11 December 2017
21:22 - Шавкат Мирзиё қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганини унутди ва Қирғизистон президенти ташрифи шарафига улкан туҳфа ҳозирлади

13 декабрь куни Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбой Жэнбековнинг хорижга илк сафари Ўзбекистондан бошланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Косонсой сув омборидан фойдаланишга раҳбарлик қилишни Қирғизистон ҳукумати ихтиёрига беришга қарор чиқарди. Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг билдиришича, аслида шартномага 6 октябрь куни президент Алмазбек Атамбайнинг Тошкентга қилган расмий сафари доирасида қўл қўйилган экан.

Косонсой сув омбори 22 йилдан бери Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги энг баҳсли ҳудуд бўлиб қолаётганди. Ҳозирги шартномага кўра, Ўзбекистонда Косонсой, Қирғизистонда Ўртатўқай деб аталувчи сув омборини қўриқлаш, фойдаланиш ва бошқариш тўлиқ Қирғизистон ихтиёрига ўтган. Ўзбекистон эса сув омборидан фойдаланиш ҳаражатларини тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Мазкур сув омбори асосан Ўзбекистонни сув билан таъминлайди.

Маълумки, 2010 йилнинг июнида қирғиз фашистлари феълан Қрғизистон ҳукуматнинг ёрдамида ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрладилар, 3 кунда 300 ўзбекни тириклайин ёқдилар. Бу фактлар авосан европалик миёсатчи ва ҳуқуқчилардан иборат Мустақил Халқаро Комиссия тарафидан тан олинган.

Аҳвол шундай экан, Шавкат Мирзиё ўзбек миллатининг фожеаси билан иши бўлмасдан, Қирғизистон раҳбарлари билан оғиз ўпишаётгани – миллатга нисбатан сотқинликдир. Вақти келади, ўзбеклар бундай сотқинлардан ҳам, қирғизлардан ҳам жавоб сўрайдилар.