Кундалик хабарлар - 24 October 2016

  • 23:15Муваққат президент Сирдарёда бир даста ҳокимларни алмаштирди, аммо бундан ҳеч нарса ўзгармайдику!

    Муваққат президент Шавкат Мирзиёга кўра, ҳар қандай муаммони кадрлар ҳал қилади. Қачонки, қадрлар муносиб бўлса, иш ўз-ўзидан юришиб кетаверади. Маънавий отаси, саводсиз Ислом Каримдан қолган ана шу мантиққа эга муваққат президент Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари ҳокимларини алмаштиришга буйруқ берди. Гулистон шаҳрига Сирдарё вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ў...

  • 20:31Ўзбекистон “қора бозор”ида АҚШ долларининг қиймати ошди, сўмнинг қиймати тушди, Шавкат Мирзиё қаерда?

    Кеча, 23 октябрдан бошлаб мамлакат “қора бозор”ида АҚШ долларининг курси ошди. Шу пайтгача 6500 сўмдан харид қилинаётган валютани саррофлар 6700 сўмгача харид қилишмоқда. Саррофларнинг таъкидича, мазкур ҳолат мамлакатда ҳукумат томонидан бензин нархининг бирданига 35 фоизга оширилишининг натижасидир. АҚШ доллари қиймати ошишда давом этади ва янги йилга қадар “қора бозор”да 7000 сўмгача кўтарилади, дейишмоқда саррофлар. Ўзбекистон Марказий Банки эса валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини бегл...

  • 19:13“ЭЗГУЛИК” ФАОЛЛАРИ ШАЙХАЛИ ҚАМОҚХОНАСИДА ҒАНИХОН МАМАТХОНОВ БИЛАН УЧРАШДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - № 20, 24.10.2016)

    2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов билан учрашдилар. Ғанихон Маматхонов билан учрашувдан аввал ҳуқуқ фаоллари 64/33-сонли колониядаги маҳкумларнинг кундалик овқат рациони, ётоқхона шароити ва иш тартиби билан муассаса раҳбари томонидан таништ...

  • 02:14Ўзбекистонда бензин нархи кескин кўтарилди

    Кечадан бошлаб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, мамлакатда автобензин нархлари бирданига 35 фоизга кўтарилди. Марҳум Ислом Карим 25 йиллик бошқаруви давомида ҳеч қачон бунақанги кескин қадам қўйилмаганди. Бензин нархининг бундай ошиши туфайли, барча турдаги хизсматлар, шунингдек, маҳсулотлар таннархи кўтарилади. "Автобензин чакана нархининг ўзгариши тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига мувофиқ, Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри - 2 800 сўм, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензи...

23 October 2016
  • 22:08Ўзбекистонда судьялар умрбодга сайланиши мумкин

    Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёнинг куни кеча имзолаган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада такомиллаштириш, айрим жиноят турларига қамоқ жазоси белгилашни бекор қилиш ҳақидаги фармонида замонавий суд-ҳуқуқ тизимига интилиш борасида кўпгина афзалликлар бор. Масалан, кейинги йилдан бошлаб судьялар дунёнинг илғор тажрибасига хос равишда аввал 5 йил, сўнг 10 йил ва умрбодга судьялик лавозимларига тайинланиши мумкин. Шунингдек, келгуси йилнинг 1 апрелидан кучга кирадиган қонунг...

  • 15:47Парламент Ирака запретил продажу и импорт алкоголя

    Парламент Ирака ввел официальный запрет на продажу, импорт и производство алкоголя. Об этом сообщает «Би-би-си». При этом у подобной меры появились как сторонники, так и противники. Те, кто поддерживает введение запрета, полагают, что он соответствует конституции страны, которая запрещает принимать закон, противоречащий положениям ислама. В то же время критики данной меры уверены в нарушении конституционного права на свободу религиозных верований и обрядов меньшинств. Они заявили, что наме...

22 October 2016
  • 02:25Бечора Ўзбекистон: Самарқандда трамвай линияларини қуриш бошланди

    Самарқандда трамвай йўлларини қуриш ишлари бошланди. “Трамвай қатновининг дастлабки босқичи Самарқанд темирйўл вокзали майдони ва Сартепа массиви оралиғида йўлга қўйилади. Пўлат излар Беруний, Буюк ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ётқизилади. Умумий узунлиги 8 километрдан иборат мазкур йўл қурилишининг дастлабки ишлари бошланди”, – дейди Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Тожибоев матбуотга берган интервьюсида. Йўл қур...

  • 01:42Қозоғистон Прокуратураси: Мактабларда ҳижобни тақиқлаш қонунларга хилоф эмас

    Қозоқларнинг zakon.kz сайтида айтилишича, Қозоғистон Бош Прокуратураси қандайдир саволларга жавоб сифатида махсус баёнот тарқтиб, мактабларнинг диний моҳиятга эга бўлган кийимлар кийишни таққилаш ҳақидаги талаблари тўғри эканлигини, Конституцияга кўра, ҳар ким виждон эркинлиги ҳуқуқига эга бўлса ҳам, бу ҳуқуқни ҳаётга жорий қилишда, умуминсоний ва фуқаровий ҳақ-ҳуқуқлар ҳамда давлат олдидаги мажбуриятлар бузилмаслиги кераклиги такидланган. Кўриниб турибдики, Қозоғистон Бош Прокуратураси мусул...

21 October 2016
  • 23:29Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Хитойда музокара ўтказмоқда эмиш, қанақа музокаралар?

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим ХХР Давлат Кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги. Чжан Гаоли Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратаётганини қайд этиб, ХХР раҳбари Си Цзиньпин Ўзбекистон раҳбарияти билан дўстона ва яқин алоқада эканини таъкидлаган. У, шунингдек, Хитой ва Ўзбекистон, давлат раҳбарларининг келишувларини амалга оширишлари керак, бундан ташқ...

  • 21:15Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига бир кунда 19 минг қўнғироқ бўлибди, “Ҳаракат” ўқувчилари ҳам қўнғироқ қилиши керак

    Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёнинг виртуал қабулхонасига 19 октябрь куни 19 мингдан ортиқ қўнғироқ бўлибди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёнинг Facebook’даги шахсий саҳифасида эълон қилган. Гўё, у бу билан халқнинг ўзига ишонаётганини, шу боисдан мурожаатларнинг сони тўхтамаётганини мақтанган. Аслида эса пароканда бўлган мамлакатда шу пайтга қадар фуқаронинг дардини ҳеч ким эшитмас, бирор кишининг муаммоси ижобий ҳал қилинмас эди. “Мурожаат юборувчиларга интернетдан фойдаланишга имко...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону