28 December 2015
01:06 - Ўзбекча масхарабозлик: Ҳамма Ислом Каримга вақтида қулоқ солса эди, бугунги Ислом терроризми балки бўлмасди эмиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz сайти қандайдир Д.АСҚАРОВ исмли аҳмоқнинг “Террор даҳшати ёки яра газак олмасин” номли мақоласини эълон қилибди.

Ўша аҳмоқ аввалига ҳаммага маълум бўлган воқеаларни санаб чиқади. Булар - Ироқ, Сурия, Ливия, Яманда бўлаётган урушлар, Миср осмонида русларга оид A 321 йўловчи учоқнинг портлатилиши, шу йилнинг бошида Парижда нашр этиладиган “Шарли Эбдо” журнали офисига ва яқинда Парижнинг бир қатор жойларида уюштирилган террористик ҳужумлар.

Кейин Д.АСҚАРОВ ўзича воқеаларни анализ қилишга киришади Нимамиш, ислом динида чумолига ҳам озор бериш қораланармиш. Наҳотки, бу аҳмоқ тарихни билмайди, саҳобалар дунёга Ислом динини қилич билан олиб келганлари, Муқанна ва унинг жангчиларинининг ҳаммасини қилич билан йўқ қилганлари, Шариат қонунларига кўра, арзимган ўғрлик қилган шахснинг танасини қисмлари кесиб ташланиши кераклигини, каттароқ жиноятлар учун тошбўрон ва калла кесиш каби жазолар борлигин билмайдими? Ўрта асрлар ва ундан олдин бундай қонхўрликлар, минг афсуски, ҳамма ерда бўлган, аммо Эрон, Африканинг баъзи мамлакатлари ва ИШИД қўлидаги жойларда улар ҳали ҳам борку.

Ундан кейин бу аҳмоқ Ислом Каримни улуғлашга бошлайди. Нимамиш, Ислом Карим 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида бутун дунёга бонг урганмиш, жаҳон ҳамжамиятини минтақавий можаролар охир-оқибат жаҳон бўйлаб глобал муаммоларга айланиб кетишидан огоҳ этганмиш.

Наҳотки, бу аҳмоқ Д.АСҚАРОВ 1992 йил 29 июнда Ислом Каримнинг топшириғи билан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг бошини ёришгани ва 2 июлда Олий Мажлис сессиясининг очилишилда Ислом Карим “Керак бўлса яна 100 кишининг бошини ёрамиз” деб ҳайқирганини билмайди?

Унга кўра, 1999 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммитида (Истанбулдаги саммит назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”) ва ҳатто яқинда Ашхобод шаҳрида Туркманистон бетарафлигининг 20 йиллигига бағишлаб “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда ҳам мамлакатимиз раҳбари бугун жаҳонда халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавфининг кучайиб бораётгани жиддий ташвиш уйғотишини билдириб, йиғилганлар эътиборини яна бир бор Афғонистондаги беқарорликни бартараф этиш масаласига қаратганмиш. Агарда ҳамма Ислом Карим огоҳлантирган вақтдаёқ терроризмга қарши ҳамжиҳат бўлиб кураш бошлаганида, балки бугунги даҳшатли фожеаларнинг олди олинган бўлармиш.

Наҳотки, бу аҳмоқ Д.АСҚАРОВ ўша Истанбулдаги саммитда инсон ҳуқуқлари масаласи давлатларнинг ички иш эмаслиги ҳақида қарор қабул қилингани, Ислоим Карим уни имзолашдан қўрқиб, саммит битмасиданоқ Истанбулдан қочиб қолганини билмайди? Наҳотки, бу аҳмоқ муаллиф ИсломКарим ўз мамлакатидаги демократлар билан мулоқот қилишни ҳам истмаслигини билмайди. Шовруқ Рўзимурод каби миллатнинг асл фарзандини Ички ишлар вазирлигининг ертўласида унинг топшириғи билан осиб ўлдиришганини, биронта қонли ишга қўл урмаган ҳақиқий демократ, Ўзбекистон параламентининг собиқ депутати Мурод Жўра Ислом Карим тарафидан 21 йил (!!!!) зиндонда ушлаб турилгач, яқиндагина озод қилинганини билмайди.

Фақтгина аҳмоқ эмас, Ислом Каримнинг ифлос лаганбардори бўлган Д.АСҚАРОВ ўз мақоласида очиқча бўлмаса ҳам, демократияга қарши эканлигини кўрсатади. Ваҳолангки, мусулмон мамлакатларининг биронтасида (қисман, Туркиядан ташқари) айнан демократия йўқлиги, диктатор-ҳукмдорлар жамиятнинг бор муаммолари билан шуғулланмаётгани, инсон ҳақлари ёппасига поймол қилинаётгани сабабли Ислом терроризми ўртага чиқди. Ислом мамлакатлари демократияни қабул қилиб, давлат ва жамиятнинг, қолаверса, Ислом динининг муаммолари билан шуғулланмасалар, ислом терроризми тугамайди, аксинча, кучайиб ва кенгайиб бораверади. Айнан Ислом Каримнинг сиёсати туфайли Ислом терроризми Ўзбекистонга ҳам келади ва Ироқ-Суриядан баттар қонли воқеалар бўлади, чунки, мамлакат портлаш остонасидаги муаммоаларга тўлиб кетди.

Ўзбекистон демократларининг асосий кучи бўлган “Бирлик” Партиясининг мақсади бунга йўл қўймасликдир. Миллатни қонли воқеаларга олиб кетаётган диктаторни оқлашга уринаётган Д.АСҚАРОВ кабилар миллат олдида жавоб берадиган вақт келиши ҳам муқаррардир.