Кундалик хабарлар - 26 April 2016
04:42Қизиқ: Ганноверда G5 деб аташга бошланган саммит бўлиб ўтди
Германиянинг Ганновер шаҳрида АҚШ Президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркел, Франция Президенти Франсуа Оланд, Италия ва Буюкбритания бош вазирлари Маттеро Ренци ва Дэвид Кэмерон G5 деб аташга бошланган учрашув ўтказишлари аввалдан эълон қилинган эди. Буюкбритания ҳукуматининг расмий gov.uk сайтида эълон қилинишича, Дэвид Кэмерон раислигида G5 саммити бўлиб ўтибди ва унда қуйидагиларга келишилибди: - Сурияда ўқ отишни тўхтатиш келишуви ҳурмат қилинади, муаммоларни сиёсий йўллар би...
03:44Россия ва Ўзбекистон президентларининг Кремлдаги учрашуви расмийлаштирилди
Кеча кечқурун Владимир Путин ва расмий ташриф билан Москвга келган Ислом Карим Кремлда норамий равишда учрашганлари, бирга овқатланганлари, расмий учрашувлар эса 26 апрелда бошланиши хабар қилинганди. Аммо, бироздан кейин русларнинг расмий давлат ахборот агентлиги “Новости” қисқа хабар тарқатиб, икки президент учрашувдан кейин журналистлар олдига чиққанларини билдирар экан, уларнинг расмини ҳам эълон қилди. Бу қисқа хабарда икки президент журналистлар олдида қўл олишгани айтилади, холос.
23:07Ҳақиқий ўзбекча масхарабозлик: Тошкентда матбуот эркинлигига бағишланган медиа кунлар бошланди. Матбуот жиловланган мамлакатда бундан не наф?
Бугун Тошкентда 3 май - Жаҳон Матбуот Эркинлиги Кунига бағишланган медиа кунлар бошланди. Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, бугун илк тадбир бўлиб ўтди ва уни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ташкил қилган. Шунингдек, ташкилотчилар о...
22:14Шу соатларда Режимбоши Ислом Карим ва Кремлбоши Владимир Путин норасмий учрашув ўтказмоқдалар
Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Ислом Каримнинг учрашуви шу соатларда ўтказилаётган бўлса керак. Чунки, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бир неча соат аввал шундай деган эди: "Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташрифининг норасмий қисми ўтказилади. У Москвага бугун етиб келади ва икки давлат президентлари юзма-юз учрашиб, биргаликда тушлик қилишади". Матбуот котибига кўра, 26 апрель куни ташрифнинг музокаралар ва ҳужжатлар имзолаш каби расмий қи...
20:47Тошкентда зилзила куни нишонланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, бу вазирлик охирги кунларда БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Тошкентда 1966 йил 26 апрелда юз берган зилзиласининг 50 йиллигига бағишлаб бир қатор амалий тадбирлар ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Фуқаро муҳофазаси институтида 22 апрель куни маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтибди. “Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар Академ...
- 20:19Тошкентда дўл ёғди
Бугун, 25 апрель куни Тошкент аҳли баҳорга хос, кам учровчи табиат ҳодисасига гувоҳ бўлишди. Пойтахтнинг айрим туманларида кучли момақалдироқ гумбурлади, Сергели тумани ҳудудидада чақмоқ ва дўл кузатилди. Дўл туфайли экинлар зарар кўргани ёки бошқа оқибатлар ҳақида маълумот йўқ. Қизиғи, кеча пойтахтнинг Яшнобод туманида кучли жала бўлган, аммо бу ҳол бошқа туманларда сезилмаганди.
19:39Ўзбекистонда АҚШ валютасининг расмий қиймати ошди, қора бозорда эса вазият турғун
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 26 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2899 сўм 25 тийин этиб белгиланди. Бу бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 33 тийинга кўп. Саррофлар АҚШ долларининг ҳақиқий курсини белгиловчи “қора бозор”да эса америка пулининг Жорж Вашингтон расми туширилга...
11:37Озорбайжонда аввал ҳақиқий, кейин ўй қамоғида ўтирган таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Лейла ва Ариф Юнусга чет элга чиқиб кетиш имкони берилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Озорбайжонда эр-хотин ҳуқуқ ҳимоячилари Лейла ва Ариф Юнус Арманистон махсус хизматларига ҳарбий сир бўлган маълумотлар етказиб бериш ва арманиларнинг разведкасига ишлайдиган агентлар ёллаш каби сохта айблар билан 2015 йилнинг ўрталарида 8,5 ва 7 йилга озодликдан маҳрум этилгандилар. Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида, табиий, Ғарбнинг босими остида, уларни олдинма-кетин қамоқдан чиқариб, уй қамоғига маҳкум эттилар. Озорбайжонда мухолифатга яқин бўлган ахбор...
08:11Барак Обама президент даврининг охирги чет эл сафарида: У аввал араб давлатларини ИШИДга қарши анъанавий урушга чақирди, бугун Ғарб давлатларини ИШИДга қарши киберурушга чақирмоқчи
АҚШ Президенти Барак Обама бир ҳафтадан бери Яқин Шарқ ва Европада. Кўринишидан, унинг бу сафари президентлик давридаги чет элларга охирги чиқишлари бўлади. У аввал Саудия Арабистонига келиб, бу мамлакат подишоҳи билан учрашди, кейин ўша ерда ўтказилган Форс кўрфазига чиқувчи араб давлатларнинг саммитида қатнашди. Айнан шу ерда Барак Обама ҳамма араб давлатларини ИШИДга қарши курашга, тўғрироғи, анъанавий қонли урушга чақирди. Ундан кейин Англияга келган Барак Обама буюбританияликларни яқинда б...
22:01Масхарабозлик оммавийлашмоқда: Time журнали дунёнинг энг обрў-эътиборли одамлари рўйхатининг бошига Кристин Лагард ва Жон Керрини қўйибди
1923 йидан бери Нью-Йоркда чоп этиладиган ва ростдан ҳам номи кўпчиликка таниш бўлган Time журнали ўзига кўра дунёнинг энг обрў-эътиборли 100 кишисининг рўйхатини эълон қилди. Мана бу рўйхатда ўрин олган одамларнинг баъзи бирлари: 1-чи ўрин. Кристин Лагард, Халқаро Валюта Фондининг бошқарувчи-директори 2. Жон Керри, АҚШ Давлат Котиби (Ташқи ишлар вазири) 3. Ангела Меркел, Германия канцлери (Бош вазири) 4. Доналд Трамп (Республикачилар Партияси номидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун ку...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...