Кундалик хабарлар - 04 February 2015
10:18Фатхулла Гулен АҚШнинг энг таниқли New York Times газетасида Эрдўғон ва унинг партиясини танқид қилди
Ҳозир ўзини “Хизмат” ҳаракати деб айтаётган фатхулла-гуленчиларнинг лидери Фатхулла Гуленнинг New York Times газетасида эълон қилинган “Туркиянинг Эрдўғонча демократияси” номли мақоласини сансация деса ҳам бўлади. Туркияда исломчилар оқими ичида бўлиниш юз бериб, аввал Бош вазир, ҳозир Президент бўлган Ражаб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси билан фатхулла-гуленчилар ўртасида совуқ уруш бошланганига 1 йилдан ошган бўлса ҳам, Фатхулла Гулен бунчалик очиқча Эрдўғонни танқид қилмаган эди. Бу...
09:28Россия Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни бу йил кескин камайтирмоқчи
Русларнинг “Новости” Агентлиги бу йил “Газпром” Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни ўтган йилга нисбатан 10 млрд кубометрга камайтиришини билдирди. Туркманистондан 2014 йилда 10 млрд кубметр газ олинган экан, 2015 да бу рақам 4 млрд бўлади. Ўзбекистондан эса, 2014 йилда 4 млрд кубметр газ сотиб олинган экан, энди 1 млрд сотиб олинади. Маълумки, Туркманистон газ заҳиралари бўйича дунёда 4-чи ўринда туради. Руслар бу мамлакатдан бироз камроқ газ сотиб олиши туркманлар учун катта аҳам...
08:53Катта театрга кичик раҳбар тайинланди
Kultura.uz интернет нашрининг маълум қилишича, бугун Тошкент мусиқали комедия (оперетта) театрига раҳбарлик қилиб келган санъатшунос Маҳмуд Муродов Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри директори этиб тайинланди. Катта театрнинг аввалги раҳбари Бахтиёр Ёқубов Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори курсисига ўтказилганди.
- 08:09Москвадаги тергов изоляторида ҳамюртимиз ўз жонига қасд қилди
Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Москвa шaҳридaги “Мaтросскaя тишинa” тергов изоляторидa бир неча ойдан бери ушлаб турилган Ўзбекистон фуқaроси ўзини осиб ўлдирди. Полиция 33 ёшли Ўзбекистон фуқaроси тергов изоляторининг ювиниш хонaсидa қувургa боғлaнгaн чойшaбгa осилгaн ҳолдa топилгaни маълум қилди. 2 феврaль куни рўй бергaн ҳодисанинг сабабалри aниқ эмaс. Хабарда марҳумнинг исми-шарифи келтирилмаган. Ҳамюртимиз 2014 йилнинг октябрида тaлончиликдa aйблaниб, ҳибсгa олингaнди.
- 21:07Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев вафот этди
3 февраль, сешанба куни тонгида Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев 64 ёшида Тошкентда вафот этди. Унинг жасади она юрти Қашқадарёга олиб кетилгани айтилмоқда. Нуриддин Зайниев сўнгги икки йил давомида оғир юрак хасталигидан азият чекиб келаётганди. У яқинда Германия килиникаларидан бирида даволаниб қайтган, аммо фойдаси бўлмаган. Нуриддин Зайниев 2002-2011 йиллар давомида Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилган. Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати аъзоси эди. Унгача Муборак газ мажм...
- 20:24ХОРАЗМДА 11 НАФАР ШАХС ЖИҲОДЧИЛИКДА АЙБЛАНМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №3, 02.02.2015)
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судида “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланаётган 11 нафар шахс устидан маҳкама жараёнлари давом этмоқда. 2014 йилнинг 17 октябрида мазкур фуқароларга нисбатан МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Хоразм вилояти ИИБ томонидан олиб борилган жиноят иши доирасида вилоятнинг турли туманларида истиқомат қилган ва Россия Федерацияси ҳудудида миграцияда бўлган шахслар терговга тортилган. Яна 30 дан ортиқ меҳнат мигрантларига нисбатан суриштирув жараё...
19:41Фуҳушанинг холаваччаси Акбарали Абдуллаев 8 миллион доллар ўзлаштирибди
Президент Ислом Каримнинг ўртанча қайнисинглиси Тамара Юсупованинг ўғли Акбарали Абдуллаев нақд кўринишда 800 миллион АҚШ долларидан ошиқ маблағни ғайриқонуний ўзлаштиришда айбланган. Фарғонадаги "Кварц", "Фарғонаёғмой", Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, "Қизилқумцемент" ва "Фарғона нефть базаси" сингари ширкатлар тафтиш қилинганида бу факт аниқланибди. Ўтган йилнинг 20 октябрида Тошкент шаҳар прокурори томонидан тасдиқланган 89-бетлик айблов хулосасида А.Абдуллаев бошлиқ жиноий гуруҳнинг Фарғо...
- 19:16ИШИД жангарилари баҳорда Ўзбекистонга ҳужум қилмоқчи эмиш
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати зобити, таҳлилчи Алишер Ҳамдамовнинг оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, Исломий Шом ва Ироқ Давлати жангарилари шу йилнинг баҳорида мамлакатимизга ҳужум уюштиришни режалаштирган. Аммо бунинг олдини олиш юзасидан Ўзбекистон ҳукумати тмонидан керакли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, МХХнинг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан сарҳадларни қўриқлаш бўйича ишлар кучайтирилмоқда. “Бизда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва бошқа экстремистик г...
18:30Хамир учидан патир: Калининград Германияга, Курил ороллари Японияга қайтадими?
Бу саволни жиддий шаклда “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат, балки, замонавий тарихда биринчи марта, Россия-Гуржистон уруши натижаларига бағишланган мақоласида кўтарганди. У Россия-Гуржистон уруши пайтида четда туришга ҳаракат қилган Германия ва Япония хато қилаётгани, агар улар Кёнигсберг (ҳозирги номи Калининград) ва Курил оролларидан ҳали ҳам умидлари бўлса, бу урушда яна ҳам яқинроқ Гуржистон тарафида бўлишлари кераклигини асослаб берган эди. Ҳозир Россия-Украина уруши пайтида Германия ва Яп...
15:35Россияда ароқнинг нархи туширилди, мақсад – русларнинг кайфини ошириш, иқтисодий аҳволнинг ёмонлигига кўз юмдириш. Ўзбекларни нима қиламиз?
Бу мамлакатнинг ахборот воситалари 1 февралдан бир шиша ароқ 186 сўмдан сотилаётганини билдиришди. Унгача 220 сўм эди. 2014 йилнинг ўрталаридан бери Ғарбнинг санкциялари туфайли рублнинг қиймати тушмоқда, ҳамма нарсанинг нархи ошмоқда. Табиий, ароқнинг нархи ҳам. Нарх ошгани туфайли, 2014 йилда Россияда ароқ сотиш 8 фоизга камайибди. Яъни, ароқ ичиш камайган. Тўғри, камайганда ҳам, руслар, масалан америкаликларга нисбатан 8 баравар кўп ароқ ичишар экан. Ҳозир ароқ нархи туширилишининг биттаги...