Кундалик хабарлар - 19 January 2015
09:15Ўзбекистон тергов изоляторларига инквизация даври қайтдими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №1, 12.01.2015)
Маълумки, ўрта асрларда католик черковларида урф бўлган сўроқ ва тергов усуллари тарихга икивизаторлар даври сифатида муҳрланган. Аммо шу кунларда айрим тергов изоляторларимиз, жиноят қидирув бўлимларида содир бўлаётган воқеалар кишини бизнинг давримизга ҳам ана шу усуллар қайтмадимикан, деган хавотирга солади. Мутлақо етарли далил ва ҳужжатларга эга, тиббий хулосалар жаму жам бўлган Тошкент вилояти Чиноз тумани Янгиобод кўчаси 45-уйда яшовчи, 1958 йилда туғилган Мустафоқулов Абдужамол Абдураимо...
07:43ББC: Крымскотатарский народ просит ООН, Турцию и Украину не допустить его уничтожения
Комитет по защите прав крымскотатарского народа просит ООН, Турцию и Украину обратить внимание на нарушения прав коренного народа в аннексированном Россией Крыму. Как передает BBC Украина, комитет принял эти обращения на конференции, состоявшейся в Симферополе в субботу, несмотря на попытки активистов ее сорвать. Делегаты конференции приняли обращение к Генеральному секретарю ООН Пан Ги Муну с призывом "не допустить уничтожения" народа. В заявлении говорится, в частности, о случаях похище...
10:16Бразилия ўз фуқаросига ўлим ҳукми берган Индонезиядан элчисини чақириб олди, қирғиз фашистлари 300 ўзбекни ўлдирганда Ўзбекистон режими қисиб ўтирганди
Индозенияда суднинг ҳукми билан ўлим жазоси берилган Бразилия фуқароси қатл этилгандан кейин, Бразилия у мамлакатдаги элчисини чақириб олди, дейилади The Daily Mail тарқатган хабарда. Қаранг, гап суднинг ҳукми билан ўлим жазоси берилган жиноятчи ҳақида кетмоқда. 2010 йилнинг 10-13 июнь кунлари бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбек аёл-қизларини подалашиб зўрладилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар. Тожик аслли Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон режими...
22:48Ислом Каримнинг навбатдаги нутқига кўра, Ўзбекистоннинг келажаги, ҳозиргиси каби, ғариб бўлади
16 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида умумий гаплардан иборат хабарлар тарқатилган эди. Бугун ЎзА Ислом Каримнинг ўша мажлисдаги нутқини эълон қилди. Узундан узоқ нутқ мамлакат иқтисодининг ҳеч билмаётган, ҳеч ким амалда кўрмаётган улкан ютуқларини санаб ўтишга бағишланган. Ҳар доимгидек, Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми айтил...
22:29Президентлик сайловида иштирок этадиган номзодлар аниқлаб бўлинди, бўлжак Президент аллақачон аниқ эди
Маълумки, Ўзбекистонда президент номзодларини рўйхатдан ўтган партияларгина кўрсатоладилар. Ислом Карим ўзига қарши “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг номзоди кўрсатилса, ҳар қандай шароитда унга ютқазишини тушунгани сабабди, 24 йилдан бери “Бирлик”ни партия сифатида рўйхатга олдирмайди. Аввалги қўғирчоқ “Эрк” партиясининг, ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партияларнинг номзодлари ҳам қўғирчоқлар бўлгани сабабли, Ислом Карим ҳамма сайловларни ютиб келган, бу галгисини ҳам ютади. Шундай бўлиши 1989 йи...
18:14Муҳаммад пайғамбарнинг ҳажвиявий расмларига эътиборни ақлсиз мусулмонларнинг ўзи тортмоқда, Ислом ислоҳотларга муҳтож
Тахмин 60 минг тираж билан чиқадиган французларнинг ҳафталик ҳажвия газетаси Charlie Hebdo Муҳаммад пайғамбарнинг ҳажвиявий расмларини йиллардан бери чиқариб келар экан. Бу каби нашрларнинг Европада яна бир нечтаси бор. Улар мусулмонларнинг пайғамбарини ҳажвия қилганларидан кейин уларнинг тиражи ортгани, улар одамлар ўртасида яна ҳам популяр бўлиб кетгани йўқ. Ҳеч шубҳа йўқки, охир-оқибатда бу нашрлар ҳамманинг жонига тегадиган расмларни чиқаришни тўхтатардилар. Бу нашрларга ҳамманинг диққат-эт...
08:15Руслар ўз келажагини ўйламоқда, ўзбеклар ош ейишни
Россия Президенти Владимир Путин 21 асрда ўрта асрларнинг босқинчлик сиёсатини қурол қилиб олиб, аслида, ҳозирги Россия Федерациясини ўлимга олиб кетмоқда. КГБчидан бошқа нарса ҳам кутиш мумкин эмас. Балки, у - тўнка КГБчи эмас, жаҳон глабаллашув жараёнларининг ва ер юзи аҳолисининг 2 фоизини ташкил қилувчи халқ ер юзининг тахминан 10 фоизини эгаллаб олишидек қарама-қаршиликни ечишга маҳкумликнинг қурбонидир? Балки, шундайдир. Бу саволга жавоб қидириш россияликларнинг иши. Ва улар бу ишни қилмо...
07:32Нью-Йорк фондлар бозорида барқарорлик йўқдек кўринади, Ўзбекистоннинг эса келажаги йўқ
АҚШ иқтисоди сўнгги йиллардаги молиявий-иқтисодий кризисдан чиққан бўлса ҳам, Нью-Йорк қимматли қоғозлар бозорида барқарорлик йўқдек кўринади. Бу бозорнинг асосий индекси – АҚШнинг энг катта 30 та комапанияси акцияларининг ўртача нархини кўрсатувчи Dow Jones индекси сўнгги ой ичида 2 марта кескин тушиб кетгани, аммо кейин тезда ўзини тиклаб олганини хабарларимизда ёритиб борган эдик. Бу ҳафта кескин бўлмаса ҳам, барибир тушиш бўлди. Сешанба ва чоршанба кунларидаги тушишни кескин ҳам дейиш мум...
21:26Ўзбеклар қочмоқда, қозоқлар келмоқда: Қозоғистон мустақил бўлганидан бери қарийб 1 миллион қозоқ ўз юртига қайтди
Афсуски, Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери қарийб 4 миллон ўзбек ўз юртидан кетди. Аммо 1991 йилдан 2015 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда 952,8 минг қозоқ ўз ота юртига қайтиб келди. Қозоғистонда бу тоифа алоҳида ном билан “оралманлар” деб аталади, дейди бу ҳақда ёзган веб нашрлар. Ҳозирда мамлакат аҳолисининг 5,5 фоизини ташкил қиладиган ушбу 1 миллионга яқин оралманлар 259,159 оиладан иборат экан. Эътиборлиси, бу аҳолининг асосий қисми Қозоғистон даштларига Ўзбекистондан қайтиб борган...
20:40Истанбулдаги жомеда Францияда ўлдирилган террористлар учун сиртдан намоз қилинди
Бугун Истанбулдаги энг машҳур жомелардан бири бўлмиш Фотиҳ жомесида жума намозидан кейин жоме ҳовлисига чиққан каттагина бир гуруҳ Францияда ўлдирилган террористлар – ака-ука Шериф ва Саид Коуашилар учун сиртдан жаноза намози қилди. Уларнинг қўлларида Бин Ладин ва Шериф ва Саид Коуашилар расмлари, “Ҳаммамиз Саид ва Шариф Коуашимиз” деб ёзилган плакатлар бор эди. Жаноза намозидан кейин улар қўлларидаги расм ва плакатлар билан ташқарига чиқиб, шаҳар кўчалари бўйлаб юриш қилмоқчи бўлишди, аммо п...