўзбекистон ҳукуматининг тадбиркорлик фаолияти учун маъмурий буйруқбозлик ҳолатларига қарши ...
00:48Росияликларни нос билан заҳарлаётган юртдошларимиз жавобгарликка тортилади
Ўрсиларнинг бир қанча оммавий ахборот воситалари Россиянинг Киров шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 13 нафар шахсдан 142 килограмм нос мусодара қилингани ҳақидаги хабарларга урғу берди. Шаҳардаги марказий бозорда ўтказилган рейдлар чоғида носфурушлик билан шуғулланган шахслар ушланган ва уларнинг тамаки маҳсулотлари муодара этилган. Маълум бўлишича, кейинги йилларда Россияда тамакидан тайёрладиган ва гигиеник жиҳатдан жуда расво бу маҳсулот тури ҳатто ўрислар орасида ҳам оммалашиб бораётга...
- 23:41Хўжайлида пахта теримига жалб қилинган талаба ўзини осди
“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида пахта теримига сафарбар этилган Тахиатош касб-ҳунар политехника коллежининг 3-курс ўқувчиси, 18 ёшли Мажид Ўтеганов 28 сентябрь куни ўз жонига қасд қилди. Воқеа пахта терими мавсумида ўқувчилар вақтинча яшаб турган маҳалла хонадонларидан бирида содир бўлган. Ўқувчининг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас экан. Аммо Ўзбекистонда деҳқоннинг таъбини тирриқ қиладиган бундан-да совуқ хабарлар бор: мамлак...
22:51Ислом Карим кеча Тошкентда масжид очди, бугун Самарқандда туризмчиларга ваъзхонлик қилди
Кеча Тошкентда янги қурилган “Минор” масжидини (расмда) очган Президент Ислом Карим масжид архитектураси, иншоот дизайни ва мусулмонларг яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган. Аммо масжидда президент келиб-кетганидан бери миршаблардан ўзга ҳеч ким кўрингани йўқ, дейди мухбиримиз. Тошкентнинг Минор даҳасида жойлашган 2400 ўринли мазкур масжидга Раҳматуло қори Сайфутдинов имом-хатиб этиб тайинлаган. 39 яшар бу маддоҳ имом “Мир-Араб” мадрасасини битирган, намоз ва бошқ...
- 22:13“Эзгулик” фаоллари ЕҲҲТнинг Варшавадаги анжуманида иштирок этишди
Техник сабаблар билан кечикиб келган хабарга кўра, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Варшавада ўтаётган йиллик анжуманида “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда жамиятнинг Марказий Бошқаруви аъзоси, “Ҳаракат” агентлиги мухбири Абдураҳмон Ташановлар ҳам иштирок этишган. Ҳуқуқ ҳимоячилари анжуманнинг инсон ҳуқуқларига оид қисмларида қинйоқлар, мамлакатдаги сиёсий ҳуқуқлар, болалар меҳнати сингари долзарб мавзуларда чиқишл...
- 21:24Ўзбекистонда МХХ ходимлари учун махсус ароқ чиқарилди, 25 октябрда миршаблар учун чиқарилади
Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ташкил этилганлигининг 23 йиллиги муносабати билан Тошкент ароқ-вино комбинати "Праздничная" ароғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ўзбекистондаги бошқа турдошларидан сифати ва бежирим дизайни билан ажралиб турадиган мазкур ароқ 0,5 ва 0,75 литр ҳажмдаги шишаларга қадоқланган. Байрамона ароқ шишасига Миллий Хавфсизлик Хизмати тамғасининг сурати туширилган. “Ҳаракат” манбаларига кўра, шу йилнинг 25 октябрида миршабларнинг касб байрами му...
- 14:40Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Юқори Чирчиқ туманида 50 киши ишлайдиган керамик ғишт ишлаб чиқариш корхонаси очилибди
50 кишини бўлса ҳам, иш билан таъминлаш яхши воқеа. Аммо, бу ҳақда ЎзА каби “Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 12 июлда қабул қилинган 2013-2015 йилларда Тошкент вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисидаги қарори асосида Юқори Чирчиқ туманида ҳам янги саноат корхоналари ишга туширилмоқда. Натижада аҳолининг бандлик даражаси, турмуш фаровонлиги янада юксалиб, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда” деб ёзишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки, ҳамма биладиганидек, миллионлаб ...
07:23Абурашид Дўстим иштирокидаги маросимда АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистонда қолиши ҳақида шартномалар имзоланди
Техник сабаблар билан бизнинг сайтимизда бироз кечикиб берилаётган бу хабар ўзбеклар учун жуда муҳимдир. Чунки, 30 сентябрь куни Афғонистоннинг янги Президенти Ашраф Ғани иштирокида АҚШ ва НАТО қўшинларининг 2014 йилдан кейин ҳам бу мамлакатда қолиши ҳақидаги шартномани имзолашда ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери Абдурашид Дўстим ҳам бор этди. Reuters аентлигининг хабарига кўра, аввал Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар ва АҚШнинг Афғонистондаги элч...
01:17Путиндан ва ИШИДдан қўрқмаган Нью-Йорк фондлар бозори Эбола вируси АҚШга келганидан талвасага тушибди
Путин Украина билан уруш бошлаганда ва Яқин Шарқда саҳнага Ироқ Шом Ислом Давлати номли кучли террорист гуруҳ ўртага чиққанда бироз тушиб, кейин тезда ўзини эплаб олган Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси кеча 238 поғанага тушиб кетди. Яъни, аввалги куни 17042 га тенг бўлган Dow Jones индекси кеча фондлар бозори бекилганда 16805 эди. Бу дегани, катта АҚШ компаниялари акцияларининг нархи 1,40 фоизга тушди демакдир. Сабаб нима дейсизми? Сабаб – кеча АҚШда бири...
09:34Масхарабоз Обид Асом масхарабозларнинг “Миллион” гуруҳига қарши эмиш
15 сентябрдаги хабарларимиздан бирида “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси қизиқчиларнинг “Миллион” жамоасининг лицензиясини бекор қилганини билдирган эдик. Энди маълум бўлишича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ҳисобланадиган бошқа масхарабоз Обид Асом “Ўзбекнаво”нинг бу қарорини қўллаб-қувватлабди ва шундай фикр билдирибди: “Уларнинг чиқишларини биринчи марта кўрганда, ҳайрон қолдим, бундай нарсаларни саҳнада қандай гапириш мумкин. Улар ...