Кундалик хабарлар - 01 October 2014

  • 08:41АҚШнинг энг бой 400 миллиардери ичида яна Бил Гейтс биринчи

    Машҳур Forbes журнали 2014 йилнинг АҚШлик 400 миллиардери рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга 400-чи бўлиб кирган миллардернинг бойлиги $1,55 млрд. Ўтган йилги рўйхатда 400-чи ўринни олган миллардернинг бойлиги $1.3 млрд бўлган экан. Эх-хе, яна қанча миллиардер бу рўйхатга киролмабди! Аммо, рўйхатнинг бошида яна Билл Гейтс (Bill Gates) турибди. Унинг ҳозирги бойлиги $81 млдрд экан. Қаранг, у 21 йилдан бери АҚШнинг энг катта бойи. Иккинчи ўринда инвесторлик билан шуғулланувчи Berkshire Hath...

  • 07:49Туркия ИШИДга қарши урушга кириш арафасида

    Кеча бу мамлакат Бош вазири Аҳмад Довудўғлининг Ироқ ва Сурияда бўлаётган воқеалар, тўғрироғи, ИШИД хавфининг Туркия остонасига ҳам етиб келаётганини тан олиб, керак бўлса Туркия қўшинларини Ироқ ва Сурияга олиб киримш, айни замонда, ИШИД ва бошқа терорист гуруҳларга қарши курашадиган чет эл қўшинларини 4 октябрдан бошлаб 1 йил муддатга Туркияга киришига рухсат бериш қонуни лойиҳасини Туркия Буюк Миллат Мажлисига жўнатиши – Туркия ИШИДга қарши урушга тўғридан-тўғри кириш арафасида эканлигининг э...

  • 06:104-чи Каспий саммитида денгизни бўлиб олишга келишлипти

    29 сентябрь куни Астрахонда 4-чи Каспий саммити ўтказган Россия, Озорбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон президентлари бир қатор ҳужжатлар имзолашибди. Уларнинг асосийси – Қўшма Декларациядир. Айнан шу ҳужжатда Каспийнинг акваториясини бўлиб олиш принципи бор. Денгизнинг акваторияси 15 миллик миллий зона ва 10 миллик балиғ овлаш зонасидан иборат бўлади. Денгизнинг қолган қисми ҳамманикидир. Россия, Қозоғистон ва Озорбайжон бир-бирлари ўртасида денгизнинг тубини делимитация қилишни тамомлашг...

  • 01:31Яхши хабар: ЕИ Ўзбекистон билан савдо ва сармоя кенгашини тузмоқчи

    Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штэрк европалик тадбиркорларининг мамлакатга сафари якунлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашаётганида бу ҳақда маълум қилди. Ҳар ҳолда, элчининг гапи шунчаки гапмас, балки расмий характерга эга баëнотдир. ЕИ расмийсига кўра¸ бундай кенгашнинг тузилиши Ўзбекистон билан иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги интеграцияни ривожлантиради. ЕИ вакили Ўзбекистон ҳукуматининг тадбиркорлик фаолияти учун маъмурий буйруқбозлик ҳолатларига қарши ...

30 September 2014
  • 18:35Лидеры Казахстана и России уделили особое внимание вопросам взаимодействия в рамках ЕАЭС и ТС

    Глава государства Нурсултан Назарбаев встретился с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным в рамках XI Форума межрегионального сотрудничества Казахстана и России. Об этом сообщает пресс-служба Акорды. В ходе встречи Нурсултан Назарбаев и Владимир Путин обсудили широкий спектр вопросов двустороннего сотрудничества в торгово-экономической, топливно-энергетической и инвестиционной сферах. Особое внимание лидеры Казахстана и России уделили вопросам взаимодействия в рамках международных...

  • 15:20Гонконгда бошланган “соябонлар инқилоби” ҳақиқий инқилобга айланадими?

    19 асрнинг охирларидан Буюкбританиянинг колонияси бўлган Гонког 1997 йилда “Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудуди” мақоми билан Хитойга қайтарилган эди. Гонконг Осиё ва жаҳоннинг молиявий марказларидан биридир. Бу маъмурий ҳудуд 2047 йилгача мудофаа ва ташқи сиёсатдан ташқари ҳамма соҳада мустақил бўлиб қолади. Унинг раҳбари (Маъмуриятнинг бош вазири) ва маҳаллий парламент ролини ўйнайдиган Қонунчилик мажлиси халқ тарафидан анчагина мураккаб усул билан сайланади. 2017 й...

  • 13:34Ўзбекистон ёлғонсифат рақамлар оғусида: Эркаклар аёллардан кўп эмиш

    Мамлактимизда ўзини нодавлат ахборот агентлиги деб атайдиган ва асосан рус тилида иш юритадиган “Туркистон-Пресс” хабар воситаси бор. Уни яратган ва у ерда ишлаётган аҳмоқлар давлат ичида ҳеч нарса нодавлат бўлолмаслигини ҳам тушунишмайди. Аслида, улар ўзларини “ноҳукумат” сифатида кўрсатиб, ҳукуматдан мустақил эканликларини кўрсатишмоқчи бўлгандир. Амалда эса, “Туркистон-Пресс” - мавжуд режимнинг навбатдаги қўғирчоқ хабар воситасидир, холос. Унинг хабарларида...

  • 02:34Коняда ҳалок бўлган гадой чолнинг бойлиги Мавлоно Румий музейига бағишланди

    Кечаги хабарларимиздан бирида Туркиянинг Коня шаҳрида узоқ йиллардан бери уйсиз яшаб, гадойчилик билан кун кечирган 75 ёшли Меҳмет Келеш исмли чол ҳалок бўлгани, полиция унинг иккита банк ҳисобида 1 млн турк лирасидан кўпроқ пули борлигини аниқлагани, ҳозир унинг яқин қариндошлари қидирилаётганини билдиргандик. Туркия матбуотидаги бугунги хабарларга кўра, Меҳмет Келешнинг банклардаги пули 1,5 миллион турк лираси экан, бу 1 млн доллар демакдир. Унинг 85 яшарли Зайнаб исмли опаси ҳам топилибди...

  • 01:19Афғонистонда Ашраф Ғани Аҳмадзий расман президентлик курсисига ўтирди

    Кеча эрталаб Қобулда инаугурация маросими ўтказилди ва ниҳоят пуштун аслли Ашраф Ғани Аҳмадзий Афғонистон президенти бўлди. Маросим ўтар-ўтмас, янги президент ўтган сайловларидаги рақиби - тожик аслли Абдулло Абдуллоҳни Бош вазир лавозимига тайинланди. Ашраф Ғани Аҳмадзий ва Абдулло Абдуллоҳ миллий бирлик ҳокимиятида биргаликда ишлаш, қўполроқ қилиб айтсак, уни бўлиб олиш ҳақидаги шартномани 21 сентябрда имзолаганларини биз ҳам хабар қилган эдик. Жаҳон ахборот агентликлари инаугурация маросими...

29 September 2014
  • 06:08Қозоғистондан киши бошига ЯИМ бўйича 8 марта, киши бошига Ялпи Миллий Даромад бўйича бор-йўғи 6 марта орқадамиз

    Жаҳон Банки ўз сайтида дунё давлатларида 2009 йилдан бери киши бошига Ялпи Миллий Даромаднинг (ЯМД) йиллик даражасини долларда кўрсатувчи жадвални эълон қилди. Давлатлар 4 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ: паст даромадлилар – киши бошига ЯМД $1035 дан кам; иккинчи – ўрта-паст даромадлилар - $1036 - $4085; учинчи – ўрта-юқори даромадлилар $4086-$12615; тўртинчи – юқори даромадлилар - $12616 дан баланд. 2013 йида киши бошига ЯМД ҳажми баъзи давлатлар учун қуйидагича. Юқори...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону