27 October 2017
19:45 - Тошкентда Гулнора Карим устидан суд бошланганмиш, унинг ўғрилик пулларини Ўзбекистонга қайтариш билан ким шуғулланади?

Марҳум Ислом Каримнинг катта қизи Фуҳуша-1 устидан маҳкама жараёни бошланибди. Бу ҳақда Озодлик” радиосининг сайтида бугун хабар тарқатилди, дейди мухбиримиз.

“Озодлик” бу хабар қаердан олинганини айтмайди, аммо ҳаама нарсани билишини иддао қилади ва келаси ҳафта Ўзбекистонга келиб, катта миқдордаги коррупция ва пул ювиш иши фигурантлари, хусусан Гулнора Карим билан юзма-юз гаплашишни режалаштирган Швейцария терговчиларининг сафари номаълум муддатга қолдирилганини урғулайди.

Ўзбекистон томонига кўра, Швейцария прокуратураси вакиллари боришни режалаган айни кунларда ишнинг асосий фигуранти Гулнора Карим устидан Тошкентда ҳам суд мажлиси белгиланган, шу боисдан у швейцарияликлар билан учраша олмас эмиш.

Аслида, булар ҳаммаси швецарияликлар Фгҳуша-1 билан учрашишини истмаётган Ўзбекистон раҳбарлари ва Миллий Хавфсизлик Хизмати тарафидан ўйлаб топилган гаплар. МХХ ўз лофларини ўзининг қўғирчоғига айланиб бўлган “Озодлик” орқали тарқатаётгани ҳам шубҳасиздир.

Ҳозирда бир неча миллиардлик коррупцион жиноятларда айбланаётган Фуҳуша-1 Тоштурмада сақланаётгани, унинг Фуҳуша-2 лақабли синглиси Лола эса, ЮНЕСКОдаги дипломатик мақомидан айрилгач, АҚШда яшаётгани ҳақидаги гаплар ҳам аниқ бўлгани айтилмоқда.

Нима ҳам дердик, диктаторлар ва уларнинг яқинларини қисмати ҳар доим шундай бўлган ва бўлади. Вақти келиб, уларнинг жавоб бериши ҳақида “Ҳаракат” аввалдан, ҳали Ислом Карим тахтда ўтирган йиллари ёзган ва мисол тариқасида Филиппинлар давлатининг диктатори Фернандо Маркос 1986 йили АҚШнинг Гаваясига қочиб кетиб, 1989 йили итдек ўлгач, унинг чет эллардаги банкларда сақланаётган тахминан 5 млрд доллар пули Филиппинлар давлатига қайтарилганини айтганди.

Аслида, шу муносабат билан бу масаланинг яна бир бошқа тарафига эътибор бериш керак. Жаҳон ахборот воситалари хабар қилишича, Гулноранинг номи билан боғлиқ бўлган миллионлаб доллар пуллар АҚШга сиздирилмоқда. Бу пуллар Ўзбекистонга қайтарилиши керак, улар мамлакатимизнинг ўлаётган Давлат бюджетига жуда ҳам зарур.

Авала ҳам ёзганимздек, Ўзбекистон демократлари, айниқса, ҳуқуқ ҳимоячилари бу мавзуни халқаро саҳнага олиб чиқишлари шарт. “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизматида ўтирган МХХнинг ялтоқлари бу каби масалалар билан шуғулланмасликлари аниқ.