26 April 2016
04:42 - Қизиқ: Ганноверда G5 деб аташга бошланган саммит бўлиб ўтди

Германиянинг Ганновер шаҳрида АҚШ Президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркел, Франция Президенти Франсуа Оланд, Италия ва Буюкбритания бош вазирлари Маттеро Ренци ва Дэвид Кэмерон G5 деб аташга бошланган учрашув ўтказишлари аввалдан эълон қилинган эди. Буюкбритания ҳукуматининг расмий gov.uk сайтида эълон қилинишича, Дэвид Кэмерон раислигида G5 саммити бўлиб ўтибди ва унда қуйидагиларга келишилибди:

- Сурияда ўқ отишни тўхтатиш келишуви ҳурмат қилинади, муаммоларни сиёсий йўллар билан ҳал қилиш устида иш давом эттирилади.

- ИШИДга қарши коалиция уни Сурия ва Ироқда йўқ қилиш учун ҳаракатларини, жумладан интерет ҳужумларини давом эттиради.

- Ливияда тузилган янги Миллий Келишув Ҳукуматини қўллаб-қувватланади, Ливия чегара қўшинларига Европага муҳожирлар оқимини тўхтатиш йўлидаги ишларига ёрдам берилади.

- Европа Иттифоқи ва Туркиянинг муҳожирлар масаласидаги келишуви, жумладан, Суриядан келаётган муҳжирларни жойлаштириш йўлидаги ҳаракатлари (гап Европага Иттифоқи мамлакатларига келиб бўлган муҳожирларнинг маълум қисмини Туркияга қайтариб, ўша ерда жойлаштириш ҳақида кетмоқда – Ҳаракат) олқишланади.

- Россия-Украина конфликтида Россия маъсулиятли ва халқаро қонунларга мос равишда иш олиб боришга, Минск шартномасини тўла бажаришга рағбатлантирилади.

G5 саммити қатнашчиларининг расми gov.uk сайтидан олинган.