Кундалик хабарлар - 02 February 2015
21:49Сурхондарёда жиҳодчи экстремистлар устидан суд бошланди, аммо бундай йўллар билан ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судида “Жиҳодчилар” диний-радикал оқими фаоллари Аҳлиддин Каттаев ҳамда Сирожиддин Давлатов устидан маҳкма жараёнлари бошланди. Бу шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш ҳамда диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этишда айбланмоқда. Тергов материалларига кўра, бу шахслар мамл...
- 20:03Ўзбек темрйўлчилари яна бир йилдан сўнг Қамчиқ довонини ёриб ўтишмоқчи, аммо бу етарсиз
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати раҳбари Шерзод Исматуллаевга кўра, президент Ислом Карим ташаббуси билан бошланган “Ангрен-Поп” темир йўл линияси қурилиши лойиҳаси 2016 йил апрелида якунига етади. Қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган “Ангрен-Поп” темир йўли қурилиш лойиҳаси жадаллик билан амалга оширилмоқда, ҳозиргача маблағнинг қарийб ярми ўзлаштирилган. Президент Ислорм Каримга кўра, мамлакат ичидан ўтувчи бу темир йўл қўшни Тожикистон ва бошқа...
19:29“Қора бозор”да доллар 4000 сўмлик довондан ошди
Мухбирларимиз Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ долларининг ошиб бораётган янги қийматларини ҳатто ёзиб боришга улгурмаяпти. Бугунги савдоларда саррофлар АҚШ доллари курсининг 4000 сўмли довондан ошиб, расмий курс билан деярли икки барафар фарқни таъкидлашди. Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 5 сўм 97 тийинга қимматлаб, Марказий банк томонидан 1 АҚШ долларини 2442 сўм 13 тийинга баҳоланганига қарамай ҳукумат валюталарнинг эркин бозорини жиловлай олмаяпти. Саррофлар АҚШ валютасининг тақч...
- 18:47Бухорода табиий газдан қарздорлик чорак триллиондан ошди, электрдан 27,7 миллардга етди
Шу йилнинг 29 январида халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши, жамоатчилик ва вилоят фаолларининг 2014 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йил ва кейинги йилларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала - коммунал тўловлар бўйича дебитор қарздорлик масаласи бўлиб, вилоятида жорий йил 1 январ ҳолатига электр энергияси бўйича истеъмолчиларнинг қарзи 27,7 миллиард сўмга етгани таъкидла...
18:09Масхарабозлик: Россия, Ҳиндистон ва Хитой жаҳон молий системасини дарҳол реформа қилишга чақирибди
Бугун Пекинда учрашган Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров, Ван И ва Сушма Сварадж тарафидан имзоланган коммюникеда жаҳонда бўлаётган асосий жараёнлар тилга олинган, Эроннинг ядровий дастури, Суриядаги уруш ҳам четда қолмаган. Бу ҳақда русларнинг “Нововсти” агентлиги хабар беради. Ҳамма муаммолар бўйича умумий шкалдаги чақириқлар бор. Масалан, Украинадаги кризис ва Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари тўғридан тўғри тилга олинмаса ҳам, халқаро ҳамжамиятда бир тарафл...
15:13TeliaSonera ўтган йили Ўзбекистонда қарийб ярим миллиард доллар соф фойда кўрди
“TeliaSoneria”нинг мамлакатимиздаги шўъбаси - Ucell мобил оператори ўтган йили 436,159 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўрди. Ислом Каримнинг “Фуҳуша” лақаби билан танилган қизи Гулнора Каримга 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора бериб, мамлакатимизга кирган Швецияга қарашли мазкур компаниянинг фойдаси аввалги йилгига солиштирилганда 15,9 фоизга кўп демакддир. Ширкат мижозлари сони эса 8,57 миллион абонентга етган. Швецияда эса бу ширкат устидан ҳали ҳам тергов да...
- 00:14АҚШда террорчи ўзбеклар бор эди, ҳозир одамфурушларга эътибор кучаймоқда
АҚШ Иммиграция ва божхона идорасининг расмий сайти Ўзбекистон фуқаролари Санжар Агзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуровларга нисбатан одам савдоси жинояти бўйича қидирув эълон қилинганини маълум қилди. Хабарга кўра, 2015 йилда идоранинг Канзас-сити бўлими Giant Labor Solutions (GLS) ширкатига қарши мажбурий меҳнат факти юзасидан иш қўзғатиб, суриштирув ҳаракатларини бошлайди. Тергов ҳаракатларига Федерал Тергов Бюроси, Меҳнат вазирлиги, Ички даромад хизмати, Канзас даромад департаменти ва АҚШ...
- 19:32Тошкент вилоятининг икки туманида миршаббоши ўзгарди
“Постда” газетасининг кечаги сонида Тошкент вилоятининг Паркент ва Ўрта Чирчиқ туманлари Ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар берилди. ИИВ нашрининг маълумотига кўра, подполковник Акмал Сатторович Жалилов Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Подполковник Улуғбек Тўрабекович Жўраев эса Ўрта Чирчиқ туманига миршаббоши бўлган. Газета хабарида собиқ миршабошиларнинг тақдири борасида сўз йўқ, афтидан улар ҳам истеъфодан сўнг анъана...
12:38Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Украинада тинчлик бўлмайди, уруш давом этади
Балки, дунёда нималар бўлаётганини билан қизиққан ўзбеклар “Ҳаракат” Агентлиги ўтган йилнинг ёз ойларида Гонконгда бўлган сал кам инқилобий намойишларга ортиқача эътибор бермагани, кейин бутунлай эътибор бермаганини сезишгандир.Ўша намойишлар секин-аста йўқ бўлди. Биз буни ҳаммадан олдин тушундик, чунки, у ерда Хитой режимига хавф соладиган куч йўқлигини аввалдан пайқадик. Украинадаги воқеаларга эътиборимиз ўта кучли бўлгани ҳам сир эмас. Аммо, “Норманидия тўртлиги” деб аталган Франция, Герма...
- 11:37Кечагина ўткан кунларимиз: Лубянка Ислом Каримни мазохистик руҳда танқид қилишга буйруқ берди ("Ҳаракат" сайтида - harakat.net - 2013 йил 3 февралда эълон қилинган хабар)
Россияда Кремлдан нисбатан мустақиллиги билан танилган Lenta.ru сайти ва Кремлнинг қўғрчоқларидан бири бўлмиш “Москавский Комсомолец” газетаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг 75 йиллигига бағишланган мақолалар эълон қилди. Энг қизиғи, иккала мақола ҳам ўта танқидий, аммо мазохизм руҳида ёзилган. Йиғи-сиғидан бошқа нарса йўқ. Шу пайтгача Россия ахборот воситаларида Ислом Карим тўғридан-тўғри ҳеч танқид қилинмасди, кўроқ, унинг сиёсий майдонда усталик билан иш олиб борётгани, Ғарб ва Россия ...