Кундалик хабарлар - 12 December 2017
- 19:38Хитой Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун 500 миллион доллар кредит ажратмоқчи, бу садақа билан гадойликдан чиқолмаймиз
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Хитойнинг Wanbang ширкати Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тараққиёти учун15 та лойиҳани қўллаб-қувватлаб, 500 миллион долларлик сармоя киритишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳалар орқали Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналарида 10 000 гектарлик ҳудудга логистика марказлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш объектлари барпо этиш кўзда тутилган. Хитой капитали эвазига чорвачилик маҳ...
- 01:17Терроризмда ҳам ўзбекка тенг йўқ: Багладешлик террорист кеча Нью-Йоркда 3 кишини ярадор қилди, холос
Кеча Нью-Йоркнинг марказидаги машҳур Порт Ауторити автовокзалида бангладешлик террорист ўзи қўлда тайёрлаб, белига боғлаб олган бомбасини портлади. Яхшиямки, бомбаси шунчалик кучсиз экан, ўзи ҳам ўлмади, ўзи ва атрофидаги 4 киши енгил ярадор бўлди, холос. Шаҳар полицияси расмийлари қўлга олинган бу террорист асли бангладешлик бўлиб, АҚШда расман яшаш ҳужжатига ҳам эга эканини ҳам билдирдилар. Ёши 27 да, исми - Акайед Улла. Охирги марта ўз мамлакатига шу йил сентфбрь ойида бориб келган экан. Эс...
- 22:32Ўзбекистонлик имони йўқ имом давлатнинг мансабдор шахсларига алоҳида тижорат ташкил қилиб беришга чақирмоқда
Тошкентдаги “Тинчлик” жомеъ масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратиб бериш лозимлиги ҳақида таклиф билан чиқди. Имомнинг содда ўйлашича, дунёвий ва диний амалдорларнинг моддий жиҳатдан яхши таъминланиши порахўрлик ва давлат мулки ўмарилишининг олдини олиши мумкин. “Мансабдор шахслар пора олмасликлари, давлат мулкларини ўмармасликлари учун уларга махсус дўкон, тижорат ишларини олиб борадиган жойлар ...
- 21:22Шавкат Мирзиё қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганини унутди ва Қирғизистон президенти ташрифи шарафига улкан туҳфа ҳозирлади
13 декабрь куни Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбой Жэнбековнинг хорижга илк сафари Ўзбекистондан бошланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Косонсой сув омборидан фойдаланишга раҳбарлик қилишни Қирғизистон ҳукумати ихтиёрига беришга қарор чиқарди. Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг билдиришича, аслида шартномага 6 октябрь куни президент Алмазбек Атамбайнинг Тошкентга қилган расмий сафари доирасида қўл қўйилган экан. Косонсой сув омбори 22 йилдан бери Ўзбеки...
- 20:50Ўзбекистонда янги университет ташкил қилинади
Тошкентда тез орада янги олий таълим муассасаси - Тошкент Давлат Геология Қидирув Университети очилади. Университет халқаро талаблар ва стандартлар асосида геология соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. Талабаларни университетга келгуси йилда қабул қилиш режалаштирилмоқда. Шунинг учун 2018/2019 ўқув йилларида Миллий Университет, Тошкент Давлат Техника Университети ва Навоий Давлат Кончилик Институтига геологик мутахассислик ва йўналишлар бўйича талабаларни қабул қили...
- 20:39Ҳукумат ҳорижий валютанинг янги қийматларини белгилади, қора бозор ўзгармади
Ўзбекистон Марказий Банки 12 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 3,33 сўмга камайди ва 8093,00 сўмни ташкил қилди. Евронинг курси 76,78 сўмга арзонлашиб, 9531,94 сўмни ташкил қилди. Аммо, ҳар доим бўлганидек, сўмнинг ҳақиқий курсини қора бозорда кўриш мумкин. Бугкн у ерда АҚШ доллари 8100 сўмдан харид қилиниб, 8200 сўмдан сотилмоқда. Мавжуд режимнинг қора бозорга нисбатан ...
- 19:22Ражаб Эрдўған Тошкентга сим қоқди ва Шавкат Мирзиёни Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорига қарши чиқишга чақирди
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали гаплашибдилар. Суҳбат Туркия томони ташаббуси билан бўлиб ўтганлиги ҳам айтилмоқда. “Мулоқотда давлат раҳбарлари жорий йил октябрь ойида Туркия Республикасига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар” дейилади хабарда. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиë ва Режаб Эрдўған Истанбулда ўтказиладиган Ислом Ҳамкорлик Та...
- 14:35БАХТИЁР БАХТИЁР: Зўр Президентимиз бор. “ҲАРАКАТ”: Зўрлигини кўрсатинг, кечирим сўрашга ҳам тайёрмиз!
Фейсбукдаги саҳифамиздаги хабарларимизда бирига ўзини Бахтиёр Бахтиёр (расмда) деб танитган ўқувчимиз кичкинагина, аммо моҳияти билан жуда кўп ўқувчиларимизнинг ёзувларига ўхшаган пост ёзибди. Қуйида ўша пост, бизнинг муносабатимиз ва у кишидан келган яна иккита постга бизнинг жавобларимиз билан танишасиз: БАХТИЁР БАХТИЁР: Хакикий Хабар....Бу, качонгача ниятингларни бузук килиб юраверасизлар?..Качон сизлардан хам яхши хабарларни укиб хурсанд буламиз? ...Узбекистонда хает сизлар курсатканчалик е...
- 07:52Шавкат Мирзиё: 2018 йилнинг номини “Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кўп маош оладиган кун келмоқда” деб қўямиз!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Ислом Карим бошлаб берган мисли йўқ буюк анъанани давом эттириш ниятида эканлигини, 2018 йилга бериладиган номини ўзи шу кунларда очиқлашини эълон қилди. Президент идорасидаги манбамизга кўра, бериладиган ном ҳеч ким кутмагандек зўр маънога эга бўлади ва халқимизнинг йиллардан бери айтиб келинаётган ёлғондакам орзуларини эмас, ҳақиқий орзусини ўзида акс эттиради. Бу орзуни ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёнинг ўзлари қуйидагича ифодалаб берадилар: “Йи...
- 07:20Машҳур Михаил Саакашвилини Украина полицияси Киевда қўлга олди. Ўзбеклар ҳар ердан дарс олишлари керак
Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини билмайдиган одам йўқ бўлса керак. Шундай бўлса ҳам унинг сиёсий ҳаётига оид воқеаларни эслатишдан фойда бўлади. У 1967 йили Тбилисида туғилди, ўз ватанида мактабни, кейин Киев Университетнинг Халқаро ҳуқуқ факультетини битирди. Аввал Гуржистонда ишлади, сўнгра Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари халқаро институтига ўтди. Сўнгра АҚШдаги икки Университетда малака ошориш курсларини битирди, Флоренция (Италия) ва Гаага (Голландия) шаҳарларида Европа ва х...