Кундалик хабарлар - 21 January 2015
01:19ИШИД террорчилари 13 нафар ўсмирни футбол матчини томоша қилгани учун қатл этди
Бир қатор оммавий ахборот воситаларига кўра, “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) террорчи ташкилотининг жангарилари 13 нафар ўсмирни футбол бўйича “Осиё Кубоги-2015” доирасидаги Ироқ – Иордания (1:0) учрашувини томоша қилгани учун қатл этди. Бу қатл ярим йилдан бери ИШИД назорати остида бўлган Ироқнинг Мосул шаҳрида амалга оширилган. Жангарилар томонидан вақтинчалик “давлат” мақомида турган ИШИДнинг маънавий раҳбарлари футбол учрашувини томоша қилишни ди...
- 21:17Ўзбекистон чегарачилари қирғизларни мамлакатга бостириб киришда айблади
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси расмийлари шу йилнинг 18 январь куни уч нафар ўзбекистонлик Қирғизистон чегарасини бузиб ўтгани ҳақидаги уйдирмаларни рад қилди. Ҳолбуки, “чегарани ўзбекистонликлар эмас, айнан Қирғизистон ҳарбий хизматчилари бузиб ўтишган, тўғрироғи, бостириб киришган. Улар Ўзбекистоннинг Варзиқ қишлоғида уч ўзбекистонликка қарата ўт очиб, уларнинг ов милтиғини олиб қўйиб, Қирғизистонга қайтиб кетишган. “Ўша куннинг ўзида воқеа жой...
- 18:34Ислом Карим 16 нафар сенаторни тайинлади
Бугун, 20 январдаги фармони билан президент Ислом Карим конституциявий ваколатига асосан Олий Мажлис Сенатининг 16 нафар аъзосини тайинлади. Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар бўлиб, уларнинг таркиби аввалги чақириқдагидан деярли ўзгармаган. Бошқа 84 нафар сенатор эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ...
17:21Жаҳон Банки: рублниннг қадрсизланиши Ўзбекистонга жиддий зарба бўлади
Жаҳон Банки хавотирига кўра, Россия рубли қадрининг тушиши иқтисоди мигрантларнинг пул жўнатишига боғлиқ бўлган тўққиз мамлакат, хусусан, Ўзбекистон иқтисодига жиддий хавф солади. Поссовет мамлакатлари орасида 9 давлат 2015 йилда умумий миқдорда 10 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ тушумдан қуруқ қолади. Давлат Бюджети Россия ва бошқа мамлакатдаги мигрантлардан келадиган пул билан оёқда турган Ўзбекистон қандай зарар кўришини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ . Рублнинг қадрсизланиши Марказий Осиё ...
14:08Ислом Карим лавозимларни замонавийлаштирмоқчи, ўзи қачон завонавийлашади?
Бугун маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ҳукумат мажлисида корхоналарда янгича, замонавий лавозимларни жорий этиш ташаббуси билан чиққани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, Ислом Каримнинг фикрича, совет давридан қолиб кетган жорийдаги лавозимлар тизими халқаро меъёрларга мос келмаслиги корхоналарнининг оёғидан тортмоқда. “Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган лавозимлар – тижорий директор, молиявий директор, лойиҳа менежери, мижозла...
10:16Сенатнинг илк мажлиси 22 январга чақирилди
Кеча ўтказилган Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғинини 22 январь, пайшанба куни чақириш ҳақида қарор қабул қилинди. 13-14 январь кунлари Олий Мажлис Сенатига сайловлар орқали ўтган 84 нафар ва бугун-эрта Президент томонидан тайинланадиган 16 нафар сенатор иштирокидаги илк йиғинда регламентга кўра, қўмиталарга тартиб берилади. Раис ва қўмита рҳбарлари сайланади.
09:47Самарқандда ногиронликни белгилаш комиссияси раиси 5 йилга қамалди
“Ҳуқуқ” газетасига кўра, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббий меҳнат экспертизаси раиси Толибжон Жўраев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан судланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишига кўра, Жўраев оғир касалликдан кейин биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган фуқаронинг яқинларидан ногиронлик муддатини узайтириш эвазига 800 минг сўм пора талаб қилган. Туман МХХ ва Самарқанд вилояти прокуратураси қошидаги Департамент тезкор вакиллари уюштирган операция п...
- 21:45Бозорга яна ўт кетди
Пойтахтдаги йирик “Бек-Барака” бозорига ўт кетди. Маълум бўлишича, ёнғин бозор яқинидаги пластмасса буюмлар ишлаб чиқарувчи цехда кеча, 18 январда содир бўлган. У бозорнинг асосий қисмига ўтмасдан ўчирилган. Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси навбатчилик қисми ёнғинннинг 12:58 да бошлангани қайд этилган. Воқеа шоҳидларига кўра, ёнғинни ўчириш ишида жами 10 та ўт ўчириш машинаси иштирок этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр симдаги қисқа туташувдан келиб чиққан. Ёнғин н...
- 20:28Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Темур Алимов вафот этди
Бугун тонгда Ўзбекистон Президентининг кадрлар сиёсати бўйича собиқ Давлат маслаҳатчиси Темур Алимов 78 ёшида вафот этди. Тошкентнинг Шукур Бурхонов маҳалласида яшаб келган Темур Алимовнинг жанозаси Новза масжидида пешинда ўқилди. Бу одам “Тошкент клани”нинг намоёндаси ва ташкилотчиларидан бири эди. У ўз фаолияти даврида “кулранг кардинал” лақабини олган бу одам мамлакатнинг Тошкентдан четда чиққан кадрларини синдирган, кўпларини қаматгани билан маълум. Совет замонида Ўзбекистоннинг бирин...
- 19:44Ўзбекистоннинг олтин заҳираси ўтган йили 1,6 миллиард долларга ўсибди
Президент Ислом Каримга кўра, мамлакатнинг олтин заҳираси 2014 йилда 1,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ўсди. Аммо олтин заҳираси аввал қанча эди, 1,6 миллиард қўшилганидан бери қанча бўлганини президент гапирмади. Унинг сўзларига қараганда ҳатто олтин нархи сув текин бўлган 2013 йилда ҳам Ўзбекистонда ўсиш кузатилган. Бироқ, дейди мухбиримиз, иқтисоди аллақачон таназзулга юз тутган, халқаро доираларда имижини йўқотган Ўзбекистоннинг олтин заҳираси бор-йўғи 1,6 миллиард АҚШ долларига ўсиши айти...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Улмасов Бахтиёр
Добавить сведенияЧитать дальше...
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведенияЧитать дальше...