26 March 2015
13:59 - Саудия бошчилигидаги суннийлар коалицияси Яманни босиб олиш арафасида
Аввалги хабаримизда айтилганидек, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга кирувчи давлатлар Яманни шиаларнинг қуролланган хусийлар оқимига оид жангарилардан тозалаш компаниясини давом эттирмоқдалар. Масалан, Яманнинг сунний Президенти Али ал-Хути янги пойтахт деб эълон қилган Аден шаҳри аэропорти шиалар қўлидан қайтариб олинди. Президент қаердалиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Reuters агентлигига кўра, Саудиянинг 100 ҳарбий учоғи ва 150 минг кишилик қўшинлари бу опрерацияда иштирок этмоқдалар. Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари 30 дона, Баҳрейн ва Қувайт 15 тадан, Қатар 10 дона, Иордания ва Морокко 6 тадан ва Судан 3 дона ҳарбий учоқ жўнатибди. Миср, Иордания, Судан ва ҳатто Покистон Яманга пиёда қўшинларини жўнатишга тайёр эканликларини эълон қилдилар.

Ҳозирча дўқ-пўписа қилиш билан чекланаётган Эрон бу урушга тўғридан-тўғри аралашмаса, шиа-хусийлар мағлубиятга учраши ва Президент Али ал-Хути ҳокимияти тикланиши муқаррар.