11 December 2017
19:22 - Ражаб Эрдўған Тошкентга сим қоқди ва Шавкат Мирзиёни Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорига қарши чиқишга чақирди
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали гаплашибдилар. Суҳбат Туркия томони ташаббуси билан бўлиб ўтганлиги ҳам айтилмоқда.

“Мулоқотда давлат раҳбарлари жорий йил октябрь ойида Туркия Республикасига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар” дейилади хабарда. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиë ва Режаб Эрдўған Истанбулда ўтказиладиган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашибдилар.

Ҳеч шубҳасиз, дейди мухбиримиз, бемаврид қўнғироқ ҳам, ўзаро мулоқот ҳам, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши билан боғлиқ. Эрдўғон бу қарорга қаршилик кўрсатишда ўзини етакчи қилиб кўрсатмоқда ва ҳамма Ислом мамлакатлари раҳбарларига телефон қилиб, Трампнинг қарорига қарши чиқиш учун бирлашишга чақирмоқда. Навбат эндигина Шавкат Мирзиёга етиб келганидан тушуниш мумкинки, Эрдўғон Ўзбекистон Президенти ўзини қўллаб-қувватламаслигини яхши билади. Аммо, ўзбекнинг “ётиб қолгунча отиб қол” мақолидан келиб чиқиб, Шавкат Мирзиёни антиамерика кампнаиясига қарши туришга чақирган.

Таъкидлаш керак, ҳозирга қадар Тожикистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари АҚШ президенти қарорини тан олмасликлари ҳақида расмий баëнот бердилар. Ўзбекистон ҳозирча воқеага муносабат билдирмади, аммо ташқи ишлар вазирлиги номидан Трампнинг қарорига қарши қандайдир бир тийинга қиммат ҳужжат эълон қилса керак.

Истанбулда бўладиган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдан ташқари саммити ҳам қоғозда қолиб кетадиган қандайдир баёнот қабул қилиш билан чекланади. Ақли бор мумулмонлар тушуниши керакки, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм прниципини қабул қилмаса, Исломнинг ягона фарзи Имон эканлигини тезроқ тан олмаса, мусулмонларнинг 3-чи муқаддас шаҳри Қуддусни қўйиб туринг, 1-чи ва 2-чиларини ҳам йўқотамиз.

Шундай муҳим мавзу билан шуғулланмаётган Ислом уламолари умматга нисбатан жиноят қилаётганлари ҳам ўз-ўзидан маълум.