23 June 2015
22:25 - Ўзбекистон футбол терма жамоаси мураббийи ишдан олинди
Бир қанча халқаро ўйинларни бой берган, ўзбек футболининг рейтинги тушиб кетишига сабаб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов лавозимидан четлатилди. Унинг ўрнига Тошкентнинг «Пахтакор» клуби устози Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Мураббийлар Кенгаши йиғилиши президент Ислом Карим томонидан тайинланган Миржалол Қосимовнинг мувафаққиятсиз ўйинлари таҳлил қилинган ва унинг истъефо сўраб берган аризаси қондирилган.

Янги мураббий Самвел Бабаян эса анча йиллардан буён "Пахтакор" жамоасида бош менежер сифатида фаолият юритиб келади. У ўтган мавсумда "Пахтакор" жамоаси билан Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлганди.