Кундалик хабарлар - 06 February 2015
21:50Ҳақиқий сенсация: Омбудсманга 12 мингга яқин, “Эзгулик”ка 10 мингдан ортиқ шикоят тушибди, Омбудсман эзгуликчилардан бўлиши керак
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган мажлиси ўтказилибди. “Халқ сўзи” газетаси хабарига кўра, йиғилишда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш Омбудсман фаолиятида асосий ўрин тутиши қайд этилган. Чунончи, ўтган йили Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га фуқаролардан 12 мингга яқин мурожаат келиб тушд...
21:23ЕИИ хавф остида: Қозоғистон ҳукумати Россия маҳсулотларига чеклов киритмоқчими?
Бугунги “Коммерсантъ” газетаси Қозоғистон Россия рублининг қадрсизланиб кетиши оқибатида арзонлашиб кетиб, мамлакат ички бозорига хавф солаётган бир қатор Россия маҳсулотларига чеклов киритиши ҳақида ёзди. Қозоқ ҳукумати бу хилдаги маҳсулотларни мамлакат ҳудудига олиб кирилишини таъқиқламоқчи. Хусусан, расмий Остона нефть маҳсулотлари, автомобиллар ва аккумуляторлар, қурилиш арматураси, гўшт маҳсулотлари, товуқ тухуми, макарон, қандолатчилик маҳсулотлари, ун ва шарбатларга нисбатан чеклов кир...
20:23Президентлик сайловида икки номзод қатнашади – Ислом Карим ва Наримон Умар
Мухбирларимизнинг шу йил 29 мартдаги президентлик сайловларида иштирок этиши кўзланган 4 та сиёсий партия вакиллари билан ўтказган мулоқотларидан сўнг уларнинг иккитасигина сайловда иштирок этиши маълум бўлди. Хусусан, сайловда Либерал демокартик пратиянинг бугун кўрсатилган номзоди Ислом Карим ҳамда кейинги ҳафтанинг чоршанба куни Тошкентда қурултойи ўтадиган “Адолат” социал партиясининг номзоди Наримон Умар қатнашади. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг номзоди Акмал Саид ва Халқ дем...
19:55Оддий сенсация: Туркия Ташқи ишлар вазири Мюнхен Хавфсизлик Конференциясини намойишкорона тарк этди
Туркия давлатининг расмий Анадўли Агентлиги бугун Берлинда Туркиянинг Ғарбий Европа мамлакатларидаги элчилари билан учрашув ўтказган Ташқи ишлар вазири Мовлуд Човушўғлига асосланиб шу хабарни тарқатди. Мюнхенда Хавфсизлик Конференцияси бўлиши ва у ерда Яқин Шарқ масаласи ҳам муҳокама қилиниши аввалдан маълум бўлган. Яқин Шарқ масаласи муҳокама қилинадиган мажлисга Туркия Бош вазири Аҳмед Довудўғли ва Ташқи ишлар вазири Мовлуд Човушўғли ҳам таклиф қилинган. Аммо, Бош вазир бандлиги туфайли, мажли...
19:18Тошкентда либералларнинг қурултойи ўтди, Ислом Карим президентликка номзод бўлди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 8- съездида делегатлар Ўзбекистон Президенти сайловларида иштирок этадиган номзодни таслиқлаш масаласини кўриб чиқишибди. Хабар беришларича, съезд делегатлари амалдаги президент - Ислом Каримни Ўзбекистон Президенти сайловларида ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод сифатида тасдиқлаган. Съездда номзод Ислом Каримнинг ўзи ҳам иштирок этиб, сўзга чиққан. Энди ЎзЛиДеП 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этадига...
16:10Россиянинг халқаро заҳиралари камайишни давом эттирмоқда
Аввал “олтин-валюта заҳиралари” деб аталадиган “халқаро заҳиралар” ҳар қандай мамлакат молиявий-иқтисодий аҳволининг муҳим кўрсатгичларидан биридир. Россиянинг халқаро заҳиралари Ғарб тарафидан киритилган санкциялар туфайли бошланган кризисдан олдин $500 миллиарддан юқори эди. Шу йилнинг 1 январигача Россия чўкаётган иқтисодини қутқариш мақсадидар халқаро заҳиралардан тўхтовсиз пул ишлатди ва Россия Банкининнг билдиришича, заҳиралар $385,46 миллиардга тушди. Тушиш январь ойида ҳам давом этиб...
- 00:44Иордания ИШИДдан ростакам қасд олишни бошлади
ИШИД тарафидан тириклайин ёқилган ҳарбий учувчиси Муат ал-Касабех учун қасд олиш мақсадида Иордания ўз қўлида бўлган Сожида ар-Рижауи ва Зиёд ал-Карбули исмли икки террористни кеча ўлдирганди. “Ҳаракат” бундай қасд олишни ноўрин деб баҳолагани ҳам маълум. Иордания ростакам қасд олишга ҳам бошлабди. Кеча бу мамлакатнинг ҳарбий учоқлари ИШИДнинг позицияларини бомбардимон қилиб, 55 террористни йўқ қилишибди. Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Иордания қироли Абдуллоҳ ҳалок б...
22:43Украина ва Франци президентлари ва Германия канцлери Киевда муҳим учрашув ўтказдилар
Петр Порошенко билан кўришиш учун Киевга Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Маркелнинг келишини ўзи муҳим воқеадар. Аввал бу уч лидер алоҳида, кейин кентгайтирилган форматда йиғилиш ўтказдилар, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Учрашувнинг тафилотлари хабарларда тилга олинмайди. Аммо, Франсуа Олланд ва Ангела Маркел Украинадаги кризисдан чиқишнинг янги тинчлик дастури олиб келишгани урғуланади. Франция ва Германия лидерлари Киевдан Москвага кетишлари ва янги дасту...
- 22:05Самарқандлик келин-куёв тўйдан кейин заҳарланиб ўлди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб билдиришича, Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Файзобод қишлоғида истиқомат қилган 27 яшар Ҳомид Шакаров ва 25 яшар Назира Эсонованинг гўшанганда заҳарланиб, вафот этган. Уларнинг никоҳ тўйи шу йилнинг 2 февраль, душанба куни бўлган эди. Маълум бўлишича, газ ва электр токи йўқлиги боис келин-куёвлар Хитойда ишлаб чиқарилган печдан иситиш мақсадида фойдаланишган. Баллонли газ печи олови ярим тунда ўчиб қолиб, келин-куёв ис газидан заҳарла...
- 21:36МДҲ кузатувчилари Ўзбекистондаги сайлов масхарабозлигини олқишлаш учун келади
МДҲ Ижроия қўмитасининг бугун ўтган мажлисида Ўзбекистондаги президентлик сайловларига кузатувчилар миссиясини юбориш ва унга Сергей Лебедовнинг раҳбарлик қилишига келишилибди. Ўзига хос сиёсий масхарабозлик билан ўтган Парламент сайловларини юқори баҳолаган Лебедов бошчилигидаги кузатувчиларнинг миссиясини тушуниш мумкин, у Каримов режимини қувватлаш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга келишади. Аммо кейинги йилларда тиши бирмунча ўтмаслашиб қолган бўлса ҳам Европада Хавфсизл...