25 April 2016
20:19 - Тошкентда дўл ёғди
Бугун, 25 апрель куни Тошкент аҳли баҳорга хос, кам учровчи табиат ҳодисасига гувоҳ бўлишди. Пойтахтнинг айрим туманларида кучли момақалдироқ гумбурлади, Сергели тумани ҳудудидада чақмоқ ва дўл кузатилди. Дўл туфайли экинлар зарар кўргани ёки бошқа оқибатлар ҳақида маълумот йўқ.

Қизиғи, кеча пойтахтнинг Яшнобод туманида кучли жала бўлган, аммо бу ҳол бошқа туманларда сезилмаганди.