Кундалик хабарлар - 21 October 2016

  • 20:40Тошкентга АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Томас Шеннон келади, у демократия принципларига хоинлик қилмайдими?

    Шу йилнинг 24-29 октябрь кунлари АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон Марказий Осиё бўйлаб илк сафарини Қозоғистондан бошлайди. Сўнг Қирғизистонда бўладиган дипломат сафарини Тошкентда якунлайди. АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги хабарига кўра, дипломат Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликдаги «С5+1» гуруҳи доирасида алоқаларни муҳокама қилади. Шенноннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиши айтилмоқда. У ҳукумат расмий вакиллари, ишбилармон доирала...

  • 19:42Шавкат Мирзиё маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарларини кескин танқид қилди, келажагимиз ҳақида “Бирлик” ҳақ эканлигини феълан тан олди

    Кеча Ўзбекистн Либерал-Демкратик Партиясининг съездида партия номзоди Шавкат Мирзиё ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди ва жойларда "одамларнинг дарду ташвишлари билан ҳеч бир мутасадди раҳбар астойдил шуғулланмаётгани" ва аҳолининг суд-ҳуқуқ тизимига ишончи қолмаганини билдирди. "Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қиладиган вақт келди” деди Шавкат Мирзитё. Бундай гапни унинг устози ва раҳнамоси марҳум Ислом Каримдан кўп марта эшитган либераллар бари...

  • 08:33Масхарабозлик: БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази инсон ҳуқуқлари соҳасида меморандум имзолабдилар

    Gazeta.uz сайти фақат рус тилидаги саҳифасида хабар қилишича, кеча ва бугун Тошкентда ўтказилаётган "Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар" номли халқаро анжуман доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги вакили Стефан Приснер (расмда чапда) ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази раҳбари Акмал Саид инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум...

20 October 2016
  • 19:18Нурсултон Назарбой арабларнинг телеканалига интервью берибди, араблар Ўзбекистон билан қизиқадиларми?

    Қозоғистон Президенти шамолашдан даволанаётгани ва шу сабабли 14 октябрда Ераванда бўладиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммитида қатнашолмаслиги 11 октябрда эълон қилинган эди, аммо, у тузалгани ва фаолиятини давом эттираётгани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Қозоқларнинг расмий ахборот агентлиги Казинформ аввалари ўзининг Интернетдаги саҳифасида Нурсултон Назарбой билан боғлиқ даста-даста хабарларни соатлаб, баъзида кунлаб саҳифанинг бошида ушлаб турарди. Ҳозир бу анъана йў...

  • 08:44МУБОРАКДА ПАХТА ТЕРИМИ ТУФАЙЛИ МАКТАБЛАР ЁПИЛДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 19, 19.10.2016)

    Шу йилнинг 16 октябридан бошлаб, пахта терими туфайли Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги ўрта умумтаълим мактаблари ёпилди. Бу ҳақда “Эзгулик”ка хабар қилган Муборак шаҳар Дўстлик маҳалласида жойлашган 3-сонли мактаб ўқитувчиларига кўра, туманнинг пахта топшириш бўйича кўрсаткичлари ўта пасайиб кетгани оммавий сафарбарликка сабаб бўлган. “Муборак туманида Қашқадарё вилоятининг жорийдаги прокурори Салом Самадов куратор бўлиб, мактаблар ана шу қонун пешвосининг айнан буйруғи билан ёпилди. Эми...

19 October 2016
  • 23:05Мусулмон аёлнинг ҳижобини тортиб олган америкалик минг доллар жарима тўлайди, 2 ой уй қамоғида ўтиради. Аммо, буёғи нима бўлади?

    АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Albuquerque шаҳрида чиқадиган Albuquerque Journal номли газета кеча хабар қилишича, АҚШнингШимолия Королина штатида яшайдиган 37 ёшли тадбиркор Гилл Паркер Пейн (расмда) ўз ишлари билан ўтган йили декабрь ойида Иллинойс штатидан Albuquerque шаҳрига учиб кетаётганда, ҳижобга ўралган Хавла Абдел-Ҳак исмли мусулмон аёлни кўриб, “Буни ечиб ташла, бу ер Америка” деб, ҳижобини бошидан тортиб олибди. Хавла Абдел-Ҳак учоқ ерга қўнгандан кейин полицияга мурожаат...

  • 20:25Фарғонада Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг вертолёти ҳалокатга учрагани хабар қилинди, Ўзбекистон ошкоролик йўлига ўтмоқчими?

    Кеча Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрабди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган. "Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди. Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилади х...

  • 19:51Ниҳоят, президентликка Шавкат Мирзиёнинг ҳам номзоди кўрсатилди

    Бугун пойтахтда Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясининг VIII қурултойи бўлиб ўтган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 300 га яқин делегат қатнашибди. Қурултойда бўлажак сайловларда президентликка Шавкат Мирзиё номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қурултойда Шавкат Мирзиё ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза ҳам қилибди.

  • 18:06Ўзбекча пасткашлик: Ажрашмоқчи бўлган оилалар матбуотда шарманда қилинармиш

    Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов куни кеча оила мустаҳкамлиги ва ажримлар масаласидаги йиғинда: “Ажрашаётган эр-хотинларнинг исм-фамилияларини ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга узатиладиган дастурда, ўзгариш бўлмаса, соат 21:00да эълон қиламиз. Агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратини эфирга узатамиз. Бу билан биз ҳеч кимнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтамаймиз, аксинча, очиқ маълумотларни оммага тақдим этамиз” деди. Шаҳар ҳокимининг наздида гўё шундан қўрққан оил...

  • 15:23Татаристонда ўзбекистонлик аёл фожиали ўлим топди

    Кеча Татаристоннинг Набережных Челнов шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғинда ҳамюртимиз фожиали ўлим топди. 53 яшар аёлнинг ўлиги ёнғин рўй берган 10 қаватли бинонинг 3-қавати балконидан топилган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон бўйича бошқармаси матбуот хизматига кўра, ёнғин рўй берган уйда ўзбекистонлик оила яшаган ва фожиа куни уйда аёл ёлғиз бўлган. Маълумотларга кўра, ўт ўчириш хизматидагилар кўчада автомашиналарнинг нотўғри парковка қилингани сабаб ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону