Кундалик хабарлар - 31 October 2017
02:27Масхарабозлик: Москвада қонхўр Сталин репрессияларнинг қурбонларига мемориал очилди, бироз нарида яқинда қонхўр Ислом Каримга ҳайкал ўрнатилади
Кеча Владимир Путин ўзи билан бирга келган фуқаролик жамияти курашчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан Москва марказига яқин жойда сиёсий репрессияларнинг қурбонлари хотирасига қурилган “Қайғу Девори”ни очиш маросимида қатнашди. Сахаров Проспекти билан Садовое Кольцо чорраҳасида яратилган бу хотира мажмуаси СССРнинг Сталин режими тарафидан сиёсий сабаблар билан қатағон қилинганларнинг хотирасига бағишланади. Путин бугун Кремлда ўзи ҳузуридаги Фуқаролик Жамиятини Ривожлантириш ва Ҳуқуқ Ҳимоячилар...
22:41Эртадан бошлаб 1 АҚШ доллари 8078,12 сўмга тенг бўлади, қора бозор ўлмайди
ЎзАнинг бугунги хабарига кўра, Марказий Банк 2017 йил 31 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилабди. Мана уларни баъзибирлари: 1 АҚШ доллари - 8078,12 сўм 1 ЕВРО - 9381,12 1 Россия рубли - 139,27 1 Жанубий Корея вони - 7,19 1 Хитой юани - 1215,94 1 Туркия лираси - 2140,69 Табиий дейди мухбиримиз, хабарг...
- 22:19Пахта теримида қўшиб ёзган икки вилоят ҳокими ишдан олинди
Бугун ўтказилган селектр мажлисида Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобо ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқ эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, бу икки вилоятнинг прокурорлари ҳам ишдан олинди. Ҳокимларнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган. Ҳукуматга кўра, эндиликда собиқ ҳокимлар ишдан ҳайдалиш билан билан қутулмайди. Улар сохта статистика учун жавобгар қилинишлари мумкин.
- 20:38Гулнора Каримнинг суд маҳкамаси олдидан таниқли шахсларнинг номлари чиқмоқда, ҳақиқий суд бўлишига аҳмоқ ҳам ишонмайди
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг очиқ мажлисларида марҳум Ислом КАримнинг катта қизи Фуҳуша устидан маҳкама шу ҳафта охирида бошланади. Унинг жиноят ишида фигурант бўлган Zeromax ("Зеромакс") ширкати бош ижрочи директори Миродил Жалол шу муносабат билан МХХ тергов изоляторидан Тоштурмага ўтказилган. Фуҳуша-1 устидан бошланиши кутилаётган судда Миродил Жалол асосий гувоҳдлардан бири бўлади. Швейцарияда рўйхатга олинган бу ширкатга Миродил раҳбарлик қи...
19:15Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўзбекистон масжидларида азон микрофон орқали айтилиши мумкин
Яқин орада масжидларда азонни овоз кучайтиргичда айтилишига рухсат берилиши мумикн. Президент Шавкат Мирзиёнинг Туркияга сафарида сўнг бу яна-да реаллашди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (эски “Кўкча”) жоме масжидида бўлган имом-хатиблар йиғини ва унда азонни овоз кучайтиргичларда айтилиши, қизларнинг рўмол ўрашига рухсат берилиши мумкинлиги айтилгани кенг муҳокама қилинмоқда. Номи пойтахтнинг йирик масжидларидан бирига берилган Ислом Карим даврида азонни овоз куча...
- 20:15АҚШда оқ танли миллатчиларнинг қочқин муҳожирлар келишига қарши яна бир митинги бўлди, бу ҳали ҳолва. Нима қилиш керак?
Reuters Агентлиги тарқатга хабарга кўра, кеча АҚШнинг жанубидаги Теннесси штатида тахмин 300 кишилик гуруҳ аввал Шелбимилле, кейин 50 км нарироқдаги Мурфрессбро шаҳарчаларида “Оқлар Ҳаёти Асосий Масала” номли митинглар ўтказибдилар. Улар марказий ҳукматдан Теннеси штатига қочқин муҳожирлар жойлаштиришни тўхтатишни талаб қилмоқдалар. Маълум, бўлишича, сўнги 15 йилда аҳолиси 6 млн атрофида бўлган бу штатга 18 минг қочқин муҳожир жойлаштирган. Юқорида номи келтирилган икки шаҳарчага жой...
21:39Яхши ният ярим мол, ёки ҳолва деган билан оғиз чучимайди: Ўзбекистонда Туркия бизнес маркази очилади, икки мамлакат ўртасида визалар бўлмайди
Маълумки, Шавкат Мирзиё Туркия сафарининг иккинчи куни Истанбулда бўлиши айтилганди. У 26 октябрь куни Истанбулда бўлди, айнан шу ерда Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Исмоил Қаҳрамон ва Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим билан алоҳида учрашувлар ўтказди, кейин туркиялик ишбилармонлар билан Ўзбек-Турк бизнес-фоуми деб номланган учрашувда қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистонда тарқатилаётган хабарларга кўра, Туркия ишбилармонлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолашибд...
22:04Ўзбекистонда Туркиянинг зирҳли жанговар транспортёрлари йиғилади
UzAuto шикркати томонидан тарқатилган хабарда Туркиянинг зирҳли техника ишлаб чиқарувчи Nurol Makina ve Sanayi компанияси Ўзбекистон томони билан англашув меморандуми имзолаган. Ҳужжатга кўра, компания Ўзбекистон билан ҳамкорликда 1000 дона Ejder Yalçın зирҳли машиналари ишлаб чиқаради. Мазкур зирҳли машиналарнинг Ўзбекистонда йиғилиши айтилмоқда. Йиғилган зирҳли машиналар учинчи мамлакатларга сотилади, 24 донаси Ўзбекистонда қолади. Мазкур келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёни...
20:25"Ўзбекфильм" яна раҳбарсиз қолди, бу ўғрилар ўчоғи қачон ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳидаги асарлар яратади?
Мамлакатдаги энг йирик корруцион ўчоқлардан бири бўлган "Ўзбекфильм" акциядорлик жамияти директори Ҳилол Насим лавозимидан четлатилди. "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизматига кўра, бугун "Ўзбекфильм" акциядорлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолари муҳокама қилинибди. Талон-тарожлик, қонунбузарликлар ўртага чиқибди. Мажлисда корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар...
- 19:45Тошкентда Гулнора Карим устидан суд бошланганмиш, унинг ўғрилик пулларини Ўзбекистонга қайтариш билан ким шуғулланади?
Марҳум Ислом Каримнинг катта қизи Фуҳуша-1 устидан маҳкама жараёни бошланибди. Бу ҳақда Озодлик” радиосининг сайтида бугун хабар тарқатилди, дейди мухбиримиз. “Озодлик” бу хабар қаердан олинганини айтмайди, аммо ҳаама нарсани билишини иддао қилади ва келаси ҳафта Ўзбекистонга келиб, катта миқдордаги коррупция ва пул ювиш иши фигурантлари, хусусан Гулнора Карим билан юзма-юз гаплашишни режалаштирган Швейцария терговчиларининг сафари номаълум муддатга қолдирилганини урғулайди. ...