Кундалик хабарлар - 08 October 2014
07:42Амир Темурни Голливудда жонлантиришмоқчи
Бобомиз Амир Темур ҳақида Голливуд киноижодкорлари блокбастер суратга олишни режалаштирмоқда. Режалаштирилаётган фильм Россия ва АҚШ сармоядорлари томонидан молиялаштирилади. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, лойиҳа билан таниқли Голливуд продюсери Ральф Уинтер шуғулланишни режалаштирган. Фильмда Амир Темурнинг туғилишидан бошлаб, соҳибқиронга айланиши хронологияси бадиий ифодаларда ўз аксини топади. Фильмнинг етакчи этюдлари Амир Темурнинг рус заминига босқинидир. «...
07:17Қирғизларнинг тарихий фильми “Оскар”га даъвогарлик қилмоқда, ўзбекларникига эса томошабин ҳам йўқ
Олой қирғизларининг маликаси ҳисобланган Қурбонжон додхоҳ ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Қурбонжон додхоҳ» («Kurmanjan Datka») фильми АҚШ киноакадемиясининг «Оскар» мукофотига номинант бўлди. Бу ҳақда Tengrinews.kz интернет нашри хабар қилди. XIX асрда эрининг ўлимидан сўнг Қўқон хонлиги таркибида қабилалари иттифоқига раҳбарлик қилиб, аввал рус босқинчиларига қарши курашган, сўнгра маълум вақт уларнинг хизматини қилган маликанинг ҳаёти фильмда рангли бўёқларда ифода этилади. Фильмни суратга олган...
01:25АҚШ фондлар биржаси ваҳимага эмас, талвасага тушди
Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси АҚШга Эбола вируси етиб келганидан ваҳима тушиб, 1 октябрда 238 поғанага пасайганини ўшанда хабар қилган эдик. Кеча Нью-Йорк фондлар бозори ваҳимага эмас, талвасага тушди. Dow Jones индекси 272 поғанага, яъни 1,60% га тушиб кетди, у энди 16719 га тенг. Биржа экспертларига кўра, бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси – Халқаро Валютв Фонди глобал иқтисодий ўсиш даражасининг прогнозини бу йил учинчи марта туширибди. И...
- 23:11Бухорода жиҳодчиларнинг Москва тармоғи фаолига ҳукм ўқилади
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг судья Бобур Умаров раислигидаги маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 1 ва 2-қисмлари билан айбланаётган шофирконлик Жондулло Шаймановга оид жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Судьянинг таъкидлашича, Шайманов Россиянинг Москва остонаси вилоятидаги жиҳодчилар гуруҳи фаолиятинини вилоятда тарғиб қилиш, уларнинг диний экстремистик ва фундаменталистик материалларини тарқатиш билан шуғулланишда айбланмоқда. Жиноят ишида унинг мазкур жиноятларни с...
22:28Ислом Карим Андижон вилоятига сафар қилди
Кеча президент Ислом Карим Андижон вилоятига сафар қилди ва унинг сафари, интернет нашрлари таъбири билан айтганда, вилоят марказининг шоҳ кўчаларидаги кундалик ҳаётни издан чиқарди: дўкон ва ресторанлар, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва дорихоналар ёпилди. Хавфсизлик чоралари доирасида кўчалар одамлардан, ҳатто мелисалардан ҳам тозаланди. Ислом Карим фермерлар билан учрашибди, вилоят фаоллари билан суҳбатлашибди. Анъанавий узоқ ваъзхонлик пайтида бири боғдан, бири тоғдан келувчи фикрларини ба...
- 21:14Фарғонадаги пахта фронтида яна бир қиз, Сирдарёдагисида эса бир йигит нобуд бўлди
“Озодлик” радиосининг Фарғонадаги манбаларига таяниб хабар беришича, 3 октябрь куни Фарғона Политехника институтининг 2-курс талабаси Шаҳноза Мирзажонова Риштон туманида пахта тераётганда оламдан ўтди. Шаҳноза пахта пайкалида касалланган ва уйига келиб, бир кун ўтгач вафот этган. 23 яшар Шаҳноза Мирзажонова Фарғона Политехника институтининг Қурилиш факултетида Муҳандислик-коммуникациялар қурилиши ва монтажи мутахасислиги бўйича 2-босқичда таҳсил олаётганди, дейилади хабарда. Шунингд...
20:24Ислом Карим хатто хаёл қилолмайилиган воқеа: Нурсултон Назарбой Халқаро Маслаҳат Кенгашида Қозоғистонни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилибди
Қаранг, Нурсултон Назарбой шунақа Кенгаш ҳам тузишга улгурган экан. Унинг аъзолари ичида Австриянинг собиқ Бош вазири Альфред Гузенбауэр, Польшанинг собиқ Президенти Александр Квасьневский ва Италиянинг собиқ Бош вазири, кейинчалик Еврокомиссиянинг ҳам раҳбари бўлган (феълан ЕИнинг Бош вазири) Романо Проди бор. Йиғилишда Қозоғистоннинг ривожланиши йўлидаги асосий масалалар ва актуал халқаро муаммолар муҳокама қилинди, дейилар Казинформ агентлиги тарқатган хабарда. Балки, дейди мухбиримиз,...
- 15:27Юсуф Жума: Россиядаги ўзбекларга
Юсуф Жума Ёт Юртдамиз деманг, сиқилманг зинҳор Россия Россия эмас, Туркистон. Олтин ўрдамизку кўҳна беканор Россия Россия эмас, Туркистон. Ота юртингизга келдингиз ахир, Йиқитилди Турон, этамиз таъмир. Мардикор бўлмайсиз, бўласиз амир Россия Россия эмас, Туркистон. Рус деган жилғанинг бўйидан чиққан, Ўрислар уйимизни юз йиллаб ёққан, Еринг талон бўлган тарихга боқсанг Россия Россия эмас, Туркистон. Балки Ғазнадасиз, балки Ҳиротда Юринг Мирзо Бобур юргандек отда. Дунё Ўғизхондан қолган...
- 00:53“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўзингдан чиққан балога...”
“Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари” Уюшмасининг ўша пайтдаги, қонуний раис ўринбосари, Кенгаш аъзоси - мен Х.Алибоев сизнинг эътиборингизга қуйидагиларни маълум ва равшан қиламанким, 2013 йил 9-сентябр куни бўлиб ўтган Қурултойда ҳужжатларни сохталаштиришиб, (А.Акабеков, С.Худойназарова (С.Эгамова), Н.Анорбоевлар) сўнгра Уюшма раҳбари ўзгарганлигини маълум қилишиб, ТИФ Миллий банк Сирдарё вилоят филиали раҳбариятига соҳта баённомани тақдим этишиб, бир нусхасини эса Сирдарё вилояти Адлия бо...
23:42Норвежский Хельсинкский комитет присудил премию Андрея Сахарова политзаключенным Азербайджана
«Они проявляют большую отвагу и проводят большую работу в своей стране для продвижения достоинства, демократических ценностей и прав человека», - заявил генсек Норвежского Хельсинкского комитета Бьерн Энгесланд. «Эта награда присуждается всем политзаключенным. Печально, что упомянуть их всех невозможно», - говорится в пресс-релизе. В богатом нефть и газом Азербаджане власти заставили замолчать критиков с помощью арестов на основе сфабрикованных обвинений. Норвежский Хельсинкский комитет под...