Кундалик хабарлар - 28 October 2016

  • 21:23Сайловолди масхарабозлиги: Ўзбекистонда сайлов ташвиқотига старт берилди, ҳамма номзодларга бир хил имкониятлар берилармиш

    Бугун Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун видеконференция шаклида брифинг ўтказилди. Марказий Сайлов Комиссияси раиси М.Абдусаломов президентликка номзодларга оммавий ахборот воситаларидан тенг фойдаланиш ҳуқуқи беришини баён этди. Хусусан, сиёсий партиялардан келиб тушган таклиф ва истакларини инобатга олиб, ҳар бир номзодга ўз ...

27 October 2016
  • 22:42Шавкат Мирзиё касаба уюшмаларини бирлаштирувчи қонунни имзолади

    Муваққат президентимиз Шавкат Мирзиё 25 октябрь куни Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишни кўзда тутувчи қонунга имзо чекди. Бу қонун шу йилнинг 6 октябрида парламентнинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 12 октябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланганди. Сан-Франциско (АҚШ)да 1948 йили қабул қилинган мазкур конвенцияга шу пайтгача 153 давлат қўшилган. Маъ...

  • 21:04Ўзбекистон аҳолиси салкам 32 миллионга етди

    Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг билдиришича, 1 октябрь куни мамлакатимиз аҳолиси сони 31 миллион 977 мингдан ошди. Бу дегани - ўзбеклар янги йилни 32 миллион киши бўлиб кутиб олади, деганидир. Аҳоли сони йил бошидан бери 401 минг 800 нафарга кўпайган. Маълум бўлишича, шу кунда мамлакатимиз аҳолсининг 50,6 фоизи, яъни 16 миллион 181 минг нафари шаҳарда, 49,4 фоизи (15 миллион 795 минг) эса қишлоқ жойларида яшамоқда. Шунингдек, вафот этаётган ҳамюртларимизнинг 59,4 фоизи юрак, қ...

  • 20:37Дарвоқе, бугун Ўзбекистон номли давлат феълан яратилган кун

    Ҳа, айнан 1924 йил 27 октябрь куни ўша вақтдаги СССР парламентининг Президиуми СССР таркибида Ўзбекистон ва Туркманистон деб номланган республикалар тузиш ҳақида қарор қабул қилди, Ўзбекистоннинг пойтахти деб Самарқандни белгилади. Шундан кейин сайловлар ўтказилиб, ҳали йўқ бўлган давлатнинг Олий Совети сайланди ва бу Олий Совет 1925 йил 2-3 май кунлари бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон ССР номли давлат тузилганини эълон қилди. Пойтахт Самарқанд бўлди. 1930 йили пойтахт Тошкентга ўтказилди. ...

  • 19:15Абдураҳим Пўлат Шавкат Мирзиёга: Президентлик сайловларни орқага суриш, уни “Бирлик” Партиясининг иштирокида ўтказиш керак

    Октябрь 24, 2016 Кимга: Шавкат Мирзиё, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Кимдан: Абдураҳим Пўлат, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси  Ўзбекистон фундаментал ислоҳотларга муҳтож экан, ислоҳотлар муаллифи бўлган “Бирлик”нинг иштирокисиз ўтказиладиган президент сайловлари навбатдаги масхарабозлик бўлишини истамаймиз (тузатилган вариант)  Жаноб Шавкат Мирзиё! Исми-шарифингизни ўрислар тиқиштирган шаклда эмас, ўзимизга хос усулда ёзаётганим учун ха...

26 October 2016
  • 23:03Жиззахда икки ишчи цемент заводи тегирмонига тушиб ўлибди, “Озодлик”нинг ўзбекча хизматидаги ҳаромийлар учун шу ҳам хабар

    “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати жиззахлик манбаларига таяниб хабар беришича, Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводида икки киши цемент қорийдиган тегирмонга тушиб ҳалок бўлган. Воқеа гувоҳларига кўра, ишчилар завод тегирмонини таъмир қилаётган пайтда, тегирмон бехосдан ишлаб кетган ва йигитларни ғажиб ташлаган. Завод ишчилари Гулмурод Дониёров ва Обид Жайнаров даҳшатли ўлим топишди. Яна бир ишчи Омонкелди Ҳасановнинг аҳволи оғир, реанимацияда қолмоқда....

  • 22:08Кун латифаси: Ўзбекистон тадбиркорлик фаолияти эркинликлари бўйича АҚШ ва Японияни ортда қолдирган эмиш

    Кеча Жаҳон Банки томонидан эълон қилинган "Бизнес юритиш 2017: сифатни ва бошқарув самарасини баҳолаш" деб номланган рейтингида Ўзбекистон 190 давлат орасида 87-ўринни эгаллади. Корхонани рўйхатга олишда интернет орқали соддалаштирилган усул ва "ягона ойна" тизими йўлга қўйилганлиги самараси ўлароқ, корхонани рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 17 поғона юқорига кўтарилди ва 25-ўринни эгаллади. Бизнес юритиш жараёнлари тубдан ислоҳ қилингани боис бугунги кунда янги бизнесни ташкил эт...

  • 20:49Тожикистон билан виза режими енгиллашиши мумкин

    Мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломнинг таъкидича, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарияти икки мамлакат ўртасида виза режимини юмшатиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олди. Элчи Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги совуқ муносабатларнинг Ислом Карим ўлимидан сўнг яхшилана бошлаганига ишора қилди. Хусусан, кеча Душанбеда ўтган матбуот анжуманида Шоқосим Шоислом ўзаро чегарадан ўтиш тартибини, чегара олди ҳудудларида яшовчи аҳолининг борди-келдисини ва виза бериш тартибини енгил...

  • 20:11Статисткачиларимиз Ислом Карим давридагидан ҳам масхарабозлашиб кетди

    Бугун Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакатда аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражаси борасидаги сўнгги маълумотларни тарқатди. Унга кўра, ишлашга қодир аҳолининг 94,9 фоизи, яъни 13 миллион 289 минг 300 киши иш билан банд. Атиги 5,1 фоиз кишигина ишсиз. Айтиш керакии, дунёнинг етакчи мамлакатлари ҳам бундай ажойиб кўрсаткичларга эга эмас. Буни қарангки, ишлашга қодир аҳолининг 18,1 фоизи давлат секторида, қолганлари эса нодавлат секторида жавлон уришмоқда экан. Нима ҳам дердик, статисткач...

  • 19:14Қирғизистон раҳбари Алмаз Атамбой муваққат президентимизнинг қўнғироғидан хурсанд

    Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиё бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбой билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда қирғиз матбуоти. Маълум бўлишича, президентларнинг суҳбати давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинганмиш. Уларнинг суҳбатидан аввалроқ, яъни эрталаб Ўзбекистоннинг 140 кишидан иборат делегацияси Ўшга келганди. Бош вазир ўринбосари Адҳам Икром раҳбарлигидаги делегация тантана билан кутиб олингани хабар қилинмоқда. Учрашувда томонлар...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону