11 December 2017
20:50 - Ўзбекистонда янги университет ташкил қилинади
Тошкентда тез орада янги олий таълим муассасаси - Тошкент Давлат Геология Қидирув Университети очилади. Университет халқаро талаблар ва стандартлар асосида геология соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. Талабаларни университетга келгуси йилда қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Шунинг учун 2018/2019 ўқув йилларида Миллий Университет, Тошкент Давлат Техника Университети ва Навоий Давлат Кончилик Институтига геологик мутахассислик ва йўналишлар бўйича талабаларни қабул қилишни тўхтатиш чоралари кўриб чиқилмоқда, дейилади маҳаллий матбуот хабари.