27 October 2017
20:25 - "Ўзбекфильм" яна раҳбарсиз қолди, бу ўғрилар ўчоғи қачон ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳидаги асарлар яратади?
Мамлакатдаги энг йирик корруцион ўчоқлардан бири бўлган "Ўзбекфильм" акциядорлик жамияти директори Ҳилол Насим лавозимидан четлатилди. "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизматига кўра, бугун "Ўзбекфильм" акциядорлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолари муҳокама қилинибди. Талон-тарожлик, қонунбузарликлар ўртага чиқибди.

Мажлисда корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди, дейди матбуот хизмати. Жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи тузилган.

Аслида, дейди мухбиримиз, "Ўзбекфильм" нафақат коррупция ўчоғи, балки, миллатга нисбатан жиноятчилик даражасидаги фаолиятлар билан шуғулланадиган ахлатхонадир. Бу ерда яратилган фильмларнинг мутлақо кўпчлиги бир тийинга қаммакт санъат асарларидир. Бундан ҳам муҳими бу ерда Ўзбекистонимизнинг охирги йиллардаги тарихи, Ўзбекистонимизнинг мустақил бўлиши учун олиб борилган курашларни ўзида акс эттирувчи биронта кино махсулоти ишлаб чиқаргани йўқ, бу ахлатхонади ватанпарварлик ва миллатпарварлик каби руҳлар аллақачон ўлдирилган. Авваламбор буларни тиклаш лозим.